Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти


Download 1.13 Mb.
bet65/86
Sana10.10.2020
Hajmi1.13 Mb.
#133200
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   86
Bog'liq
2 5399990994609373836



Сувнинг сифатини ирригация мақсадларида баҳолашда А.В.Можайко ва Т.К.Воротник Na+ ва К+ ионларининг умумий катионлар йиғиндиси нисбатининг фоизларда ифодаланган қиймати бўйича аниқлашни тавсия этади. Бу катталик қуйидаги ифода билан аниқланади:

.

Агар К2 >75 % шарти бажарилса, сув суғориш учун жуда хавфли, К2 = 66 ÷ 75% бўлса, сув суғориш учун хавфли, К2 < 66% шарти бажарилгандагина, сув суғориш учун хавфсиз ҳисобланади.



Сувнинг суғоришга яроқлилигини баҳолашда М.Ф.Буданов унинг минераллашув даражасига, қаттиқлигига, натрий миқдорининг калций ва магнийга бўлган нисбатига боғлиқ ҳолда ҳисоблашни тавсия этади. Ҳисоблаш ишлари қуйидаги ифода билан амалга оширилади:

.

Агар К3 ≤ 0,7 шарти бажарилса, экин майдонида шўрланиш кузатилмайди, аксинча, К3 > 0,7 бўлганда, суғоришга олинган сув экин майдонининг қайти шўрланишига олиб келади.



Сувнинг сифатини ирригация мақсадларида фойдаланиш учун аниқлашнинг яна бир усули Х.Стеблер томонидан таклиф этилган. Бу усулда сувнинг сифатини баҳолаш учун ишқорлилик коэффициенти деб аталувчи катталик тавсия қилинади. Бу коэффициентнинг қиймати ионларнинг эквивалент миқдорларига боғлиқ ҳолда аниқланади. Шу мақсадда қуйидаги ифода таклиф этилади:

.

Агар ишқорлилик коэффициенти К4 > 18 бўлса, сувнинг сифати яхши, К4 =18 - 6 атрофида бўлса, сувнинг сифати қониқарли, К4 = 5,9 - 1,2 оралиқда бўлса, сувнинг сифати қониқарсиз, К4  1,2 бўлса, сувнинг сифати ёмон, яъни қониқарсиз бўлади.



Бундан ташқари сувнинг суғоришга яроқлилигини ифодаловчи ишқорланиш коэффициентини натрийли адсорбцион баланс (SАR) орқали ҳисоблаш тавсия қилинади. Бу эса сувда натрий кўп бўлса, тупроқнинг шўрланишига олиб келади. У қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling