Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Термиз Давлат Университети Иқтисодиёт ва туризм факультети
АТБ «Агробанк» ташкил топиш тарихи, ташкилий структураси, таркиби
Download 0.68 Mb.
|
2 5267130987376021536
1.АТБ «Агробанк» ташкил топиш тарихи, ташкилий структураси, таркиби.
Агробанк мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўзининг муассасаларига эга бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та виложат бошқармаси, 183 та туман (шаҳар) бўлими, 301 та минибанки, 251 та махсус кассаси, 188 та шохобчалари орқали қарийб 300 мингдан ортиқ юридик шахсларга ҳамда 3 миллионга яқин жисмоний шахсларга сифатли замонавий банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Агробанк ўз фаолияти давомида асосий урғуни иқтисодиётнинг аграр секторини молиялаштириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк пул айланмасига жалб қилиш, филиаллар тармоғи, хизмат турлари ҳамда мижозлари сонини кўпайтириш, банкнинг белгиланган безнес-режаси ва бюджетининг асосий параметрларини бажаришга қаратган. “Агробанк” очиқ акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда “банк” деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сонли “Агробанк” акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида”ги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги 89-сон “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ ташкил этилган. Банк мулкий, молиявий ва бошқа мажбуриятлар бўйича, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини сақланиши ва ўз вақтида қайтарилишини кафолатловчи талаблар бўйича АТБ “Агробанк”нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан берилган лицензия асосида амалга оширади. Банкнинг фаолият муддати чегараланмаган. Банкнинг бош мақсади ва асосий вазифалари. Банкнинг бош мақсади иқтисодиётнинг агросаноат сектори корхоналари ва қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари фаолиятини молиялаштириш ва кредитлаш бўйича комплекс хизматлар, шунингдек қишлоқ тадбиркорлари ва аҳолисига кенг кўламдаги сифатли банк хизматларини қулай шароитларда илғор тажрибаларга таянган ҳолда кўрсатишдан иборат. Банк фаолиятининг асосий вазифалари: қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликларига кредит бериш ва комплекс тарздаги банк хизматлари кўрсатиш; қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари, барча мулкчилик шаклидаги корхоналар, шу жумладан пахта ва ғалла маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган пахта тозалаш ва донни қайта ишлаш саноати корхоналарига кредит бериш ва молиялаштириш механизмларини изчил такомиллаштириб бориш; ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга, агросаноат комплекси тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашга, замонавий чет эл технологиялари ва ускуналарини жалб этишга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, шу асосда юқори сифатли, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш, ички истеъмол бозорини маҳаллий озиқ-овқат товарлари билан барқарор тўлдириш; Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling