Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Download 56.93 Kb.
bet9/12
Sana23.12.2022
Hajmi56.93 Kb.
#1044012
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1- мавзу

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ Е
Вирусли гепатит Е вируси таснифланмаган вируслар гуруҳига мансуб (дастлаб уни калицивирусларга мансуб деб билишган). Вирус геноми бўлиб бир занжирли РНК хизмат қилади. Вирус ўлчамлари 27-34 нмни ташкил этади.
Эпидемиологияси манбаи бўлиб ГЕ ўткир шаклидаги бемор ҳисобаланади. Юқиш йўли – фекал-орал. Юқиш йўлларининг етакчи ўринни сув омили эгаллайди, юқиш омиллари бўлиб ВГЕ билан зарарланган ичимлик суви, кўпинча очиқ сув ҳавзалари ҳисобланади. Овқат ва маиший-мулоқот юқиш йўли ҳам истисно қилинмайди. ГЕ кўпинча эпидемия ва вспышка кўринишида учрайди, лекин спорадик касалланиш ҳам учрайди. Инфекция кўпинча осиё (Туркманистон, Афғонистон, Ҳиндистон) мамлакатларида қайд этилади, у ерда, Африка, Жанубий Америка, сезиларли кам Шимолий Америкада ва Европада юқори эндемик туманлар мавжуд. ВГЕ мойиллик юқори кенг, бироқ касаллик кўпинча 15-29 ёшдаги ёш гуруҳларида қайд этилади.
Патогенези ГЕ етарли ўрганилмаган. Кўпчилик тадқиқотчилар эҳтимол қилишадики, патогенезнинг марказий халқаси бўлиб вируснинг цитопатик таъсири ҳисобланади. Жигар тўқималаридаги некробиотик ўзгаришларда иммун механизмлар ўзгаришларининг иштироки истисно қилинмайди.
Клиникаси. Инкубацион давр 15-40 кунни ташкил этади. Касаллик манифест (сариқлик ва сариқсиз), ҳамда симптомсиз шаклларда кечиши мумкин. Сариқлик олди (продромал) даврининг давомийлиги ГЕнинг манифест кечишида 1-10 кунни ташкил этади. У астеновегетатив ва диспепсик симптомларнинг аста-секин ривожланиши, ўнг қовурға остидаги ва эпигастрийдаги симилловчи оғриқлар, баъзан – қисқа муддатли иситма билан характерланади. Сариқлик даври, бошқа этиологияли гепатит билан таққосланганда, етарли даражада қисқа - 15 кунгача, ҳамда кўпинча сариқликнинг биринчи ҳафтасида ўнг қовурға остидаги симилловчи оғриқларни ва холестаз белгиларининг сақланиши билан ифодаланади. Бу даврда биокимёвий кўрсаткичларнинг ўзгариши ГА дан фарқ қилмайди. 2-4 ҳафтадан кейин симптомларнинг тескари ривожланиши ва тузалиш кузатилади. Сурункали кечиш ГЕ учун хос эмас. ГЕдан ўлим бутунлай 0,4%дан ошмайди. Шифокорлар вирусли гепатит Е билан касалланган ҳомиладорларга катта эътиборни жалб этишлари керак, чунки уларда касаллик оғир ва ҳатто фульминант шаклларда, оғир асоратлар – ЎЖЕ, геморрагик синдром, гемоглобинурия кейинчалик буйрак етишмовчилигининг ривожланиши, жиагр-буйрак етишмовчилигининг ва б. ривожланиши билан кечиши мумкин. Ҳомила ташлаш ва туғруқлар ГЕ бўлган беморларда кучли қон кетишлар ва чақалоқ ўлимининнг юқори даражаси билан кечади. Айниқса юқори ўлим (20-40%) ҳомиладорликнинг 3-триместрида кузатилади. Шунингдек, ГЕ салбий кечиши сурункали гепатит В ва С бўлган беморларда кузатилади.

Download 56.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling