Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Термиз Давлат Университети Иқтисодиёт ва туризм факультети


Банк маблағлари, мол-мулки ва кредит ресурслари


Download 0.68 Mb.
bet3/17
Sana01.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1241531
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2 5267130987376021536

Банк маблағлари, мол-мулки ва кредит ресурслари
Банкнинг ўз маблағлари: устав капиталидан; заҳира фондидан;тақсимланмаган фойдадан;
банк кенгашининг қарорига кўра шакллантириладиган бошқа фондлардан ҳосил бўлади.
Банкнинг бошқарув тузилиши.“Агробанк” Сурхондарё вилояти бўйича юридик ва жисмоний шахсларга 15 та филиал, 8 минибанк, 12 дан ортик жамғарма касса, 15 га якин инфокиоскалар хар томонлама сифатли банк хизмати курсатиб келинмокда.
Қуйидагилар банкни бошқариш органлари ҳисобланади:
акциядорлар умумий йиғилиши; банк кенгаши; банк бошқаруви.


Банкнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:



  • Қишлок хўжалиги ишлаб чикарувчиларига хамда иктисодиётнинг агросаноат сектори корхоналарига кредит бериш ва уларни молиялаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ва кулайлигини оширишга йўналтирилган узок муддатли банк сиёсатини шакллантириш, шунингдек ахолига хамда кишлок тадбиркорларига кенг кўламли банк ва консалтинг хизматлари кўрсатиш;




  • Қишлок хўжалиги ишлаб чикарувчиларига, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарга, шу жумладан "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва "Ўздонмахсулот" акциядорлик компанияси тизимига кирадиган, кишлок хўжалиги махсулотларини кайта ишлаш, саклаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган корхоналарга юкори сифатли, жахон бозорида ракобатбардошли махсулотлар ишлаб чикариш бўйича замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этишга хамда ички истеъмол бозорини юкори сифатли озик-овкат товарлари билан тўлдиришга кўмаклашиш максадида кредит бериш ва уларни молиялаштириш механизмларини изчил такомиллаштириб бориш;




  • Давлат эхтиёжлари учун харид қилинадиган Пахта ва Ғалла хосилини етиштириш учун фермер хўжалигларига имтиёзли кредитлар ажратиш;




  • Таъминотчи ташкилотларига факторинг ва узоқ муддатли кредитлар ажратиш;

  • уй-жой қурилиши учун ипотека кредити беришни ривожлантиришга хорижий инвестициялар, жумладан кредитларни, шунингдек халқаро ва маҳаллий молия институтлари инвестиция ҳамда грантларини жалб этиш;

Банкнинг тузилиши ва хисоб китоб ишлари билан танишиш.

Банк - тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб хисобланадиган куйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир:


*юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар кабул килиш хамда кабул килинган маблағлардан таваккал килиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш;
*тўловларни амалга ошириш.
Хусусий ёпик акциядорлик тижорат банк “Агробанк” Термиз туман бўлимидада кирим ва чиким касса булими, бухгалтерия булими ва колган булимлар умумийлаштирилган булиб ишчилари сони 12 нафардир.


2.Банкларда хисоб китоб ишларини ташкил килиниши ва операцияларни расмийлаштириш уларни хисобга олиш ва назорат килиш.

Банкларда турли хил операциялар амалга оширилади бу операциялар Марказий банк томонидан белгиланган шаклдаги хужжатлар асосида амалга оширилади.


Операцияларни узида акс эттиришига караб бу хужжатлар куйидаги турларга булинади:
*Касса хужжатлари
*Хисоб китоб хужжатлари
*Мемориал хужжатлар
*Кузда тутилмаган холатлар х\в хужжатлари
Касса хужжатларига нақд пул топшириш элон, касса кирим ва чиким ордерлар, чеклар ва бошкалар киради.
Хисоб китоб хужжатларига тулов топширикномаси, тулов талабномаси, инкассо топширикномаси, аккредитивга ариза,хисоб китоб чеки пластик карточка ва бошкалар киради.
Мемориал хужжатлар факат банк ички операцяларида кулланиладиган мемориал ордерлар киради.
Кузда тутилмаган холатлар х\в хужжатлари кузда тутилмаган холатлар х\в кирим ва чиким ордерлари, кафилликлар, кафолатлар, кредит таминоти ва башкалар киради.
Банкларда амлга оширилган операциялар хужжатларда акс эттирилади шунинг учун хужжатларда тузатишлар, учириб ёзиш ва хар хил учирувчи суюкликлардан фойдаланиш такикланади. Хатога йул куйилган хужжатлан кайта тузилади агар хатоси бор хужжатлар операцион кун охирида баланс тузилагтганда аникланса х\вга тескари “Сторно” усулида аниклик киритилади. Бу буйича 4 нусхада тузатиш ордери тузилади.
Электрон тулов буйича хатоларни мемориал ордерлар буйича тузатиш такикланади. Банкларда хар бир операция буйича ишлатиладиган хужжатларда мансабдор шахснинг имзоси булиши керак бу имзо намуналари банк рахбари томонидан тасдикланган руйхати булади ва имзо чекиш хукуки булмаган шахсларг имзо чекса жазоланади. Бухгалтерия ходими уз ишини шундай ташкил этиш керакки бунда хужжатларни уз вактида кабул килиш, расмийлаштириш, х\вда акс этиш ва баланс тузиш билан якунланиши керак.
Банкларда хужжатлар алохида йигма жилдларга жойланади чунки бу хужжатларни сакланиш муддатлари турлича булиб тегишлича холатда муковаланади. Кийинги кун бошлангунга кадар хужжатлар металл шкафларда сакланад.
Улардан бош бухгалтер рухсатисиз фойдаланиш мумкин эмас, улардан фойдаланиш бош бухгалтер рухсати билан талабнома асосида масул ходим кузатуви остида амалга оширилади. Бухгалтерия хисобининг тамойиллари, бухгалтерия аппаратининг тузилиши, мижозларга хизмат кўрсатиш хамда хужжатлар оборотини йўлга кўйиш усуллари тўгрисида кўрсатмалар берилган; банк операциялари хисобини юритиш ва уларни назорат килиш коидалари киритилган; халкаро андозалар асосида бухгалтерия хисоботини тузиш хамда бошка банк операцияларини бажариш хажмлари ва тартиби белгиланган, шунингдек куйидагиларни таъминлаш максад килиб кўйилган:
- хисоб-китоблардаги маблағлар айланишини тезлаштириш, мижозларга тез ва пухта хизмат кўрсатиш, хисоб-китоб, касса, валюта, кредит хамда бошка банк операцияларини тўгри бажариш;
- бажарилган операцияларнинг бухгалтерия хисоби ва хисоботида ўз вактида хамда аник акс эттирилишига эришиш;
- банкдан чикагтган хужжатларни тегишлича расмийлаштириш ва бунинг натижасида улардан бу хужжатлар борган жойда фойдаланилишини енгаллаштириш, шунингдек, бошка банкларда ушбу хужжатлар билан операциялар бажарилагтганда хамда улар хизмат кўрсатувчи мижозлар хисоби юритилагтганда йўл кўйилиши мумкин бўлган хатоларнинг, конунга хилоф хатти-харакатларнинг олдини олиш;
- банкдаги пул маблағлари, моддий бойликлар, шунингдек, катъий хисобда турадиган бланкалар кам чикиши, ортикча хамда конунга хилоф равишда сарфланишининг олдини олиш;
- банк мансабдор шахсларининг ўрнатилган тартибга зид равишда банк операцияларини амалга оширганликларини, кимматликлар ва хужжатларни йўкотиб кўйиш хамда шу каби бошка холларда уларнинг жавобгарлигини хужжатлар билан асослаш;
- операцияларни амалга ошириш ва расмийлаштиришни маълумотлар тўплаш оркали конунийлиги хамда тўгрилигини текшириш имкониятини берилиши;
- банкда иш куни тартибига катьий риоя этилиши;
- замонавий компьютер техникаси воситаларидан кенг кўламда фойдаланиш асосида банк операцияларини амалга ошириш улар хисобини юритиш хамда хисоботлар тузиш учун мехнат ва маблағ сарфини камайтириш;


3.Банкларда жорий ва ссуда х\варакларини очиш ва ёпиш тартиби.

Банк шахсий хисобвараклари куйидаги турларга бўлинади:


1) Мижоз шахсий хисобвараклари
2) Банк ички шахсий хисобвараклари
Мижоз шахсий хисобвараклари куйидаги турларга бўлинади:
1) Депозит хисобвараклари
а) талаб килиб олингунча (асосий ва иккиламчи) депозит хисобвараклар;
б) жамгарма депозит хисобвараклар; в) муддатли депозит хисобвараклар;
г) депозит хисобваракларнинг бошка турлари (аккредитивлар бўйича муддатсиз фоизсиз депозитлар ва шу кабилар);
2) ссуда хисобвараклари.
Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига хисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустакил равишда танлайдилар хамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва хорижий валютадаги талаб килиб олингунча депозит хисобвараклар хамда депозит хисобваракларнинг бошка турларини очиш хукукига эгалар. Мижоз томонидан хар кандай хисобварак очилагтганда банк хисобварагига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилади. Хисобваракларнинг эгалари хисобварак очиш учун такдим килинган хужжатларнинг хақикийлиги бўйича жавобгардирлар.
Депозит, бюджет ёки ссуда хисобварагининг очилиши бош бухгалтер ёки унинг муовини томонидан "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк хисобвараклари тўгрисида"ги йўрикномага мувофик аризага кўйилган банк рахбарининг имзоси асосида очилади ва расмийлаштиради. Хисобварак очилганидан кейин имзолар ва мухр изи намуналари кўрсатилган карточка банкнинг тегишли ходимларига берилади.
Имзолар ва мухр изи намуналари кўрсатилган карточкалар амалдаги хисобваракпар бўйича алмаштирилганда янги намуналарни бухгалтерия ходимлари кабул килиб оладилар ва ушбу карточкалар бекор килинганлари билан бирга бош бухгалтерга ёки унинг муовинига (агар унга буйрук билан шундай хукук берилган бўлса) такдим этадилар. Бош бухгалтер ва унинг муовини ўз навбатида хужжатларни текшириб, ўз имзоси билан тасдиклайди. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан банк рахбари ёки рахбар томонидан ваколат берилган кредит бўлимининг ходими кредитнинг муддати ва фоиз ставкасини кўрсатган холда, мижоз учун ссуда хисобвараги очиш тўгрисида бухгалтерияга фармойиш беради. Хисобвараклар банк фармойишига кўра ёпилаётганда ва улардаги тегишли маблағлар колдиги "Бошка дебиторлик хисобвараклар"ига кирим килинганда банк бош бухгалтери ёки унинг муовини ёпилаётган хисобваракдан мижозга охирги марта кўчирма берилган кундан буён ушбу хисобваракка киритилган барча ёзувларни хужжатлар бўйича синчиклаб текшириши, ссуда ва банк хизматлари учун хисобланган хамда тўланган фоизларни инобатга олган холда чикарилган охирги колдикнинг тўгрилигига ишонч хосил килиши ва ёпилаётган шахсий хисобваракка тегипши ёзувларни киритиб, имзо чекиши шарт.
Мижознинг асосий хисобварагини бошка банкка ўтказиш унинг аризасига асосан хисобваракнинг колдиги тасдикланиши ва чек дафтарчалари кайтарилиши билан амалга оширилади. Бунда ушбу мижознинг иккиламчи хисобвараклари ёпилмайди.
Мижозни кабул килагтган банк унинг аризасига асосан ўзида “Мижозларга тўланиши лозим бўлган маблағлар хисоб-китоби” ички банк хисобварагини очади ва бу тўгрида мижозга хабар беради.
Асосий хисобваракни ёпаётган банк мижознинг фармойишига асосан унга асосий хисобварак очаётган банкка унинг хисобвараги колдигини ўтказиши, шунингдек рўйхат бўйича юридик йигмажилдини, картотекасидаги хисоб-китоб хужжатлари ва бошка хужжатларини (почта, фельдьегер алокаси ёки курьер оркали) бериши керак.
Мижознинг барча хужжатлари олингандан кейин банк унга белгиланган тартибда, асосий талаб килиб олингунча асосий депозит хисобварак очади ва ушбу хисобваракка унга илгари очилган ички банк хисобварагидаги маблағлар колдигини ўтказади.
Хисобварак ўтказилганлиги тўгрисидаги маълумот ахборотлар базасида 2 ой давомида сакланади. Ушбу муддат тугагандан сўнг ўтказилган хисобварак тўгрисидаги маълумот архивланади ва белгиланган тартибда сакланади, шу билан бир вактда хисобварак тўгрисидаги маълумот базадан ўчирилади.


4.Банкларда электрон почта оркали хисоб китобларни юритилиши, вакиллик х\ви ва хисоб китоб марказилари билан маълумотлар алмашиниш.

Мижозларнинг хисобвараклари БДМАБда, хар бир баланс хисобвараклари учун валюталар кодлари бўйича кетма-кет ракамлаш тамойили асосида дастурий равишда шакллантирилади, бюджет ташкилоти бундан мустаснодир. Бюджет ташкилотларининг хисобваракларини шакллантиришда хисобварак тартиб раками ўрнига даромад (харажат) моддаси (бўлими) кўрсатилади. Мижознинг БДМАБда шакллантирилган банк хисобвараги банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва уларни банкда ўзгартириш мумкин эмас. БДМАБ куйидаги функцияларни бажаради:


а) банк депозиторларининг ахборотлар базасини шакллантириш, саклаш, тўлдириб бориш ва уни фаолх холатда саклаб туришни таъминлаш;
б) конун хужжатларида кўзда тутилган холларда, банк сирига риоя этган холда тегишли давлат органлари билан банк депозиторлари хисобвараклари ва депозиторлар тури бўйича электрон маълумотлар алмашиш;
в) банклараро электрон тўловларнинг аник бажарилишини таъминлаш;
г) банкларнинг сўровларига жавоб бериш;
д) банкларнинг маълумотларига мувофик ахборотлар базасини тезкор ўзгартириб бориш;
е) сўралган ахборотларни тезкор излаш;
ж) ахборотлар базаси архивини ташкил этиш ва уни белгиланган муддатда саклаш;
з) тизимнинг фаолият кўрсатиш бўйича электрон баённомасини юритиш;
и) кабул килинган, жўнатилаётган, кайта ишланаётган ва сакланаётган ахборотлар мухофазасини таъминлаш;
к) фавкулодда холатлар юз берганда банкларни ўз мижозлари ва уларнинг банк хисобвараклари тўгрисидаги маълумотлар билан тўлик таъминлаш;
л) конунда кўзда тутилган холларда тегишли давлат органларининг ёзма сўровларига асосан БДМАБда рўйхатга олинган депозиторлар ва уларнинг банк хисобвараклари тўгрисидаги маълумотларни такдим этиш. БДМАБ банк мижозларининг хақконий маълумотларини саклайди ва куйидаги таркибдаги маълумотлар билан шаклланади:

а) солик тўловчининг идентификация раками (СТИР);


б) мижознинг номи;
в) мижоз макоми;
г) мижоз тури;
д) рўйхатдан ўтказилганлик тўгрисидаги гувохнома раками;
е) рўйхатдан ўтказилган гувохнома санаси;
ж) рўйхатга олган ташкилот номи;
з) ташкилий-хукукий шакли коди;
и) мулкчилик шакли коди;
к) манзил коди;
л) юридик шахс коди;
м) тармок коди;
н) резидентлик белгиси (резидент ёки норезидент);
о) мижознинг мамлакат коди;
п) мижознинг хос раками;
р) бош корхонанинг СТИРи (алохида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);
с) бош корхонанинг БДМАБдаги хос раками (алохида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);
т) бош корхонанинг номи (алохида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);
у) мижозга банк хисобвараги очган банк коди;
ф) мижознинг хисобвараги.
БДМАБдан мижознинг банк хисобварагидан хисобдан чикариш амалларини вактинча тўхтатилганлиги тўгрисидаги хабар олинганда, хисобваракдан хисобдан чикариш амаллари вактинча тўхтатилган санаси банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва ушбу хисобвараклар бўйича хисобдан чикариш амаллари хисобваракларни харакатга келтириш тўгрисида маълумот олингунга кадар вактинча тўхтатилади.
Бунда мижознинг барча хисобвараклари БДМАБда куйидаги тартибда ёпилади:
а) мижознинг асосий депозит хисобварагини очган банк унинг бошка банкларда очилган барча хисобвараклари рўйхатини 8-сўров тури билан олиши керак;
б) мижознинг хос раками фаоллигининг тугатилиши ёки кайта ташкил этилиши муносабати билан банкларга мижознинг иккиламчи депозит ва бошка
хисобваракларидаги колдикларини (агар бор бўлса) асосий депозит хисобварагига ўтказиб ёпиши тўгрисида асосий депозит хисобварагига хизмат кўрсатувчи банк хабардор килиши керак.
в) мижознинг депозит ва бошка хисобваракларини ёпиш 7-сўров тури билан амалга оширилади;
г) мижознинг хос раками фаоллиги 9-сўров тури билан тўхтатилади.
Банклар ўртасидаги вакиллик муносабатлари - шартномавий муносабатлар бўлиб, уларга кўра бир банк (вакил банк) бошка банкларнинг тегишли депозитларини саклайди ва уларга тўлов билан боглик хамда бошка операциялар юзасидан хизматлар кўрсатади. Банклараро хисоб-китоблар хар бир банкка Марказий банкда очиладиган "Резидент банкларнинг вакиллик хисобвараги - Востро", "ХККМнинг ХКдаги вакиллик хисобварагига - Востро", банкларда "Ўзмарказбанкдаги вакиллик хисобвараги - Ностро" вакиллик хисобвараклари оркали амалга оширилади. Шунингдек бошка тижорат банкларида хорижий валютада вакиллик хисобвараклари очилиши мумкин. Вакиллик хисобвараклари бўйича операциялар факат тижорат банклари такдим этадиган тўлов топширикномалари асосида, бу хисобваракларда мавжуд бўлган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Вакиллик хисобвараклари бўйича икки нусхада шахсий хисобвараклар юритилади. Уларнинг биринчиси хисобварак эгаси бўлган банкда (тижорат банки) ва вакил банкда вакиллик хисобварагидан кўчирма сифа-тида хизмат килади.
Марказий банк ва бошка барча банклар вакиллик хисобваракларининг ахволидан хабардор бўлиб туришлари, "Бошка банкларнинг вакиллик хисобвараклари - Востро", "ХККМнинг ХКМдаги вакиллик хисобвараги - Ностро" хисобвараклари бўйича дебет колдик юзага келишига йўл кўймасликлари лозим.


5.Банкларда бухгалтерия аппарати хақида.

Банклар нақд пул ва бошка бойликларни кабул килиши хамда бериши, маблағларни банкдаги бир хисобваракдан бошкасига ўтказиши учун асос бўладиган хисоб-китоб-пул хужжатларида тўгри расмийлаштирганлиги ва текширилганлигини билдирувчи банк мансабдор шахсларининг имзолари бўлиши лозим. Кўшимча назорат килиниши талаб этилмайдиган операцияларга доир хужжатларда эса биргана бухгалтерия ходимининг имзоси бўлиши кифоя.


Бажарилган операцияларни исботловчи хужжатлар сифатида банкда сакланадиган хужжат нусхалари хам, хисобвараклардан олиниб, уларнинг эгаларига юбориладиган кўчирмаларга илова килинадиган нусхалар хам шу банк ходимларининг имзолари билан расмийлиштирилади.
Белгиланган холларда хисоб-китоб-пул хужжатларига жўнатма калити хам кўшилади, гербли мухр ёки банк кассасининг мухри ёхуд банк кечки кассаси аппарати кўядиган штамп босилади.
Хужжатга имзо чеккан мансабдор шахс бажарилаётган операция конунийлиги ва хужжат тўгри расмийлиштирилиши учун жавобгар хисобланади. Бухгалтерия ёзувлари учун асос бўладиган хар бир хужжатда контировка, яъни шу ёзув ўтказилиши керак бўлган дебет ва кредит бўйича хисобвараклар номерларининг белгиси бўлиши лозим.
Пул ва бошка бойликлар берилиши учун, асос бўладиган пул чеклари чиким касса ордерларига олувчиларнинг тилхати ёздирилади (сиёхли ёки шарикли ручкада).
Бундан ташкари, мазкур хужжатларда олувчи кўрсатган паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошка хужжат маълумотлари ёзиб кўйилади. Бу маълумотлар олувчиларнинг ўзлари томонидан ёзилиши мумкин. Бунда банк бухгалтерияси ходимлари олувчи такдим этган паспорт ёки унинг ўрнини босувчи хужжатни текширганларидан кейин, мазкур хужжат реквизитлари тўгри тўлдирилганини аниклашлари, ундаги имзо намунасини олувчининг чек ёки чиким ордеридаги имзоси билан солиштиришлари керак. Олувчининг шахсини тасдикловчи хужжатлар тўгрисидаги ёзувлар тўгрилиги бухгалтерия ходими чек ёки ордерга кўядиган имзо билан тасдикланади.
Кўшимча назорат килинадиган операциялар бўйича хисоб-китоб-пул хужжатларини ижрочи сифатида имзолаш хукуки (иккинчи имзо хукуки), суммаси чекланмаган тарзда, операцияларни расмийлаштириш топширилган барча бухгалтерия ходимларига берилади.
Чекланмаган суммадаги операциялар бўйича кўшимча назорат килинадиган хисоб-китоб-пул хужжатларига назорат (биринчи имзо чекиш) хукуки лавозимига кўра банкларнинг рахбарлари ва бош бухгалтерига уларнинг муовинлари ва бухгалтерия бўлими бошликларига берилади.
Юкорида айтилганлардан ташкари, бошка ходимларга назорат (биринчи) имзосини кўйишни хукуки банк рахбарининг алохида фармойиши билан расмийлаштирилади.
У ёки бу мансабдор шахсга назорат (биринчи) имзоси хукуки берилиши бу шахс (бош бухгалтердан ташкари) муайян доирадаги операциялар бўйича бухгалтерия ходими вазифаларини бажариши имкониятини истисно этмайди. Бундай холларда у бошка ходимлар бажарадиган операцияларга доир хужжатларни назорат килади. Хужжатларга имзо чекиш хукуки банк рахбари томонидан тасдикланади.
Бош бухгалтер, коида бўйича, факат назорат вазифаларини бажариши лозим. Юкори банк муассасаси ёзма равишда рухсат берадиган холларгина бундан мустасно. Бундай рухсатнома берилган такдирда бош бухгалтер, бажарган операцияларни назорат килиш вазифаси банк рахбарининг зиммасига юклатилади.
Тижорат банклари филиаллари бу маълумотларни алохида файл билан сўм ва тийинларда модем оркали жўнатадилар.
Тижорат банкларининг вилоят бошкармалари олинган балансларни текшириб, ўз тизимлари бўйича вилоят йигма балансини тузадилар, уни Марказий банкнинг худудий бош бошкармаларига такдим этадилар. Марказий банк худудий бош бошкармалари бутун вилоят бўйича балансни хамда Марказий банк бўйича йигма балансни умумлаштирадилар ва уни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ишлаб чиккан махсус дастур ёрдамида модем оркали жўнатадилар.
Бухгалтерия хисоби ва хисобот департаментида балансда тижорат банклари бўйича алохида ва Марказий банк бўйича алохида баланслар тузилади ва бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича йигма баланс тарзида умумлаштирилади. Марказий банк балансини Бухгалтерия хисоби ва хисобот департаменти тахлил килади, тижорат банкларининг балансини эса Тижорат банкларига лицензиялар бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаменти тахлил килади.
Тахлил натижалари бўйича камчиликлар тегишли банкларга маълум килинади.
Юкори банкларга келиб тушган бухгалтерия хисоботлари текширилади, тахлил килинади ва унинг асосида зарур бошкарув карорлари кабул килинади.
Хисобот маълумотларида номувофиклик борлиги аникланса, бунинг сабаблари киска муддатда аникланиши ва тартибга солиниши лозим. Банкларнинг вилоятлардаги рахбарлари (хар куни), республикалардаги рахбарлари (хар ойда) балансларни кўриб чикишлари хамда бош бухгалтернинг уларга карашли бўлган банкларда бухгалтерия иши, бухгалтерия хисоби ва хисоботининг ахволи, шунингдек бу ишда аникланган камчиликларнинг кандай бартараф этилаётгани тўгрисидаги ахборотини тинглаши керак.
Банклар бухгалтерия хужжатларини йўкотилмай сакланишини таъминлашлари шарт. Бухгалтерия хужжатларини саклаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этилиши хамда бу ишлар тўгри ташкил килиниши учун жавобгарлик банклар рахбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юклатилади. Рахбар ва бош бухгалтер банк ходимларига йўл-йўриклар кўрсатиши; ходимларга хужжатларни жавонлар ва бошка омборларда саклаш учун муайян жойларни ажратиб бериши ва бириктириб кўйиши, зарур холларда хужжатларни бехатар жойларга олиб чикиш тартиби ва навбатини белгилаши лозим.
Банкларда хар куни банк амалиёти куни тугалланганидан кейин хужжатлар архивланади.
Дебет (кредит) бўйича биттадан ортик хисобваракка тааллукли хужжатлар йигмажилд охирида, кўзда тутилмаган холатлар хисобвараклари бўйича хужжатлардан олдин жойланади.
Касса хужжатлари, фукароларнинг омонатлари бўйича хужжатлар, якка тартибда ссуда олувчиларнинг карзлари бўйича хужжатлар, кимматбахо металлар, чет эл валютаси билан операциялар ва банкнинг хўжалик операцияларига доир хужжатлар алохида тикмажилд (йигмажилд)ларга жойланади. Чунки, бу хужжатларни саклаш муддатлари турлича. Брошюраланган хужжатлар клавишли хисоблаш машинкасида хисоблаб чикилади ва уларнинг суммаси оборотларининг йигма маълумотларини оборотлар якунлари билан (бунда айрим хисобваракларнинг оборотларидан ташкари) таккосланади.
Омбор дафтарларида хисобга олинмайдиган кўзда тутилмаган холатлар хисобвараклари бўйича ордерлар саралаб олиниб, мемориал хужжатлари билан бирга брошюраланади ва дастлаб хар бир хисобваракнинг кирими, кейин чикими бўйича кўзда тутилмаган холатлар хисобвараклари ракамлари ортиб бориши тартибида мемориал хужжатларидан кейин жойлаштирилиб брошюраланади. Биттадан кўп хисобваракка дахлдор бўлган кўзда тутилмаган холатлар хисобвараклари бўйича кирим-чиким ордерлари барча ордерлардан кейин жойланади.
Кўзда тутилмаган холатлар хисобваракларига тегишли хужжатлар хам хисоблаб чикилиб, уларнинг суммалари бухгалтерия дафтарларидаги маълумотлар билан ёки оборотлар жамлама маълумотлари билан таккосланади.
Брошюраланган хужжатлар йигмажилдининг муковасида куйидаги тахрирдаги матн ёзилади:

Саклаш муддати _______________________________Индекс___________ ____________________________________________________________________________________________ банка бўлими “____”___________19______й.


Бухгалтерия хужжатлари. _______________________сўм_________тийиндаги Мемориал хужжатлари (ракамлар билан)

Шулардан алохида йигма жилдларда:


омонат операциялари бўйича_______________сўм___________тийин

жисмоний шахсларга берилган ссудалар бўйича_________________________


чет эл валютаси ва кимматбахо металлар бўйича________________________
банкнинг ички хисобвараклари бўйича________________________________

Кўзда тутилмаган холатлар хисобвараклари бўйича хужжатлар ______________________________________________________________________


Шулардан кимматбахо металлар ва чет эл валютасидаги операциялар алохида йигма жилдда ______________________________________________


Жами хужжатлар сони _____________________________________________


Брошюраладим ва санаб чикдим _____________________________________


(имзо)

Бухгалтерия хисобидаги хужжатлар билан таккосланди


(ички аудитнинг имзоси) ___________________________________________

(бош бухгалтер ёки унинг ўринбосарининг имзоси) ____________________


Бухгалтерия хисоби маълумотлари билан солиштирилди (бош бухгалтер ёки унинг муовини имзоси) _________________________________________________


(ЎзР МББ 28.02.1998 й. 384-сон Кўшимча тахририда)
Брошюраланган хужжатлар клавишли хисоблаш машинаси ёрдамида хисобланганда уларга шу хисобни чикарган ходим имзолаган хисоблаш тасмаси илова килинади. Агар хужжатлар дасталанган бўлса, улар дасталарни хисоблаш тасмалари якунларига караб хисоблаб чикилиши мумкин, бирок бу хужжатларни тайёрлаган ходим кун давомида ўтказилган бухгалтерия операцияларига доир барча хужжатларнинг шу дастада борлигига ишонч хосил килиши керак.
Хужжатларни тайёрлаш топширилган ходимлар иловаси бор бўлган мемориал ордерларида бу иловалар канчалиги кўрсатилганини ва улар хақикатан хам мавжудлигини синчиклаб текширишлари лозим.
Куйидаги хужжатлар сакланиши шарт:
Омборда ёки металл шкафларда:
а) тугаган йил учун йиллик хисоботнинг тегишли имзолар билан расмийлаштирилган нусхаси хамда сўнгги тугаган ой учун ойлик баланс ва унинг барча иловалари;
б) жорий ойнинг биринчи куни учун текширув кайдномалари;
в) фукаролар омонатлари бўйича амалдаги шахсий хивобвараклари;
г) охирги 12 ой учун касса хужжатлари;
д) жорий ой учун кирим-чиким хужжатлари;
е) бинолар ва иншоотлар, хўжалик анжомлари, кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар хисоби юритиладиган хисобвараклар бўйича дафтарлар.
Кўрикланадиган хонадаги металл шкафлар, сандиклар ёки кутиларда:
а) амалдаги шахсий хисобвараклар картотекалари (омонатлар бўйича шахсий хисобвараклардан ташкари), амалиги урналлари, китоблар, имзолар намуналари кўйилган карточкалар, иш хақи тўлаш учун берилган маблағлар хисобини юритиш карточкалари, фоизларни хисоблаш кайдномалари;
б) амал килиб турган ва архивдаги пенсия варакларининг хамда бир марта пенсия ва нафакалар тўлаш тўгрисидаги топширикномаларнинг картотекалари.
6.Банкларда давлат бюджети даромадлари ва харажатлари буйича касса ижроси. Бюджет даромадларини таксимлаш ва махаллий бюджетга ажратмалар килиш хисоби. Капитал куйилмалар.

Курилиш харажатлари белгиланган тартибда тасдикланган сарварак рўйхатлари хамда лойиха-смета хужжатлари асосида биноларни капитал таъмирлаш харажатлари эса тасдикланган смета-техник хужжатлар асосида амалга оширилиши мумкин.Бу харажатлар бўйича тўлов хужжатларини банклар кабул килиши учун ассигнациялар, тегишлича тасдикланган хужжатлар ва уларда мухандис-техник ходим


хисоб-китобларни текширгани тўгрисидаги тасдик имзоси хамда кредитларни тасарруф этувчининг ижозат имзоси бўлиши шарт.
Курилиш ишлари тугалланганидан кейин хамда асосий воситалар харид килиб борилгани сайин улар киймати "Банк бинохоналари ва бошка иншоотлари" деган баланс хисобварагига киритиб борилади.
Курилиш, реконструкция хамда биноларни сотиб олиш харажатлари хисоби "Тугалланмаган курилиш" хисобварагида юритилади. Бу хисобваракка курилиш ва реконструкция билан боглик лойихалаш-кидирув ишларининг киймати хам киритилади. Курилиш ёки реконструкция ишлари тугалланганидан кейин, килинган харажатлар битказилган объектларни кабул килиш далолатномалари асосида хисобваракдан чикарилади. Курилиш объектлари кабул килиниши битказилган объектлар бўйича кабул комиссиясининг далолатномаси оркали белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим. Давлатнинг марказлаштирилган капитал кўйилмаларни кредит линияси бўйича кайтариладиган ва кайтарилмайдиган асосда асосий фондларни барпо этиш ва кайта тиклаш хамда ижтимоий дастурларни амалга оширишга каратилган инвестициялари (молиялаши) республика ёки махаллий бюджетлар маблағлари хисобидан амалга оширилади.
.Давлат бюджетининг касса ижроси бўйича:
- бунда соликлар ва бюджетнинг бошка даромадларига доир ўтказмалар бюджет таснифлагичининг тегишли бўлимларига киритилиши назарда тутилади, шунингдек махаллий бюджетларга ажратмаларнинг тўгри ажратилганлигини солик органлари томонидан кейинчалик ялпи назорат килиш йўли билан текширилади. Банк уларга бюджет даромадлари шахсий хисобваракларидан олинган кўчирмалар билан бирга тегишли хужжатларни юборади. Махаллий бюджетга ажратмаларни Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки хисоботларига караб текширади.
Бюджет операциялари (5-бандда баён этилган кўрсатмалардан ташкари) кўшимча равишда кейинчалик куйидаги тартибда назорат килинади:

а) Ёрдамчи китоб Бош китоб билан ўзаро солиштирилганда шахсий хисобвараклар маълумотлари ракамларида бюджет таснифидаги смета бўлимлари ўрнига вазирликлар, идоралар шартли ракам кодлари даромадлар справочнигига билдирганига мувофик тўгри кўрсатилгани текширилади;


б) соликлар ва бошка даромадларни кайтариш бўйича операциялар тўгри бажарилгани (камида бир ой муддат билан) текширилади ва бунда даромадлар бўйича шахсий хисобваракларнинг дебет томонидаги ёзувлар солик органларининг чеклари билан таккосланади. Солик инспекцияларининг чеклари ёки топширикномаларига мувофик тегишли хисобваракларга кайтарилагтган даромадлар суммалари тўгри ёзилишининг ёхуд берилишининг тўликлиги ва тўгрилиги текширилади;
в) хар бир махсус маблағлар ва топширикномалар бўйича суммалар хисобвараклари бўйича молия органлари ёхуд юкори ташкилотнинг ушбу хисобваракларни очишлари учун рухсатнома бергани, шунингдек бу хисобвараклардан маблағларнинг рухсатномаларда кўрсатилган аник максадлар учун ишлатилиши текширилади.


7.Банкларда касса ишини ташкил этиш. Касса турлари.

Ўзбекистон Республикасида нақд пул айланмасини хомчўт килиш республикадаги банклар касса оборотлари хомчўтини тузиш йўли билан амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва МБ ХББ, шунингдек тижорат банклари тегишли худуд бўйича касса оборотлари хомчўтини амалга оширади ва пул муомаласи холатини тахлил килади.
Республикадаги банклар касса оборотларининг хомчўти республиканинг иктисодий ва ижтимоий ривожланишининг тахмин килинагтган хисоб-китоблари хамда республика бюджети кўрсаткичлари асосида тузилади.
Касса оборотлари хомчўти куйидаги тушум манбалари ва нақд пул бериш йўналишлари бўйича тузилади:


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling