Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети
- автомобиль йўлларини йўл тўшамасини турли хилларини қуриш технологияси ва уларни ташкил қилиш хақида тасаввурга эга бўлиши; -
Download 7.02 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomobil jollarini qurish texnologiyalari va uni tashkil etish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаннинг ишлаб чикаришдаги урни
- Фанни ўқитишдаги ахборот ва янги педагогик технологиялар
- автомобиль йўлларини йўл тўшамасини турли хилларини қуриш технологияси ва уларни ташкил
қилиш хақида тасаввурга эга бўлиши; - йўл тўшамасини қуришнинг технологияларини; - асфальтбетон қопламаларини қуришнинг технологияларини; - цементбетон қопламаларини қуришнинг технологияларини; - цементбетон қопламаларини қуришда сифат назоратини ташкил қилишни; - автомобиль йўлларини қуришда атроф мухит мухофазасини билиши ва улардан 5 фойдалана олиши; - турли шароитларда йўл пойини қуриш технологик жараёнларини ўрганиш, йўл қурилиш машиналаридан фойдаланиш; - йўл-қурилиш ишларини сифатини назорат қилиш куникмаларига эга бўлиши керак. Фаннинг Ўқув режасидаги бошка фанлар билан узаро алокаси ва услубий жих,атдан узвий кетма- кетлиги “Автомобиль йўлларини қуришни ташкил қилиш ва технологияси асослари” фани ихтисослик фани сифатида 7-семестрларда ўқитилади. Бу фанни ўрганиш мухандислик геодезияси, йўл қурилиш материаллари, қурилиш конструкциялари, йўл қурилиш машиналари ва жихозлари, мухандислик геологияси ва грунтлар механикаси, метрология, стандартлаштириш ва сифат назорати, автомобиль йўлларини лойихалаш каби фанлар билан узвий боглик булиб, уларнинг ютукларидан кенг фойдаланилади. Фаннинг ишлаб чикаришдаги урни “Автомобиль йўлларини қуришни ташкил қилиш ва технологияси асослари” фани бугунги кунда ишлаб чикаришнинг модернизация қилиш дастурлари билан узвий боглик булиб, ушбу фандан олинган билим ва куникмалар “Узавтойўл” ДАК корхоналари ва ташкилотларида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, хужалик йўлларини, шахар йўллари ва кучаларини қуришда мухандис-техник ходимлар томонидан кенг фойдаланилади. Фанни ўқитишдаги ахборот ва янги педагогик технологиялар “Автомобиль йўлларини қуришни ташкил қилиш ва технологияси асослари” фанини ўқитиш жараёнида маъруза, амалий ва лаборатория дарсларда мос равишда ўқитишнинг илгор ва замонавий усулларидан фойдаланиб янги информацион - педагогик технологиялар тадбик этилади, хамда ушбу фанга оид ишлаб чикилган дарслик, Ўқув ва услубий кулланмалар, маъруза матнлари, таркатма материаллар, маърузалар электрон версияси, фаннинг асосий адабиёти электрон версияси, янги педогогик ва ахборот технологияларидан, замонавий техник воситалардан, комьпютер техникаси ва проектордан, хорижий мамлакатлар замонавий йўллари хакидаги видеотасвирлардан, маълумот олишда интернет манбаларидан кенг фойдаланилади. “Автомобиль йўлларини қуришни ташкил қилиш ва технологияси асослари” фанини ўқитишда куйидаги асосий консептуал ёндошувлардан фойдаланилади: Шахсга йуналтирилган таълим. Бу таълим уз мохиятига кура таълим жараёнининг барча иштирокчиларини тулаконли ривожланишларини кузда тутади. Бу эса таълимни лойихалаштирилаётганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боглик укиш мақсадларидан келиб чиккан холда ёндшилишни назарда тутади. Тизимли ёндошув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам этмоги лозим: жараённинг мантикийлиги, унинг барча бугинларини узаро богланганлиги, яхлитлиги. Фаолиятга йуналтирилган ёндошув. Шахснинг жараёнли сифатларини шакллантиришга, таълим олувчининг фаолиятни фаоллаштириш ва жадаллаштириш, Ўқув жараёнида унинг барча кобилияти ва имкониятлари, ташаббускорлигини очишга йуналтирилган таълимни ифодалайди. 6 Диалогик ёндошув. Бу ёндошув Ўқув муносабатларини яратиш заруриятини билдиради. Унинг натижасида шахснинг уз-ўзини фаоллаштириши ва уз - ўзини курсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди. Х,амкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократик, тенглик, таълим берувчи ва таълим олувчи фаолият мазмунини шакллантиришда ва эришилган натижаларни бахолашда биргаликда ишлашни жорий этишга эътиборни каратиш зарурлигини билдиради. Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда такдим қилиш усули таълим олувчи фаолиятини фаоллаштиради. Бунда илмий билимни объектив карама-каршилиги ва уни хал этиш усулларини ижодий тарзда қўлланилиши диалектик мушохадани шакллантиради ва ривожлантиради натижада талабани Мустақил ижодий фаолияти таъминланади. Ахборотни такдим қилишнинг замонавий восита ва усулларини куллаш-янги компьютер ва ахборот технологияларини Ўқув жараёнига татбик этиш. Ўқитишнинг усуллари ва техникаси. Маъруза (кириш, мавзуга оид, визуаллаш), муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокс ва лойихалаш усуллари, амалий ишлар. Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, полилог, мулокот хамкорлик ва узаро ўрганишга асосланган фронтал, коллектив ва гурух. Ўқитиш воситалари ўқитишнинг анъанавий шакллари (дарслик, маъруза матни) билан бир каторда - компютер ва ахборот технологиялари. Коммуникация усуллари: тингловчилар билан оператив тескари алокага асосланган бевосита узаро муносабатлар. Тескари алока усуллари ва воситалари: кузатиш, блиц-суров, оралик ва жорий ва якуний назорат натижаларини тахлили асосида ўқитиш диагностикаси. Бошкариш усуллари ва воситалари: Ўқув машғулоти боскичларини белгилаб берувчи технологик харита куринишидаги Ўқув машғулотларини режалаштириш, куйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва талабанинг биргаликдаги харакати, нафакат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташкари Мустақил ишларнинг назорати. Мониторинг ва бахолаш: Ўқув машғулотида хам бутун фанни ўқитиш давомида хам ўқитишнинг натижаларини режали тарзда кузатиб бориш. Курс охирида тест топшириклари ёки ёзма иш вариантлари ёрдамида тингловчиларнинг билимлари бахоланади. Download 7.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling