Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар тўғрисидаги маълумотлар базасидан


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana26.10.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1723913
1   2   3   4
Bog'liq
талабалар базаси йўриқномаси

3.1.2. Фойдаланувчиларни қўшиш 
Фойдаланувчи бўлимида 3 хил рол мавжуд. Улар Гуруҳ мураббийи
Факультет декани, Ўқув ишлари бўйича проректор. Барча ролларга автоматик 
равишда парол “123456” кўринишида берилади. Фойдаланувчи тизимга 
кирганда паролни ўзгартириш имконияти мавжуд. 



3-расм. Гуруҳ мураббийини қўшиш 
Гуруҳ мураббийи қўшилганда Ф.И.О. ва роли киритилиб гуруҳлар 
бириктирилади (3-расм). 
4-расм. Факультет деканини қўшиш 
Факультет декани қўшилганда Ф.И.О. ва роли ҳамда факультет номи 
танланади (4-расм). 



5-расм. Проректорни қўшиш 
Проректор қўшилганда Ф.И.О. ва роли танланади (5-расм). 
3.1.3. Факультет ва йўналишлари 
ОТМ йўналишлари ва факультетлари my.edu.uz тизимидаги ОТМ асосий 
кўрсаткичлари бўлимидан олинади. Агар ОТМга янги йўналиш ва янги 
факультет қўшилса my.edu.uz тизимидаги ОТМ асосий кўрсатгичлар 
бўлимидаги маълумотлар масъул шахс томонидан ўзгартириш зарур. 
3.2. Гуруҳ раҳбари роли 
Гуруҳ талабалари тўғрисидаги маълумотлар my.edu.uz тизимидаги 
“Талабалар яшаш манзили” бўлимидан talaba.edu.uz порталига кўчириб 
ўтказилган. Гуруҳ мураббийи ОТМ администратори томонидан берилган 
логин ва парол орқали тизимга кириб талабалар тўғрисидаги маълумотларни 
тўлиқ киритиш ва таҳрирлаши керак. Агар талаба тўғрисидаги маълумотлар 
тўлиқ таҳрир этилмаса талаба маълумотлари қизил рангда белгиланади. 
Доимий равишда маълумотлар янгиланиб турилиши керак. 



6-расм. Талабалар рўйхати
7-расм. Талабаларнинг фуқаролигини танлаш ойнаси 
Талабани қўшиш (7-расм)да талабани фуқаролиги (Ўзбекистон 
фуқароси, Хориж фуқароси, Фуқаролиги бўлмаган шахс) белгиланади. 
Масалан: Ўзбекистон фуқароси бўлган талабани қўшиш. Талаба тўғрисидаги 
маълумотни қўшиш учун аввал талабанинг ШИР (ПИНФЛ)и (8-расм) 
киритилади.




Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling