Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Термиз Давлат Университети Иқтисодиёт ва туризм факультети


Чекни кабул килувчи томонидан тўлдирилади


Download 0.68 Mb.
bet7/17
Sana01.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1241531
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
2 5267130987376021536

Чекни кабул килувчи томонидан тўлдирилади

















Бухгалтер _______________

Чек кабул килучи







(имзо)

ташкилотнинг номи __________________________________________




















Чек кабул килувчининг х/р _____________________________________




















Чек кабул килучи банкининг коди _______________________________




















Чек кабул килучи










банкининг номи ______________________________________________




















Чекни кабул килиш санаси _________________________________________
(КК.ОО.ЙЙЙЙ)




















Чек кабул килувчининг банки томонидан тўлдирилади










Чекни тўлаш санаси ___________________________________________
(КК.ОО.ЙЙЙЙ)










Банк бухгалтерининг
имзоси __________________________________________








БАНК ШТАМПИ












7-ИЛОВА




РЕЕСТР №







САНА














Тўловчининг
номи









Тўловчининг х/р










Етказиб берувчи
банкининг номи




Етказиб берувчи банкининг коди




Бунда 20 __ й. ________ дан бошлаб __________________ суммада берилган (сотилган) товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўлов талабномаларини инкассога такдим этамиз

Тўлов талабномаси раками

Тўловчи банкининг коди

Тўловчининг х/р

Сумма











Жами:


Етказиб берувчининг мухр ва имзолари
(биринчи нусхада)

Банк томонидан текширилган
(сана, имзо ва штамп)



9.Банкларда асосий воситалар ва уларнинг хисобини юритилиши. Кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар.

Банкка тегишли бўлган асосий воситалар банк балансининг актив кисмидаги биринчи тартибли "Банкнинг асосий воситалари" хисобварагидаги иккинчи тартибли баланс хисобваракларининг шахсий хисобваракларида хисобга олинади:


- "Ер";
- "Тугалланмаган курилиш";
- "Банкнинг бинолари бошка иморатлари";
- "Транспорт воситалари";
- "Мебель ва бошка жихозлар";
- "Номоддий активлар";
- "Ижарага берилган асосий воситалар".
Юкорида айтилган хисобвараклар бўйича асосий воситаларнинг хисоби кўшимча бухгалтерия китобларида, каточкаларда, шунингдек журналда юритилади. Карточканинг олд кисмида банк номи, асосий воситалар номлари, иншоот сотиб олинган сана ва унинг жойлашган жойи, хисобварак номери, кредит ва дебет бўйича айланмалари хамда колдиги, бухгалтерия ёзуви мазмуни, бухгалтерия ёзуви кайд килинган сана, назоратчининг имзоси ва бошка реквизитлар кўрсатилади. Карточканинг орка томонида объектнинг кискача тавсифи хамда техник ахволи багн этилади.
Барча асосий воситалар балансда дастлабки киймат бўйича, яъни уни сотиб олиш ёки куриш харажатлари суммасида сўм ва тийинларда хисобга олинади. Бунда мазкур асосий воситаларни келтириш ва ўрнатиш харажатлари хам шу суммага кўшилади.
Асосий воситалар эскириши белгиланган меъгр бўйича ёзиб борилади ва куйидаги тегишли хисобваракларда хисобга олинади:
- "Бинолар ва бошка иморатларнинг эскириши";
- "Бинолар ва бошка иморатлар киймати ўсишининг эскириши";
- "Транспорт воситаларининг эскириши";
- "Мебель ва бошка жихозларнинг эскириши";
- "Номоддий активлар амортизацияси";
- "Ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириши".
Хўжалик буюмлари хисобини юритиш кулайлиги учун фабрикада номер кўйилмаган хар бир анжомда фаркловчи белги бўлиши лозим. Бундай белги сувда ювилмайдиган бўгк билан тамгалаш оркали кўйилади.
Банкка кераксиз анжомлар хамда бино ва иншоотлар кисмларга бўлинганда чиккан бошка материалларни сотишдан олинган суммалар ёки кам чиккан анжомлар, материалларнинг айбдор шахслардан ундириб олинган кийматининг хисоби 45909 ёки 45913-хисобваракларда юритилади.
Анжомлар, машина-ускуналар, материаллар бепул бериб юборилагтганда ёки кабул килинагтганда, шунингдек бино ва кераксиз анжомлар сотилагтганда хамда яроксиз холга келган бинолар, иншоотлар ва анжомлар балансдан чикарилагтганда уларнинг киймати кабул килиш-топшириш далолатномалари хамда юкори банкларнинг фармойишлари асосида тегишли хисобвараклар бўйича бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
Асосий воситаларни бир банкдан бошкасига бериш (олиб келиш) билан боглик транспорт харажатлари "Банк жихозлари ва мулкини кўчириш харажатлари" баланс хисобварагининг шахсий хисобварагида юритилади.
"Фойдаланилмаган ёзув-чизув моллари ва бошка анжомлар" хисобварагида хисобга олинадиган материаллар ва бошка буюмлар омборхонадан ёзма талабномалар бўйича берилади. Бу талабномаларни имзолаш ва омбордан материаллар берилишига рухсат этиш хукуки берилган шахслар тўгрисида буйрук чикарилиши керак. Буйрук нусхаси мазкур шахслар имзо намуналари билан бирга омбор мудирига (омборчига) ва бухгалтерияга, хисобварак бўйича хисоб юритадиган ходимга топширилади. Киймати тегишли хисобваракларга киритилиши керак бўлган материаллар учун ёзилган талабномаларда банк буйруги бўйича имзолаш хукуки берилган тасарруф этувчининг ижозат имзоси бўлиши лозим.
Омбордан материаллар олиш учун ёзиладиган талабнома уч нусхада тузилади. Уларда кўзда тутилган барча реквизитлар, шунингдек талаб килинагтган моддий бойликларнинг номенклатура бўйича номерлари, номи (нави), сони ва максади кўрсатилади.
Талабномаларнинг дастлабки икки нусхасига материаллар олувчи уларни олгани хақида тилхат ёзади ва бу когозларга материалларни берган омборчи имзо чекади.
Берилган материаллар омбор хисоб юритиш карточкаларида чиким килинганидан кейин омборчи талабноманинг иккинчи нусхасини хронологик тартибда ўзидаги чиким хужжатлари йигмажилдига тикиб кўяди. Биринчи нусха бухгалтерияга топширилади, учинчиси эса материалларни олувчининг кўлига берилади.
Материаллар бошка банкка жўнатилагтганда талабномалар тўрт нусхада тузилади. Уларнинг бири посилкага кистирилади, иккитаси бухгалтерияга берилади.
Талабномалар умумий суммасига материаллар сарфини хисоб хужжатларида акс эттириш учун кирим-чиким ордери тузилади.
Ёкилги ва мойлаш материаллари хайдовчиларга, шунингдек бошка хўжалик материалларни муайян лимитлар бўйича мунтазам олиб турадиган шахсларга талабномаларсиз, хар бир ойда хар бир олувчи учун тутиладиган лимит карталари асосида берилиши мумкин. Бу карталарда берилган материаллар суммаси кайд этилади. Ана шу лимит карталари асосида хар ой охирида материалларнинг киймати балансдан чикарилади.
Омбори йўк банкларда талабномалар тузилмайди. Ой охирида фойдаланилган материаллар кайдномаси тузилади. Уни банк рахбари тасдиклайди. Шундан кейин материаллар киймати тегишли хисобвараклар дебетига хамда "Ёзув-чизув моллари ва бошка анжомлар" хисобвараги кредитига ёзилиб, хисобдан чикарилади.
"Омборда" иккиламчи (суб) хисобвараги бўйича материаллар хисоби микдорий ва киймат ифодасида (тури ва навига караб) юритилади.
Кўшимча китобда шахсий хисобвараклар юритилади, бундан ташкари, материаллар турлари хамда хисобдор шахслар бўйича карточкалар ва дафтарларда хисоб олиб борилади. Карточканинг олд томонида банк номи, анжом номи, дафтар бўйича номер, хисобварак номери, анжомнинг нархи, анжомлар сони, анжомни берувчининг номи, бухгалтерия ёзуви кайд килинган сана кўрсатилади, шунингдек бухгалтерия ходимлари имзо чекадилар.


10.Банкларнинг даромадлари ва харажатлари хисоби.

Банкларниниг даромадлари куйидагилардир:


1) Фоизли даромадлар
2) Фоизсиз даромадлар

Фоизли даромадларига мисол килиб кредит берганда ундан олинадиган устама хақ яъни фоизни келтиришимиз мумкин, фоизсиз даромадга эса воситачилик хақлари киради.


Даромад олиш учун албатта маълум даражада харажат килинади ва банкларниниг харажатларилари куйидагилардир:



  1. Фоизли харажатлар

  2. Фоизсиз харажатлар

  3. Операцион харажатлар

Фоизли харажатларга мисол тарикасида депозитга туланадиган фоизни келтирсак фоизсиз харажатларга эса воситачилик харажатлари киради.


"Банк хизматчиларининг иш хақи ва улар учун сарфланган бошка харажатлар", "Хизмат сафари ва йўл харажатлари" ва "Хизмат сафари вактидаги кундалик харажатлар" хисоби юритиладиган шахсий хисобвараклар (смета бўлинмалари бўйича шахсий хисобвараклар бундан мустасно) махсус шаклда банк ходимлари шахсий хисобвараклари юритилади.
Иш хақи банк ходимларига факат ишланган вакт учун ва белгиланган муддатларда, ойига икки марта - ойнинг биринчи ва иккинчи ярми учун тўланиши лозим.
Иш хақи тўлаш бўйича белгиланган муддатларда шахсий хисобваракларда ойнинг ўтган ярми учун хисоб-китоблар тўлдирилади. Хисоб-китоб шахсий компьютерда дастурий йўл билан амалга оширилади ва ушбу хисоб-китоблар асосида иш хақи бериш учун кайднома тузилади.
Мехнат таътилига чикагтган ходимларнинг иш хақи шахсий хисобваракларда ва кайдномада тўлов даврлари бўйича алохида сатрларда ёзилади.
Ойнинг биринчи ярми учун иш хақи тўлаш кайдномасининг умумий якунида "Берилади" устунида кассир номига "Иш хақи" деган тегишли шахсий хисобварак дебети бўйича касса чиким ордери ёзилади. Ушланмалар суммасига айни шу хисобваракнинг дебети ва тегишли ушланмалар хисобвараги кредити бўйича мемориал ордер тузилади.
Ойнинг иккинчи ярми учун тузилган кайднома асосида иш хақи бўйича ёзилган бутун сумма ойнинг охирги кунида "Банк хизматчиларининг иш хақи ва бошка харажатлар" биринчи тартиб хисобварагидаги тегишли хисобвараклар дебетига хамда "Бошка кредиторлик хисобвараклари" хисобварагининг кредитига киритилади. Бунда кайдноманинг "Берилади" устунидаги якуний суммаси "Ойнинг иккинчи ярми учун тўланиши лозим бўлган иш хақи" номли алохида шахсий хисобваракка ёзиб кўйилади. Кейинги ой бошида, ўтган ойнинг иккинчи ярмида ишлаб топилган иш хақини бериш учун ажратилган куни кассир номига юкорида айтилган шахсий хисобваракдаги суммада касса чиким ордери ёзилади. Ходимлар томонидан белгиланган тўлов куни олинган иш хақи кун охирида кассага кирим килиниб, "Бошка кредиторлик хисобвараклари" хисобварагининг кредитига кўйилади ва хар бир ходимга тегишли суммалар "Берилмаган иш хақи бўйича депонентлар" номли жамлама шахсий хисобварагига ёзилади. Йирик банкларда рахбариятнинг рухсати билан 3 (уч) кун давомида иш хақи берилишига йўл кўйилади. Кассир аванснинг колдигини "Эмиссия-касса иши, пул тушумларини инкассация килиш ва Ўзбекистон Республикаси банкларида кимматликларни ташиш тўгрисида"ги Йўрикноманинг 146-бандида белгиланган тартибда саклаши лозим. (ЎзР МББ 28.02.1998 й. 384-сон Кўшимча тахриридаги хат боши)
Иш хақи хисобланаётганда ушлаб колинган суммаларнинг хисобини юритиш учун "Бошка кредиторлик хисобвараклари" хисобварагида ушланмаларнинг хар бир тури бўйича, учинчи шахслар фойдасига ушланмалар бўйича эса уларнинг хар бирига алохида шахсий хисобвараклар очилади. Ушлаб колинган суммалар кимга тегишлилигига караб, иш хақи тўланадиган муддат кунида ўтказилади. Алохида фукаролар фойдасига ундирилган суммалар, масалан, алимент олувчилар билан келишиб, уларга почта оркали жўнатилади ёки олувчи кўрсатган банкдаги омонатларга ўтказилади. Ушланмалар нақд пул билан тўланадиган холларда олувчилар шахсан ўзлари келгунича ушбу ушланмалар "Бошка дебиторлик хисобвараклари" хисобварагида саклаб турилади.
Ишчи ва хизматчиларга хисобланган иш хақининг барча турлари иш хақи фондига киритилади.
Банк ходимларини мукофотлаш тўгрисидаги низомларга мувофик уларга бериладиган мукофотлар 56106 - "Банк хизматчилари учун имтиёзлар" хисобварагида хисобга олинади.
Ижтимоий суғуртага бадаллар ва иш хақи фондидан белгиланган микдордаги нафака фондига ажратмаларнинг хисоби 56114 - "Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар" баланс хисобварагида юритилади. Касаба уюшмалари кенгаши, бандлик фонди, согликни суғурта килиш ва бошка тегишли фондларга ажратиладиган бадалларнинг хисоби 56122 - "Бандлик фонди ва бошка тегишли фондлар учун бадаллар" баланс хисобварагида очилган шахсий хисобваракларда юритилади. Мол-мулк суғуртаси, ёнгинга карши суғурта ва банкнинг хўжалик фаолияти билан боглик бўлган бошка суғурталар бўйича бадалларнинг хисоби 56710 - "Суғурта харажатлари" баланс хисобварагида юритилади. (ЎзР МББ 28.02.1998 й. 384-сон Кўшимча тахриридаги хат боши)
Ижтимоий суғуртага дахлдор бўлган барча тоифадаги ходимлар иш хақи фонди (даромади) бўйича белгиланган тарифга асосланган холда суғурта бадаллари хисобланади.
Хисобланган суғурта бадаллари ўтказилаётганда куйидаги килинган харажатлар чегириб колинади: пенсиялар, мехнатга вактинча лагкатсизлик, хомиладорлик ва тугиш нафакалари, бола тугилганда бериладиган, дафн маросими учун бериладиган нафакалар, болалар учун нафакалар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари санаторий-курорт хизматларидан фойдаланиши учун бериладиган нафакалар. Хисобда харажатларнинг турлари, ишга лагкатсизлик кунларининг сони ва бошкалар акс эттирилади.
Хар чоракда хисобот - ижтимоий суғурта фонди маблағлари бўйича хисоб-китоб кайдномаси тузилади. Унда бутун иш хақи умумий фонди хамда хисобланган бадаллар, бошка тушумлар суммалари, шунингдек ЎзР Вазирлар Махкамаси хузуридаги Ижтимоий суғурта фондининг 1994 йил 10 февралдаги "Суғурта бадаллари ёзиш ва тўлаш, давлат социал суғуртаси маблағлари хисобини юритиш ва сарфлаш тўгрисида"ги Г08-3/90 йўрикноманинг 4-иловасида берилган шакл бўйича пенсия ва нафакалар тўлашга сарфланган суммалар кўрсатилади. Айни шундай хисоботлар пенсия фондига, Иш билан таъминлаш фондига ва касаба уюшмалари кўмитасига хам юборилади.
Хисоб-китоб кайдномаси маълумотларига караб чорак давомида ижтимоий суғуртасига ўтказилган тўловлар кайта хисоблаб чикилади. Бунда тўланиши керак бўлган бадаллар суммасидан банк ўтган давр мобайнида килган харажатлар суммаси чегириб колинади.
Агар кайта хисоблаш натижасида суғурта бадаллари кам тўлангани аникланса, у холда тўланмай колган сумма хисобот билан бирга ўтказилади, башарти кайта хисоблаш чогида ортикча пул тўлаб юборилгани маълум бўлса, у холда шу сумма микдорида навбатдаги бўнак тўлови камайтирилади.
Амалдаги конунларга мувофик, гш мутахассисларга улар олий ёки ўрта махсус ўкув юртини тугатганидан кейин таътил даври учун тўланадиган, ходим ва унинг оила аъзолари жойлашиб олиши учун бир марта бериладиган нафакалар суммаси, кундалик харажатлар, ходим ва унинг оила аъзолари кўчишга сарфлайдиган пул киймати "Ходимлар учун бошка харажатлар" деган хисобваракдаги "Кўчиш" деган алохида шахсий хисобваракда хисобга олинади.
Автотранспортдан фойдаланиш ва уни жорий таъмирлаш харажатлари, фойдаланилган гнилги киймати хисоби "Транспортни саклаш ва шахар бўйлаб юриш" деган алохида шахсий хисобваракда юритилади. Бундан ташкари, мазкур шахсий хисобваракда марказлаштирилган таъминот анжомларини вилоят доирасида ташиш харажатлари хисоби хам олиб борилади. (ЎзР МББ 28.02.1998 й. 384-сон Кўшимча тахриридаги банд)
Банк реклама ва эълон бериш, ёзув-чизув анжомлари ва иш жойи учун буюмлар сотиб олишга киладиган харажатлар, почта,телефон хамда факс харажатлари, даврий нашрлар, китоблар, газеталар учун киладиган харажатлар хисоби "Маъмурий харажатлар" деган шахсий хисобваракда тегишлича иккинчи тартиб хисобваракларида юритилади. Бу хисобвараклар бўйича харажатлар бош банк белгилаган сметалар доирасида килинади.


11.Банкларнинг кредит операциялари хисобини юритиш.
Тижорат банклари мижозларга хар хил турдаги кредитларни такдим этади.
Кредитларни турларга ажратамиз:


  1. Download 0.68 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling