Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Термиз Давлат Университети Иқтисодиёт ва туризм факультети
Download 0.68 Mb.
|
2 5267130987376021536
Хулоса ва таклифлар.
Республикамиз мустақилликка эришиб, бозор муносабатларини ўзида шакллантираётган экан, иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун энг асосий омиллардан бири инвестицияларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланишдир. Инвестициялар иқтисодиётнинг ўсишини, ишлаб чиқаришнинг ривожланишини таъминловчи муҳим омилдир. Шунинг учун ҳам инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Лойиҳавий молиялаштириш – бу инвестиция лойиҳаларини кредитлашнинг бир тури бўлиб, кредитор бу лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ хатарларни қисман ёки тўлиқ ўз зиммасига олади. Лойиҳа риски – бу инвестиция лойиҳасини амалга оширишга ҳалақит берадиган ёки лойиҳа самарадорлигини пасайтирадиган рискларнинг йиғиндисидир. Кутилиши мумкин бўлган хатар – бу инвестициядан мўлжалланган фойдани олишга бўлган ноумидсизликдир. Шунингдек, инвестор томонидан қўйилган пул маблағларини йўқотиш мумкинлигидир. Инвестиция лойиҳаси бир қатор рисклар билан боғлиқдир. Бу рискларнинг турлари кўп. Масалан, лойиҳа иштирокчилари риски, технология риски, молия риски, бошқарув ва ҳуқуқий риск, мамлакат ва маъмурий риск ва ҳоказо. Инвестиция лойиҳасида учрайдиган рискларни бошқариш ёки суғурталаш йўли билан улар туфайли рўй берадиган йўқотишларни камайтириш ёки бартараф этиш мумкин. Рискни бошқаришда асосий вазифа – амалдаги бозор конъюнктурасига мос даражада рискларни минималлаштириш, кредитлаш хизматлари бозорида банк позициясини (ўрнини) минимум сақлаб қолишдир. Хулоса қилиб айтганда, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ўзига хос билим ва малакани талаб этар экан, ўз навбатида лойиҳага доир рисклардан ва уларга тегишли барча маълумотлардан хабардор бўлиш лойиҳанинг муваффақиятига ижобий таъсир этади. Бу каби маълумотларга эга бўлмаслик эса турли салбий оқибатларга, ҳатто лойиҳани барбод бўлишига олиб келиши мумкин. Инвестицион лойиҳалардаги рискларнинг мазмун ва моҳияти, унинг турларини билган ҳолда, ундан кутиладиган йўқотишларни камайтриш чора-тадбирларини қўллаш ва шу йўл билан рискнинг лойиҳа самарадорлигига кўрсатадиган салбий таъсирини камайтириш мумкин. Инвестиция лойиҳаларидаги рискларни камайтириш бўйича менинг амалий таклифларим қуйидагилар: Республикамизда бозор инфратузилмасини, айниқса, унинг бир тармоғи бўлган суғурта соҳасини ривожлантириш зарур. Чунки суғурта соҳасини ривожлантирмай туриб, инвестиция фаолиятини ривожлантириб бўлмайди. Суғурта ташкилотлари инвестиция фаолияти иштирокчиларини турли рисклардан ҳимоя қилишлари ва шу йўл билан рискларни бошқаришда бевосита иштирок этишлари зарур. Лойиҳаларни техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш бўйича иш олиб борадиган профессионал лойиҳа-инжиниринг компаниялари тизимини яратиш лозим. Чунки техник-иқтисодий асослаш ёрдамида сарфланган маблағни қайтиб келишига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Техник-иқтисодий асослаш муваффақиятли бажарилганда, лойиҳа иштирокчиларига лойиҳа бўйича барча маълумотларни аниқ ва тўлиқ равишда бериш мумкин ва шу йўл билан бир қатор ноаниқликларни ҳамда рискларни олдини олиш мумкин. Лойиҳа рискларини алоҳида тури бўйича камайтириш мумкин. Масалан, бизнинг республикамиз учун энг аҳамиятли рисклардан бири бўлган валюта рискини камайтириш учун, кредит бўйича фоизларни белгилангандек ҳар олти ойда ёки ҳар чоракда эмас, балки ҳар ойда тўлашни ташкил қилиш керак. Бу кундан кунга валюта курси ошиб бораётган шароитда фойдали ҳисобланади. Агар мижоз олти ойдан кейин тўлайман, деб мавжуд маблағини сақлаб турса, бу маблағ ўз қадрини маълум даражада йўқотади. Айниқса, мавсумий маҳсулот ишлаб чиқарувчи мижозлар учун фоизларни мавсум вақтида ҳар ойда тўлашни ташкил қилиш, қолган ойларда эса қарз бўйича фоизларни тўламасликка рози бўлиш керак. Сотиш рискини камайтириш учун, лойиҳани амалга оширишдан аввал бозорни яхшилаб ўрганиш керак, маҳсулот ўрнини босувчи товарларни, улар баҳосини, маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш керак. Агар лойиҳа маҳсулоти сотилса, фойда олиш, ишлаб чиқаришни давом эттириш мумкин. Шунинг учун, энг аввало, маркетингни тўғри йўлга қўйиш керак. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ рискни камайтириш учун, аввало, лойиҳа маҳсулоти учун зарурий хом ашёни қидираётганда, ишлаб чиқаришни давомийлигини таъминлаш учун асосан маҳаллий хом ашёдан фойдаланишга ҳаракат қилиш керак. Чунки импорт қилинадиган хом ашё учун ҳам валюта керак. Корхонада эса ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Агар хом ашё ички бозорда ҳам топилса, бу муаммони ҳал қилиш нисбатан осон кечади. Молиявий рискнинг бир тури ҳисобланган кредит рискини камайтириш учун корхона пул оқимининг узлуксизлигига эришиш керак. Агар корхона бир турдаги эмас, балки бир неча турдаги маҳсулотни ишлаб чиқарса, бу ҳолат пул оқимининг киримига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Чунки бир турдаги маҳсулотни сотиш жараёни маълум сабабларга кўра қийинлашган ҳолларда, бошқа турдаги маҳсулот сотилиши тезлашиб, корхонани тушум билан таъминлаши мумкин. 1 “Агробанк” АТБ Вилоят бошқармасининг 2013-2014 йиллардаги маълумотлари асосида таёрлаган. 2 “Агробанк” АТБ Вилоят бошқармасининг 2020-2021йиллардаги маълумотлари асосида таёрлаган. 3 “Агробанк” АТБ Вилоят бошқармасининг 2020-2021йиллардаги маълумотлари асосида таёрлаган. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling