Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Мўлжалланган фойдаланиш ѐки қуриш усули


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

Мўлжалланган фойдаланиш ѐки қуриш усули 
Қисмларга бўлиш усули ердан энг яхши ва самарали фойдаланиш мумкин бўлган 
ҳолларда қўлланилади. Бунда айрим ер майдонларининг сотилиш нархи сотувларни 
қиѐслаш усули билан аниқланиши мумкин. Ер массивини қисмларга ажратиш - кенг 
ѐйилган амалиѐт бўлиб, кўпинча мулкдан жадалроқ фойдаланиш учун шароитлар 
яратилади. Майдонларни ажратишда яхшиланишлар улардан самаралироқ фойдаланиш 
имконини беради. 
Дастлаб, 
жисмоний 
имкониятдан, 
юридик 
имкониятлардан, 
иқтисодий 
мақсадлардан келиб чиқиб, майдонларнинг сони ва ҳажмлари аниқланади. Гарчи 
асосланган ер майдонларининг баҳоси амалдаги меъѐрларнинг мақсадига мувофиқ олинса 
ҳам, устиворлик бозор маълумотларига, шунга ўхшаш ер массивини ривожлантиришга
агар шундайлар мавжуд бўлса, берилади. 
Кейинги қадам - тайѐрланган майдонларни сотишдан ѐки ижарага беришдан 
кўпроқ фойда олишдан иборат. Фарқлар учун тузатишларни ҳисобга олиб, сотувларни 
қиѐслаш усули билан аниқланган битта майдоннинг қиймати ҳисоб-китоблар учун асос 
бўлади. 
Ер массиви қиймати сотувдан олинган соф фойда билан аниқланади, яъни бу 
сотувдан олинган фойда билан майдонни яхшилашга ва қурилишга кетган ҳамма 
ҳаражатлар орасидаги фарқни ифодалайди. 
Яхшиланиш ҳаражатларига одатда қуйидагилар киради: 
- майдонларни ажратиш, тозалаш ва текислашга сарфланган ҳаражатлар; 
- йўллар, тротуарлар, муҳандислик тармоқларини қуришга кетган ҳаражатлар; 
- солиқлар, суғурталаш; 
- маркетинг ҳаражатлари; 
- пудратчининг даромади ва қилган ҳаражатлари; 
- тадбиркорнинг даромадлари ва бошқалар. 
Ҳудудни ўзлаштириш одатда маълум вақтни эгаллаши ва сотувлардан фойда бир 
вақтда тушмаслиги туфайли, тушумлар даврийлигини ва лойиҳа самарадорлигининг 
мўлжалдаги меъѐрини ҳисобга олган ҳолда сотувлардан тушган соф фойда оқимини 
дисконтлаш билан ер массивининг ҳақиқий қиймати аниқланади. 
Қисмларга ажратиш баъзан уларнинг ѐки қурилишнинг тахминий усули деб 
аталади. 


52 
Тахминий фойдаланиш усули ўзлаштирилмаган ерлар учун қўлланилади. Усулни 
қўллаш босқичлари қуйидагилардан иборат: 
- энг эҳтимолли қурилиш режасини тузиш; 
- майдонда қурилиш учун нархларни олдиндан айтиш; 
- майдонларни сотиш муддатларини олдиндан айтиш
- ерни яхшилашнинг ҳисоб-китобларини қилиш; 
- маркетингга кетган ҳаражатлар; 
- қурувчиларнинг ҳаражатлари ва даромадларини ҳисоб - китоб қилиш; 
- капитал қўйилмалар ва майдонларни сотиш муддатлари учун дисконтлашнинг 
ҳақиқий қўйилмасини белгилаш. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling