4.Молиявий ҳисобот турлари: балнс, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот.
Молия ўз вазифаларини маълум молиявий воситалар орқали бажаради. Бу воситаларнинг асосини молиявий ресурслар ташкил этади. Корхонанинг модиявий ресурслари бу пул даромадлари ва маблағларининг тушуми бўлиб, хўжалик субектининг ҳар хил молиявий мажбутриятларни бажариш, харажатларни молиялаш, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни амалга ошириш, корхона ходимларини моддий рағбатлантиришни таъминлаш учун манбаъдир.
Молиявий ресурслар микро ва макро ресурсларга бўлинади. Макроресурслар умумдавлат миқёсида ташкил топади. Улар бюджет таркибида ёки бюджетдан ташқари жамғармалар таркибида ташкил топади.
Микроресурслар марказлашмаган ресурслар ҳисобланиб, улар корхона, фирма, компания, ташкилот, жамоа уюшмалари доирасида бўлиб, хўжалик юритиш субектларига тегишли бўлган ёки улар томонидан қарзга олинган пул маблағларидан иборат.
Молиявий ресурслар шаклланишига кўра гурухланади :
Ўз маблағлари ва уларга тенглаштирилган маблағлар ҳисобига ;
Қарзга олинган маблағлар ҳисобига ;
Бошқа манбалар ҳисобига (Давлат бюджети, молия бозоридан жалб этиш ва бошқалар).
Корхонанинг ўз маблағлари ва уларга тенглаштирилган маблағларига қўйидагилар киради:
Асосий фаолиятдан фойда
молиявий фаолиятдан фойда
бошқа операциялардан фойда
мақсадли тушумлар ва бошқалар.
Корхонанинг қарзга олинган маблағлари жумласига банк кредитлари ва бошқа айрим қарзлар киради.
Корхонанинг молия бозоридаги иштироки асосида акция ва бошқа қимматли қоғозларни сотиш орқали маблағлар келиб тушади. Бундан ташқари молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш натижасида, суғурта компанияси ва бошқалардан пул ресурслари, бюджет субсидиялари ва бошқа ресурслар кўринишида ҳам келиб тушади.
Хўжалик юритувчи субектлар мавжуд молиявий ресурслардан қанчалик самарали фойдаланишни таъминласа шунчалик юқори натижаларга эришиш имконияти яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |