Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети
Download 52.64 Kb.
|
Mustaq ish Gapporov Mirjalol
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
5.Молиявий ҳисоботга тушунтириш.
Молиявий ҳисоботлар таркибий қисми бухгалтерия ҳисобига оид қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Молиявий ҳисобот шунингдек, ундаги ахборотларнинг фойдалилигини оширувчи тушунтириш хати (қўшимча ма'лумотлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар)ни ҳам ўз ичига олади. Барча бухгалтерия ҳисоби суб'ектлари молиявий ҳисоботни тақдим этишда консептуал асосга амал қилишлари керак. Молиявий ҳисоботнинг мақсади бухгалтерия ҳисоби суб'ектининг ҳисобот санасидаги молиявий аҳволи, унинг ҳисобот давридаги фаолиятининг молиявий натижаси ва пул маблағларининг айланиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этишдан иборат. Молиявий ҳисобот иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун фойдаланувчиларга зарур бўлган бутун ахборотни ўз ичига олмайди, чунки ҳисобот асосан бўлиб ўтган воқеаларнинг натижаларини акс эттиради. Молиявий ҳисобот ахборотига эҳтиёж қуйидагиларда вужудга келади: берилган инвестициялар билан боғлиқ хатарлар муносабати билан инвесторларда; акциядорлар, та'сисчилар (иштирокчилар) ҳамда дивиденд ва фоизларни тўлаш қобилиятини баҳолайдиган ахборотдан манфаатдорларда; қарзларнинг сўндирилиши, кредитларнинг қайтарилиш ва фоизлар ўз вақтида тўланишидан манфаатдор бўлган мол етказиб берувчилар ва кредиторларда; ташкилотнинг узлюксиз фаолияти тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган харидорларда; ташкилотнинг фаолияти барқарорлиги ва рентабеллиги тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган бошқарув органлари ва ходимларида. Улар шунингдек ташкилотнинг ўз иш ҳақларини, пенсияларини ва кейинчалик ҳам ёллаш бўйича ишлаш имкониятларини та'минлаш қобилиятига баҳо бериш имконини яратадиган ахборотдан манфаатдордирлар; қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати, статистика органлари ва жамоатчиликда. Ташкилот раҳбари молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этилишига жавобгардир. Раҳбар бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида қўшимча ахборотнинг шакли ва мазмунини мустақил белгилаш ҳуқуқига эгадир. Доимий даромадлардан олинадиган молиявий ресурслар етишмаган ҳолларда қарзлар қоʻлланилади, уларнинг ҳажми ва уларга хизмат коʻрсатиш тартиби ҳам иқтисодиёт ҳолатига таʼсир коʻрсатади. Солиқ имтиёзлари Молия сиёсатининг муҳим усулларидан бири ҳисобланади, уларнинг ёрдами билан давлат иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари тараққиётини тезлаштириши, аҳолининг айрим қатламлари ёки тоифаларининг даромадига билвосита таʼсир этиши мумкин. Имтиёзлар ва солиқсолиш боʻйича преференсиялар кейинги оʻн йилликларда тараққий этган мамлакатлар иқтисодиётида айниқса кенг ривожланмоқда. Маc, АҚШда имтиёзларнинг умумий миқдори (яʼни давлатнинг солиқлар тоʻгʻрисидаги қонунга биноан олинадиган солиқлардан мақсадли воз кечиши) федерал бюджетнинг ярмига яқинини ташкил этади. Молия сиёсати пул-кредит сиёсати билан қоʻшилиб кетади ва оʻз тадбирларини оʻтказишда унинг усулларидан фойдаланади. Молия сиёсатининг муҳим томони шундаки, бу сиёсат одатда ҳукумат ва унинг қарорларини тасдиқлайдиган давлат органларининг бевосита тасарруфида ва бошқарувида боʻлади, пулкредит тадбирлари билан пул ҳукмдорлари — Марказий банк типидаги корхонлар шугʻулланади. Макродаражада Молия сиёсати давлат сиёсати, микродаражада корхона, ташкилотлар ва хонадонлар Молия сиёсатидан иборат. Молия сиёсатининг таркибий қисми — бюджет сиёсатининг мақсади давлат ҳаражатларини муқим равишда пул билан таʼминлашдир. Бунинг учун бюджетнинг даромад қисми таʼминланади, бюджет даромади ва ҳаражатлари баланслаштирилади, бюджет тақчиллигини меʼёрида (ЯИМга нисбатан 3%) боʻлишига эришилади. Фирманинг Молия сиёсати — бу фирманинг оʻз молия ресурсларини ҳосил қилиш ва уларни самарали ишлатишга қаратилган чоратадбирларидир. Бундан мақсад фирманинг рентабел боʻлиши, ликвидлигини таʼминлаш ва оʻз-оʻзини молиялаштиришга эришишдир. Фирма Молия сиёсати унинг пул фондларидан оқилона фойдаланишига, унинг қарздорлигининг меʼёрида боʻлишига, пул маблагларининг оʻз вақтида айланиб туришига, молиявий мажбуриятларнинг вақтида бажарилишига қаратилади. Фирма Молия сиёсатини унинг эгалари ишлаб чиқади, амалга оширилишини эса молия менежери таʼминлайди. Хонадон Молия сиёсати — унинг даромадлари ва ҳаражатларини баланслаштириш, яʼни даромад манбаларини топиш, даромадларни оқилона ишлатиш ва фаровонликни оширишни коʻзлайди. зиденти И.А.Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 14 февралдаги йиғилишидаги маърузасида. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Элмирзаев ва бошқалар. Молия бозори. Дарслик. Иқтисод-молия. Тошкент. 2019. 2. С.П.Абдуллаев. Мамлакатимизда иқтисодий о'сишни та'минлашда молия бозори салоҳиятидан фойдаланиш ё'налишлари. 2021 й. 3. Абдуллаева Ш.З. Банк иши. Дарслик. Иқтисод-молия, 2020. 4. Рашидов О.Ю. ва бошқалар Пул, кредит ва банклар, Тошкент 2018 й. 298-бет. 5. Молия фанидан ўқув қўлланма тузувчилар Шарапова .М , Исмаилова Н Бафоев .О , Тошкент 2018. 243бет 6. Хўжаев Й. Ташқи иқтисодий фаолиятда суғурта. Ўқув қўлланма.-Т.: Солиқ академияси, 2021. Download 52.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling