1.
Кириш
Бугунги кунда жахон бозорига олиб чикадиган транспорт коммуникацияларини барпо қилиш ва шу
мақсадда халкаро стандартларга мос келадиган автомобиль йўлларини қуриш,
уларни келажакда
эксплуатация қилиш давлат йўл сиёсатининг устивор йуналишларидан бири булиб, хозирда автомобиль
йўлларини жахон стандартларига мослаб қуриш ва уларни эксплуатация қилиш долзарб масалалардан
хисобланади. Шу уринда “Автомобиль йўлларини қуришни ташкил қилиш ва технологияси асослари”
фанининг урни ва ахамияти каттадир. Ушбу фан дастури 5340800 - Автомобиль йўллари ва
аэродромлар таълим йуналиши бакалавр талабалари учун ишлаб чикилган
тавсифларга тугри келувчи
ва ушбу фан бўйича алохида мавзу ва саволларни ўрганиш хажми,
таркиби ва кетма-кетлигини
аникловчи асосий хужжат хисобланади.
1.1.
Фаннинг мақсад ва вазифалари
“Автомобиль йўлларини қуришни ташкил қилиш ва технологияси асослари” фанини ўқитишдан мақсад
- автомобиль йўлларини қуриш технологик жараёнларини, уларни ташкил қилишни ва
бунда илгор
технологияларни куллаш услубларини, хамда фаннинг назарий асосларини талабаларга ургатиш, хамда
шунга мос билим, куникма ва малакани шакллантиришдан иборатдир.
Фаннинг вазифаси - автомобиль йўлларини Ўзбекистон Републикаси
табиий-иклим шароитларини
хисобга олган холда қуришнинг самарали бўлган илгор технологияларини
куллашни ургатиш ва
амалиётга жорий қилишдан иборатдир.
Ушбу фанни ўқитишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.08.2003 йилдаги ПФ-3292 сонли
фармонида, 3.03.2006 йилдаги ПҚ-299 сонли, 25.10.2006 йилдаги ПҚ-499 сонли, 14.11.2006
йилдаги
ПҚ-511 сонли, 20.12.2006 йилдаги ПҚ-535 сонли, 22.04.2009 йилдаги ПҚ-1103 сонли, 03.05.2010
йилдаги ПҚ-1331 сонли, 21.12.2010 йилдаги ПҚ-1446 сонли ва 16.03.2015 йилдаги ПҚ-2313-сонли
карорларида хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 22.10.2009 йилдаги №277 сонли
ва 1.10.2006 йилдаги №226-сонли карорларида автомобиль йўллари тармогини ривожлантириш бўйича
белгиланган устивор вазифаларни бажариш бўйича билим ва куникмаларни бакалавр талабаларда хосил
қилиш энг мухим вазифалардан хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: