Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/26
Sana23.12.2022
Hajmi0.61 Mb.
#1049930
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
 
ХУЛОСА........................................................................................................ 
 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.................................. 


КИРИШ 
Мавзунинг 
долзарблиги. 
Сўнгги 
йилларда 
туризм 
жаҳон 
иқтисодиѐтининг юқори суръатларда ривожланаѐтган сектори ва йирик 
экспорт саноатига айланиб бормоқда. Туризмнинг миллий иқтисодиѐт 
ривожланишида тутган ўрни нафақат унинг юқори даромад келтириши, 
балки меҳнатталаб саноат иш ўринларини яратиш орқали бандлик 
муаммосини ҳал этишга ижобий таъсир кўрсатиши, табиий ва маданий 
муҳитни асраши орқали барқарор ривожланишни таъминлашда асосий роль 
ўйнаши ҳамда халқлар ва миллатлараро тотувликни таъминлашга сезиларли 
ҳисса қўшиши билан ҳам белгиланади. 
Туризмнинг миллий иқтисодиѐт учун аҳамиятини оширувчи яна бир 
жиҳат шундан иборатки, у йирик миқдорда молиявий ресурсларни жалб 
этади, мазкур ресурсларнинг айланиш тезлигини оширади, инвестиция 
фаоллигини яхшилайди, шунингдек, транспорт, савдо, саноат каби 
иқтисодиѐтнинг бошқа тармоқлари ривожланишига рағбатлантирувчи таъсир 
кўрсатади. 
Жаҳонда ва жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида туризмнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланишда тутган роли ўсиб бораѐтган бир пайтда Ўзбекистон 
ва мамлакатимиз минтақаларида туризм ривожланишининг ҳозирги ҳолати 
қатор зиддиятлар билан тавсифланади. Бир томондан, Ўзбекистон бой 
табиий-географик ва тарихий-маданий ресурсларга эга, мамлакатда кўп 
укладли туристик-рекреацион тармоқ шаклланган ва фаолият кўрсатаяпти, 
туристик корхоналар сони ўсиб бораяпти, иккинчи томондан, туристик 
ресурслар мамлакат минтақалари бўйлаб текис тақсимланмаган, улардан 
фойдаланиш даражаси анча паст ва туризм соҳасининг жами хизматлардаги 
улуши атиги 0,2 фоизни, ялпи ички маҳсулотдаги улуши 0,01 фоизни ташкил 
этади, холос
1

1
Статистическое обозрение Узбекистана 2011. Т.: Государственный комитет Республики Узбекистан по 
статистике. 2012. – с.28 


Шу муносабат билан туризм ривожланиши бўйича жаҳонда етакчи 
мамлакатлар, хусусан, Туркия Республикаси тажрибасини ўрганиш ва 
умумлаштириш асосида Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш 
бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиў бугунги кунда долзарб аҳамият 
касб этади. 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling