Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Download 56.93 Kb.
bet4/12
Sana23.12.2022
Hajmi56.93 Kb.
#1044012
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1- мавзу

5.3 Машғулотни асослаш:
Энтерал вирусли гепатитларни касаллик сифатида аҳоли орасида тарқалиши. Касаллик ривожланиш механизми ва тарқалиш қонуниятлари ва уларнинг ўзига хос ҳусусиятлари. Касаллик клиник белгилари ва диагностика усуллари. Энтерал вирусли гепатитларни даволаш ва тарқалишини олдини олишни чуқур ўрганишда тегишли соҳалар жумладан, даволаш профилактика муассасалари ва СЭОМ ларнинг фаолиятини ўрганишда муҳим роль ўйнайди.
5.4 Мавзунинг фанлар билан боғлиқлиги.
Мазкур мавзуни ўқитиш учун талаба ўқув режасидаги “Юқумли касалликлар”, “Микробиология”, “Биология”, “Иммунология”, “Паразитология”, “Тиббий хизмат тактикасини ривожлантириш”, “Гигиена” фанларидан эгаллаган билим ва кўникмаларга асосланади. Олинган билимлардан келажакда умумий амалиёт шифокори, эпидемиология, юқумли касалликлар ва бошқа бир қатор клиник фанларда ишлатади.
6. Амалий машғулотнинг мазмуни:
6.1 Назарий қисм
Вирусли гепатитлар – гепатотроп, этиологик бир хил бўлмаган (A, B, C, D, E, G ва эҳтимол бошқалар) вируслар томонидан чақириладиган, зарарланиш механизмлари турлича бўлган ва гепатобилиар тизим шикастланиши билан умумтоксик, диспепсик ва гепатолиенал синдромлар ривожланиши, жигар функциясининг бузилиши ва баъзан сариқлик билан характерланадиган антропоноз касалликлар гуруҳи. ЖСС маълумотларига асосан, ҳар йили деярли 50 млн гепатит В, 100 дан 200 млн.гача гепатит С билан касалланганлар қайд этилади. Бугунги кунда дунёда 350 млн. бемор гепатит С вируси билан зарарланган. Ўзбекистонда вирусли гепатит С билан касалланиш 2002 йилдан бошлаб – 6,0 дан 11,6 гача (100 минг аҳолига) 2005 йилда сезиларли равишда ошди. Миллий эмлашлар календарига гепатит Вга қарши вакцинациянинг киритилиши гепатит В билан касалланишнинг – 2000 йили 29,4 дан 2005 йили 9,1гача сезиларли пасайишига олиб келди. Солиштириш учун: 1996 йили республика бўйича интенсив кўрсаткич 100 минг ҳолатга 61,1га тенг бўлган. Ўзбекистонда ЎзРССВнинг 5-сонли буйруғрига асосан ( 2012 й. ) клиник амалиёт мақсадлари ва вазифаларига жавоб берадиган вирусли гепатитларнинг классификацияси қабул қилинди. Унда гепатитнинг этиологияси ва инфекцион жараённинг манифестлиги ҳисобга олинади, устун турувчи патологик механизмлар ажаратилади, касалликнинг оғирлиги, кечиши ва оқибати баҳоланади. Баҳолашнинг бундай кўрсаткичларини ҳисобга олиш зарур ташҳисни тўлиқ шакллантириш имконини беради. Мазкур клиник классификацияни турли этиологиядаги ўткир вирусли гепатитларнинг барча гуруҳлари учун қўллаш мумкин.

Download 56.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling