Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Термиз Давлат Университети Иқтисодиёт ва туризм факультети
Download 0.68 Mb.
|
2 5267130987376021536
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси
- ХИСОБОТ ________________________________________________ (корхона, ташкилот, муассаса номи)
- Амалиёт жойида бириктирилган раҳбар: _____________________________ ___________________________________________________________________
- 2019 йил “ ___”____________ Комиссия раиси:____________________________________ ______________
- 3.________________________________ ______________ Термиз-2019 Кириш.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Термиз Давлат Университети Иқтисодиёт ва туризм факультети “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси Рўйхатга олиш № ____ 2019 йил _____________ Ишлаб чиқарпиш амалиёти бўйича ХИСОБОТ ________________________________________________ (корхона, ташкилот, муассаса номи) Бажарди:________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ФИШ., лавозими, имзо, муҳр) Амалиёт жойида бириктирилган раҳбар: _____________________________ ___________________________________________________________________ (ФИШ., лавозими, имзо, муҳр) Илмий раҳбар:_____________________________________________________ (ФИШ., имзо) Амалиёт бўйича якуний баҳоси: ____________________________________ 2019 йил “ ___”____________ Комиссия раиси:____________________________________ ______________ Комиссия аъзолари:1._______________________________ ______________ 2.________________________________ ______________ 3.________________________________ ______________ Термиз-2019 Кириш. Бозор иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати инвестиция жараёнини такомиллаштиришга доимий эътибор бериб келмоқда. Чунки инвестициялар иқтисодиётнинг ўсишини, ишлаб чиқаришнинг ривожланишини таъминловчи муҳим омилдир. Иқтисодиётимизга ички сармояларни сафарбар қилиш ва хорижий сармояларни кенг жалб этиш билангина туб ўзгаришларга эришиш мумкин. Бозор иқтисодиёти шароитида инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш - молиялаштиришнинг энг тараққий этган замонавий шаклларидандир. Бунда лойиҳа рискларини унинг иштирокчилари ўртасида мос тақсимлаш имконияти мавжуд бўлишини кўзда тутиши зарур. Лойиҳавий молиялаштиришда юқори даражали рискларнинг бўлишини ҳисобга олган ҳолда кредиторлар рискларни самарали бошқаришни таъминлашга ҳаракат қилади. Ҳар қандай инвестиция лойиҳалари турли ноаниқликлар, рисклар билан боғлиқ. Ҳар бир инвестиция иштирокчиси рисклар, риск турларининг вужудга келиши сабаблари, уларнинг таснифи ҳамда риск эҳтимолларини олдини олиш бўйича тадбирлар ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлишлари лозим. Шундагина улар инвестиция лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишда ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Айни вақтда бир қатор ривожланаётган хорижий мамлакатларда лойиҳавий молиялаштириш механизми самарали ишламаяпти. Бу мамлакатларнинг кўпчилигида лойиҳаларни молиялаштириш мураккаб жараёнга айланган. Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ривожлантиришга иқтисодий ва сиёсий омилларнинг таъсири яққол сезилади. Инфляция даражасининг юқори эканлиги, корхоналарнинг тўловга лаёқатлилик даражасининг пастлиги, банкларнинг ресурс базасини заифлиги лойиҳаларни молиялаштиришга салбий таъсир этувчи умумий сабаблардир. Мустақил Республикамиздаги тижорат банкларининг лойиҳавий молиялаштириш фаолияти давр талабига мос равишда аста-секин ривожланмоқда. Тижорат банкларининг ресурс базасининг заиф бўлиши инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш имкониятини чеклайди. Мамлакатимизда бозор инфратузилмасини ҳали яхши ривожланмаганлиги ҳам лойиҳа рискларини оширади. Шунингдек, республикамизга хорижий сармояларни кенг жалб этиш учун қулай ҳуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш зарур. Республикамиздаги тижорат банкларида инвестицион лойиҳани молиялаштиришнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш мақсадида мен 27.05.2019 дан 29.06.2019 йилгача Ўзбекистондаги йирик тижорат банкларидан бири ҳисобланган Агро Банк АТБнинг Термиз туман бўлимида амалиёт ўтадим. Агробанк фаолиятининг хар бир йили узига хос булиб, банкнинг мамлакат иктисодининг юксалишига кушаётган хиссаси йилдан йилга ортиб бормокда. Ракобатга карамай, банк Узбекистон молия бозорининг барча устивор йуналишларида уз иштирокини кенгайтирмокда. Агробанк бир неча функцияларни – чакана банк хизматлари, корпоратив банк, халкаро молия муасасасалари ва хорижий банкларнинг кредит линиялари буйича хизмат курсатувчи банк, инвестицион банк каби функцияларни мувафаккиятли уйгунлаштириб келмокда. Бугунги кунда банк ахоли ва юридик шахсларнинг депозитларидаги маблагларини ишончли химоя килиш билан бирга мижозларга уз вактида ва тула хажмда хизмат курсатмокда. Мижозларга хисоб-китоб амалиётларидан тортиб йирик лойихаларни молиялаштиришгача булган хизматларни таклиф килмокда. Банк ресурс базаси 1 трлн. 526 млрд. сўм, активлар 1 трлн. 729 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан тегишли равишда 98,2 млрд. сўмга (107 фоизга) ва 41,5 млрд. сўмга (102 фоизга) ўсди. Ҳисобот йилида аҳолининг 92,6 млрд. сўмлик бўш пул маблағлари омонатларга жалб этилиб, уларнинг миқдори 495,0 млрд. сўмни ташкил қилди ва 140 фоизга ўсишига эришилди. Муомалага чиқарилган 85,4 млрд.сўмлик депозит сертификатларни жойлаштирилди. Aгробанк ўз фаолияти давомида асосий урғуни иқтисодиётнинг аграр секторини молиялаштириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк пул айланмасига жалб қилиш, филиаллар тармоғи, хизмат турлари ҳамда мижозлари сонини кўпайтириш, банкнинг белгиланган безнес-режаси ва бюджетининг асосий параметрларини бажаришга қаратган. Банк кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида КФВ, ЕТТБ, ОТБ ва Хитой Халқ Республикасининг Эксимбанки, Халқаро Тараққиёт ва Тикланиш банкининг (ХТТБ) кредит йўналишларини жалб этган. Мен Термиз давлат университети Иқтисодиёт ва туризм факультети Кадрлар менежменти таълим йўналиши 103-гуруҳ талабаси Иштемиров Тоҳир 2019 йил 27 майдан 29 июнгача Агробанк АТБ Термиз туман бўлимида ишлаб чиқариш амалиётини ўтадим. Амалиёт даврида банк фаолияти, иш жараёнининг амалга оширилиши, кредитлаш тартиблари ва мижозлар билан ишлаш жараёнларини, хужжатлар билан ишлаш тартибини ўрганиб чиқдим. Амалиёт жараёнида ўрганган ва ўзлаштирган маълумотларим асосида ҳисобот тайёрладим. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling