Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-мавзу. Яхшилашларнинг техник ҳолатини баҳолаш Режа: 1. Бино ва иншоотларни хужжатлаштириш. 2. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш.
54 7-мавзу. Яхшилашларнинг техник ҳолатини баҳолаш Режа: 1. Бино ва иншоотларни хужжатлаштириш. 2. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш. 3. Биноларни қайта қуриш ва таъмирлашга қилинадиган ҳаражатларнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш. 1. Бино ва иншоотларни ҳужжатлаштириш Кўчмас мулкни баҳолашда ҳамда унинг кадастрини юритиш мақсадида турли тармоқ йўналишидаги бино ва иншоотларни техник жиҳатдан паспортлаштириш ва инвентаризациялаш амалга оширилади. Бу жараѐн республикавий кўчмас мулкни паспортлаштириш ва инвентаризация қилиш қоидалари асосида бажарилади. Паспортлаштириш ва инвентаризациялаш бино ва иншоотларни, уларнинг техник ҳолатини охирги иқтисодий баҳолаш жараѐнида текширишни кўзда тутади. Бино ва иншоотларни паспортлаштириш қуйидаги ҳолатларда бажарилади: -объект фойдаланишга топширилганида; -кўчмас мулк объектларини аҳоли пунктларида кадастр съѐмкалари ва инвентаризация қилинганда; -давлат ва муниципал (коммунал) корхоналарни кўчмас мулк объектларининг ҳақиқий қийматини белгилаш мақсадида хусусийлаштиришга тайѐрлаганда; -объект реконструкция қилинганда; -фойдаланиш шартлари ўзгарганда (сизот сувларининг даражаси ва бино замини тупроғининг физик-механик хусусиятлари, техноген таъсирлар ўзгарганда ва ҳ.); -эски бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини аниқлашда; -объектнинг фойдаланиш сифатига таъсир қиладиган конструкциялар нуқсонлари ва шикастларини аниқлашда; -туман ҳокимиятларининг техник инвентаризация бюро (ТИБ) си ўтказадиган қурилишларни техник инвентаризациялаш, бу қурилишларнинг ҳолати ва қийматини белгилаш учун суғурта тўловларини ҳисоблаш, давлат солиқлари рентасини ҳисоблаб чиқиш, амортизация ҳисобини чиқаришда; -бино ва иншоотларнинг конструкциялари мустаҳкамлиги даражасини иложи борича аниқлаш мақсадида капитал таъмирлаш учун режали текширув ўтказишда. Паспортлаштиришда қуйидаги лойиҳа-смета ҳужжат ва материаллари асос бўлади: - лойиҳага тушунтириш хати; - бинонинг режалари, кесимлари ва умумий кўриниши; - олдинги капитал таъмирлаш, реконструкция бўйича ҳужжатлар; - ер ва кўчмас мулкнинг кадастр рақами; - объектнинг бош режаси ѐки микрорежаси; - бинонинг паспорти. Паспортлаштириш ҳужжатларида амалдаги ва амалда бўлмаган барча конструкцияларнинг рўйхати, техник ҳолатининг баҳоси ва умуман бино (иншоот) нинг баҳоси келтирилади. Бино ва иншоотларни паспортлаштириш кўчмас мулкнинг масъуллигига, мулкчилик турига ва давлат ҳамда шаҳар бюджети маблағлари, алоҳида давлат ва нодавлат корхоналари ва ташкилотлари ҳисобидан шартнома-буюртмалар бўйича ўтказилади. Ҳар бир бинога инвентаризацион тартибда иш юритилиши керак. Унинг таркибида қуйидагилар бўлиши лозим: - белгиланган шаклдаги техник паспорт; - қаватлар бўйича тархлар; 55 - бино майдонларининг экспликацияси; - ер майдонининг тархи; - мулк эгасининг ҳуқуқий мақомини тасдиқловчи ҳужжат; - кўчмас мулкнинг кадастр рақами; - съѐмка қилиш режалари ва бошқа ѐрдамчи материаллар. Бинонинг тарихий ва лойиҳа-бадиий қиймати, ҳажмий-режавий қурилишининг вужудга келиши қонунларини аниқлаш (баҳолаш) учун объектни меъморий жиҳатдан текшириш ўтказилади. Бундай текширув пайтида объектнинг лойиҳавий-тарихий, лойиҳавий-композицион ҳамда вазифавий-технологик қиймати аниқланади. Бино (объект) нинг меъморий-тарихий қиймати деганда, унинг тарихий ва маданий ѐдгорлик мақомига (маҳаллий давлат органларининг ѐдгорликларни сақлаш материаллари бўйича) алоқадорлиги тушунилади. Бинонинг меъморий-композицион қиймати деганда, шаҳарсозлик ҳолати ва туманнинг ободончилиги билан ўзаро ҳамоҳанг жойлашуви тушунилади. Бинонинг вазифавий-технологик қиймати деганда эса, ҳажмий-режавий тузилиш кўрсаткичларининг вужудга келишидаги энг кўп имкониятлар тушунилади. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling