Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Термиз Давлат Университети Иқтисодиёт ва туризм факультети


Download 0.68 Mb.
bet16/17
Sana01.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1241531
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
2 5267130987376021536

“БАНК”НИНГ ХУКУКЛАРИ


  1. “Карздор”дан курилган зарарларни коплаб беришни талаб килишга хақли.

  2. Агарда “Карздор” уз мажбуриятларини бажара олмаган такдирда, “Кафил” хисоб ракамидан банк сузсиз равишда мемориал ордер оркали , агар “Кафил” хисоб раками бошка банкда булса хисобракамига тулов талабномаси куйиш оркали “Карздор”нинг карз суммасини ва унга хисобланган устама фоизларини олишга хақли.

  3. Кредит шартнома буйича мажбуриятлар бажарилмаган холда солидар тартибда жавоб бериш учун “Карздор” билан бирга “Кафил”ни хам судга жалб килади.



“КАРЗДОР” НИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


  1. Кафиллик билан таъминланган мажбуриятларни тулик бажарса, бу хақда “Кафил”га хам хабар бериш.

  2. “Кафил” томонидан унинг карзларини тулаш учун килинган барча харажатларни уша хажмда коплаб бериш.



“КАРЗДОР” НИНГ ХУКУКЛАРИ


  1. “Кафиллик” шартномаси асосида “Банк” томонидан “Кафил”га нисбатдан даъво-ариза килинганда, эътироз даъвоси билан чикиш хукукига эга.

КАФИЛЛИК АМАЛ КИЛИНИШИНИНГ ТУХТАТИЛИШИ




1. Кафиллик амал килинишининг тухтатилиши: ушбу кафиллик юзасидан мажбуриятлар тула бажарилганда, шунингдек “Кафил” розилигисиз, унинг мажбуриятларини орттиришга олиб келувчи ва унинг молиявий холатига салбий таъсир этувчи мажбуриятларни юклаб куйилган холларда кузда тутилади.
ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:

КАФИЛ” “КАРЗДОР”


Ташкилот номи ____________________________ Фукаронинг Ф.И.Ш ва манзили
Рахбар ___________________________________ _______________________________________
__________________________________________ _______________________________________
Бош хисобчи ______________________________ _______________________________________
Банк реквизитлари: _________________________ _______________________________________
МФО_____________________________________ _______________________________________
х/раками __________________________________ __________________________________________ _______________________________________
М.У. “ХИЗМАТ КУРСАТУВЧИ БАНК”

Банк номи ___________________________________


Банк реквизитлари: ____________________________
МФО________________________________________
Рахбар ______________________________________
Бош хисобчи _________________________________
М.У.
11.Банкларнинг кимматли когозлар билан буладиган операциялари хисоби.

Банклар куйидаги кимматли когозларни муомалага чикаришга хақли:



  1. Акция

  2. Облигация

  3. Вексил

  4. Банк сертификатлари

  5. Хосилавий кимматли когозларни

Банклар, коида тарикасида, мулкчиликнинг хар кандай шакли асосида акциядорлик жамияти тарзида ташкил этилади.
Банклар ўз уставлари асосида фаолият кўрсатадилар.
Банк уставида:
банкнинг (тўла ва кискартирилган) номи ва каерда жойлашганлиги (почта манзили);
банк операцияларининг рўйхати;
устав капиталининг микдори, муассислар рўйхати ва устав капиталидаги улушларнинг таксимоти;
банкнинг бошкарув органлари, уларни ташкил этиш тартиби, уларнинг ваколатлари хамда вазифалари хақидаги маълумотлар;
банк аудити тартиби, шу жумладан бухгалтерия хисоби халкаро стандартларига мувофик белгиланган хисоботлар ва аудиторлик дастурларининг максадлари кўрсатилган бўлиши лозим.
Банк уставида, ушбу моддада белгиланган талаблардан ташкари, конун хужжатларида назарда тутилган маълумотлар хам бўлиши керак.
Банк уставига киритиладиган ўзгартишлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Банкнинг устав капитали банк муассислари ва акциядорлари тўлаган пул маблағларидан ташкил топади.
Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан хамда бошка жалб этилган маблағлардан банкнинг устав капиталини шакллантириш учун фойдаланишга йўл кўйилмайди.
Алохида холларда конун хужжатларига мувофик банкнинг устав капиталини шакллантириш учун бюджет маблағларидан фойдаланилиши мумкин.
Энг кам устав капитали банк муассислари томонидан уни рўйхатга олиш пайтигача тўланиши керак. Устав капитали учун тўланадиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкида ёки бошка банкларида очилган жамгариш хисобварагига ўтказилади. Кўрсатилган маблағлардан депозит сифатида фойдаланиш мумкин.
Банклар устав капиталининг энг кам микдори Марказий банк томонидан белгиланади.
Вексель бу белгиланган шаклда тузилган, албатта бажарилиши керак бўлган ўарз мажбурияти бўлиб, ўарздор ўарз берувчига белгиланган муддатда, белгиланган жойда, векселда кўрсатилган суммани тўлаш мажбуриятини олади.
Векселнинг асосий икки тури кўп кўлланади - оддий ва ўтказма вексель. Оддий вексель карздорнинг векселда кўрсатилган суммани белгиланган жойда, муайян муддатда унинг бўйругига асосан карз берувчига тўлаш тўгрисидаги ёзма мажбурияти хисобланади.
Оддий векселда кўйидагилар кўрсатилиши керак:
-матнга киритилган ва хужжат кайси тилда ёзилган бўлса, ўша тилда ифодаланган «Вексель» сўзи;
-маълум суммани тўлаш юзасидан оддий хамда хеч нима билан шартланмаган мажбурият;
-тўлаш муддати;
-тўловни амалга ошириш жойи;
-тўлов кимга ёки кимнинг буйруги билан амалга оширилса, ўшанинг номи;
-вексель тузилган сана ва жой;
-вексель берувчининг имзоси.
Ўтказма вексель (тратта) ёзма хужжат бўлиб, вексель берувчининг вексель олувчига унинг буйруги бўйича муайян микдоридаги пулни маълум муддат ва маълум жойда тўлаш тўГрисидаги тўловчига берган шартсиз буйруГи акс эттирилади. Ўтказма векселда ўўйидагилар кўрсатилиши керак:
-матнга киритилган ва ушбу хужжат кайси тилда ёзилган бўлса, ўша тилда ифодаланган «Вексель» сўзи;
-маълум миўдордаги пулни тўлаш учун оддий ва хеч нарса билан шартланмаган таклиф;
-тўлов муддати;
-тўлов амалга ошириладиган жой;
-тўлов кимга ёки кимнинг буйруги бўйича бўлиши керак бўлган шахснинг номи;
-вексель тузилган сана ва жой;
-вексель берувчининг имзоси.
Мохияти бўйича карз тилхати бўлган оддий векселдан ўтказма векселнинг асосий фарки шундаки, у маблағларни бир шахс ихтиёридан бошка бир шахс ихтиёрига ўтказиш учун мўлжалланган.
Банк векселлари олувчининг номи ёзилган хужжатлар бўлиб, акцепт ва аваль (вексель бўйича ёзма кафиллик) хақидаги коидалар уларга нисбатан тадбик этилмайди.
Вексель белгиланган шаклдаги бланкда ёзиб берилади ва ундан товарлар хамда хизматлар учун тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.
Вексель хохлаган суммага 1 йилгача берилиши мумкин. Векселни тўлаш муддати куйидагича бўлиши мумкин:
-вексель такдим килинганда;
-такдим килингандан бошлаб маълум вакт ичида;
-тузилгандан бошлаб маълум вакт ичида;
-белгиланган, маълум кунга.
Вексель биринчи харидорнинг (вексель эгасининг) номига тузилади ва вексель бланкасининг орка томонига ўтказиш тўгрисидаги ёзув ёзиш
-индосамент йўли билан бировнинг эгасидан иккинчи бир томон номига ўтказилиш мумкин.
Вексель эгасининг топширигига асосан банк векселни муддати тугагунча ўзида саклаб беришга кабул килиши мумкин.
Йўколган вексель кайта тикланмайди.
Вексель сотиб олиш учун сотиб олувчи шартнома тузади ва банкга пул ўтказади. Вексель каердан сотиб олинган бўлса, пули ўша жойда тўланади. Вексель бўйича пулни олишда вексель эгаси вексель билан бирга векселни тўлаш тўгрисида ариза беради. Аризада векселлар пулини ўтказиш ва фоиз ёзиш учун зарур тўлов реквизитлари кўрсатилади. Пули тўланган векселларга тўланганлик тўгрисида махсус штамп
кўйилади ва банкнинг касса операциялари бўлимига саклаш учун топширилди.
Тўлаш муддати келганда вексель пули тўланмаса, вексель эгаси вексель берувчилар, индоссанларга нисбатан даъво билан чикиши мумкин.
Вексель эгаси ўзи даъво кўйган шахсдан кўйидагиларни талаб килишга хақлидир:
-агар келишилган бўлса, векселнинг тўланмаган пулини фоиз билан бирга тўлашни;
-тўлаш муддати бошланган кундан эътиборан Марказий банкнинг хисобига олиш ставкаси микдорида фоиз тўлашни;
-норозилик бериш билан боглик ва бошка харажатларни коплашни ва бошкалар.
12анкларда Инвентаризация утказиш ва улар тулайдиган
солик ва йигимлар хисоби.

Хар чоракда 1 апрель, 1 июль, 1 октябрдаги холатга кўра банк бухгалтерияси айрим турдаги материалларнинг колдиклари микдорини (материаллар захиралари хисобвараги бўйича) карточкаларни омбор хисоби маълумотлари билан таккослайди. Йўклама килиш микдори ва хажмини банк рахбари вазиятга караб белгилайди.


Банк тасарруфидаги нефть, нефть махсулотлари ва озик-овкат махсулотлари амалда канчалиги хар чоракда текшириб турилади, тегишли хисобваракларда кайд этилган бошка моддий бойликлар эса банк рахбарининг хохишига кўра кимматрок буюмлар танлаб-танлаб ялписига текширилади. Бу текширувни омборчи, шу хисобваракларни (материаллар захираларини) юритадиган бухгалтерия ходими ва банк рахбари тайинлаган учинчи шахс амалга оширади. Бунда амалдаги материал колдиклари омбор ва бухгалтерия хисоби маълумотлари билан таккосланади.
Амалда мавжуд материалларни текшириш натижалари икки нусхада тузиладиган далолатномада кайд этилади (далолатноманинг бир нусхаси омборчига берилади).
Банк рахбари далолатномани тасдиклаганидан кейин етишмаётган материаллар киймати хисобдан чикарилади. Ортикча материаллар киймати "Хисобдан чикарилган активларни кайта тикланиши" баланс хисобварагининг кредит кисмига киритилади.
Яроксиз холга келган материаллар киймати айбдор шахслардан ундириб олинади ёки белгиланган тартибда "Бошка фоизсиз харажатлар" номли тегишли хисобваракка киритилади.
Хар йили 1 декабрдаги холатга кўра бинолар, иншоотлар ва барча анжомлар мавжудлиги текширилади (йўклама килинади).
Шу максадда банк бўйича чикариладиган буйрук билан банк рахбари ёки унинг муовини (маслахатчи юрист) рахбарлигида комиссия тузилади. Унинг таркибига бош бухгалтер ёки унинг муовини хамда рахбар хохишига кўра бошка шахслар киритилади. Комиссияга анжомлар мавжудлиги ва ахволини текшириш, амалда мавжуд буюмлар рўйхатини тузиш ва уни йўклама карточка-паспортлари билан солиштириш топширилади. Йўклама моддий жавобгар шахслар (хўжалик мудири, омбор мудири, омборчи) иштирокида ўтказилиши керак.
Анжомлар мавжудлигини текшириш натижалари тўгрисида комиссия далолатнома тузиб, унга юкоридаги бандда айтилган рўйхатни илова килади. Далолатномада текширув чогида топилмаган анжомлар, яроксиз холга келган буюмлар, шунингдек, топилган, лекин хисобга олинмаган анжомлар рўйхати келтирилади. Далолатномани банк рахбари тасдиклайди. Банк уни имзолаётганда четга чикиш холларини тартибга солиш тўгрисида ёзма фармойиш беради. Агар анжомлар етишмаса, "Дебиторлик хисобвараклари" номли хисобварак дебетланади ва етишайдиган асосий воситаларнинг тегишли хисобвараклари кредитланади. Ушбу хисобварак бўйича етишмовчиликда айбдор шахслар номига шахсий хисобвараклар очилади ва камомад суммаси белгиланган тартибда ундирилади.
Агар йўклама чогида балансга киритилмаган буюмлар борлиги аникланса, йўклама комиссияси уни бозор нархларида бахолайди ва белгиланган тартибда балансга киритади. Энг кам микдордаги ойлик иш хақидан ўн беш баравар кўп кийматга эга бўлган буюмлар бўйича асосий воситалар тегишли хисобвараги дебетланади хамда "Асосий воситаларни сотиш ёки алмаштиришдан олинган фойда" хисобвараги кредитланади.
Бойликларнинг бут сакланиши учун моддий жавобгар бўлган шахс алмашганда хам буюмлар мавжудлиги текширувдан ўтказилиши лозим.
Хар йили, буюмлар текширувдан ўтказилаётган вактда банк рахбарининг топшириги билан тайинланадиган комиссия "Материаллар захиралари" хисобварагида кайд этилган барча моддий бойликлар мавжудлигини 1 декабрь холатига кўра текшириши лозим. Бу текширувларнинг натурал микдорини бухгалтерия хисоби карточкалари ва омбор хисоби карточкалари билан таккослаш оркали амалга оширилади. Йўклама натижалари далолатномада кайд этилади. Унга мавжуд бойликларнинг турлар ва навлар бўйича рўйхати илова килинади. Бу рўйхат омбор ва бухгалтерия хисоби маълумотлари билан солиштирилган бўлиши керак.
Йўклама чогида омбор хисоби билан бухгалтерия хисоби ўртасида аникланган тафовутлар дархол тартибга солиниши, аникланган камомад ва ортикча моддий бойликлар бўйича эса хисобот йилида бошкарувчи тасдиклаган йўклама далолатномаси асосида тегишли бухгалтерия ёзувлари кайд этилиши шарт.
Омбор мудири (омборчи) ишдан бўшатилиши, бошка ишга ўтиши ёки таътилга кетиши муносабати билан ўрнига бошка шахс тайинланаётганда омбордаги барча материаллар топширувчи хамда кабул килувчи ходимлар, банк бухгалтерияси вакили ва банк рахбари томонидан тайинланган бошка шахслар иштирокида тўлик йўкламадан ўтказилиб, кабул килиш-топшириш далолатномаси тузилиши лозим.
Банклар томонидан куйидаги соликлар ва йигимлар туланади:

  1. Даромад (фойда) солиги

  2. Кушилган киймат солиги

  3. Мулк солиги

  4. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солик

  5. Инфротузулмани ривожлантириш солиги

  6. Конунга асосан бошка соликлар ва йигимлар

Ушбу соликлардан факатгина даромад (фойда) ва инфратузулмани ривожлвнтириш соликлари банкнинг молиявий якунига боглик. Колган соликлар эса банкнинг молиявий холатидан катий назар туланиши шарт.


13.Банкларнинг молиявий хисоботлари.
Банкларнинг молиявия хисобот шакллари куйидагалардир:

  1. Банк бухгалтерия баланси

  2. Молиявий натижалар тугрисидаги хисобот

  3. Пул маблағларининг харакати тугрисидаги хисобот

  4. Асосий воситалар холати тугрисидаги хисобот

  5. Хусусий капитал тугрисидаги хисобот

  6. Тушунтиришлар, изохлар ва маълумотлар

Молиявия хисоботлар асосан Солик органи, Стстистика органи ва юкори турувчи орган яъни Марказий банкка такдим этилади.
Банклар шунингдек даврий ва йиллик хисоботлар тузадилар. Даврий хисоботлар кун, ой, чорак ва йил якуни буйича тузилса, йиллик хисоботлар эса молия йили якуни буйича тузилади.
Ўзбекистон Республикаси банклари бухгалтерия хисоби маълумотлари асосида кундалик баланс хисоботи тузадилар. Бундай хисобот шакли ва хажми Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгилаб кўйилади.
Тижорат банкларининг филиаллари хар куни хисобваракларнинг кун охиридаги колдиклари бўйича иккинчи тартиб хисобваракларида баланс хисоботи тузиб, тижорат банкининг вилоят бўлимига такдим этадилар.
Тижорат банклари филиаллари бу маълумотларни алохида файл билан сўм ва тийинларда модем оркали жўнатадилар.
Тижорат банкларининг вилоят бошкармалари олинган балансларни текшириб, ўз тизимлари бўйича вилоят йигма балансини тузадилар, уни Марказий банкнинг худудий бош бошкармаларига такдим этадилар. Марказий банк худудий бош бошкармалари бутун вилоят бўйича балансни хамда Марказий банк бўйича йигма балансни умумлаштирадилар ва уни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ишлаб чиккан махсус дастур ёрдамида модем оркали жўнатадилар.
Бухгалтерия хисоби ва хисобот департаментида балансда тижорат банклари бўйича алохида ва Марказий банк бўйича алохида баланслар тузилади ва бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича йигма баланс тарзида умумлаштирилади. Марказий банк балансини Бухгалтерия хисоби ва хисобот департаменти тахлил килади, тижорат банкларининг балансини эса Тижорат банкларига лицензиялар бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаменти тахлил килади.
Тахлил натижалари бўйича камчиликлар тегишли банкларга маълум килинади.
Юкори банкларга келиб тушган бухгалтерия хисоботлари текширилади, тахлил килинади ва унинг асосида зарур бошкарув карорлари кабул килинади.
Хисобот маълумотларида номувофиклик борлиги аникланса, бунинг сабаблари киска муддатда аникланиши ва тартибга солиниши лозим. Банкларнинг вилоятлардаги рахбарлари (хар куни), республикалардаги рахбарлари (хар ойда) балансларни кўриб чикишлари хамда бош бухгалтернинг уларга карашли бўлган банкларда бухгалтерия иши, бухгалтерия хисоби ва хисоботининг ахволи, шунингдек бу ишда аникланган камчиликларнинг кандай бартараф этилаётгани тўгрисидаги ахборотини тинглаши керак.
Банкларда бухгалтерия хисоби юритиш ва хисобот коидалари Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг конун хужжатлари ва халкаро стандартларга мувофик белгиланади.
Бухгалтерия хисоби юритиш ва хисобот коидалари бузилганлиги учун банк рахбарлари конун хужжатларига мувофик жавобгар бўладилар.
Банклар ўз молиявий хисоботларини Марказий банк белгилайдиган шакл ва муддатларда, унда кўрсатилган маълумотнинг тўгрилигини аудиторлар тасдиклагач, матбуотда эълон киладилар.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling