Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Номоддий активларни баҳолашга нисбатан қиѐсий ѐндашув


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

Номоддий активларни баҳолашга нисбатан қиѐсий ѐндашув унда сармоядорлар 
мустақил қарорлар қабул қилиб, ўхшаш активларни харид қиладиган ва сотадиган 
самарали фаолият кўрсатувчи бозор тамойилига асосланган. Ўхшаш битимлар бўйича 
маълумотлар баҳоланаѐтган битимлар билан таққосланади. Танланган ўхшашлар билан 
солиштирилганда баҳоланаѐтган активларнинг устунликлари ва қамчиликлари тегишли 
тузатишларни киритиш йўли билан ҳисобга олинади. 
Ушбу усулдан фойдаланишда албатта муайян интеллектуал мулк объектлари бўйича 
қиѐсий таҳлил амалга оширилиши керак. Бунда шуни назарда тутиш лозимки
мамлакатимиз интеллектуал мулк бозорида ушбу мулк объектларини сотишнинг умумий 
ҳажми жуда паст. Шуни ҳисобга олганда, сотувларни таҳлил қилишнинг қиѐсий 
технологияларида статистик таҳлилни қўллаш унчалик тўғри бўлмайди. Бу ерда мазкур 
ишга уларнинг фикрларидан битим тузиш ҳақида қарорлар қабул қилиш учун 
фойдаланиш мумкин бўлган бир неча экспертларни жалб қилишга асосланган эксперт 
баҳолаш усулидан фойдаланиш зарур. 
Номоддий активларни баҳолашга нисбатан даромад нуқтаи иазаридан ѐндашув 
ортиқча фойдалар усули; дисконтланган пул оқимлари усули; роялтидан' озод этиш усули; 
фойдалардаги устунлик усули билан намоѐн этилган. 
Ортиқча фойдалар усули шундай фикрга асосланганки, ортиқчафойдалар корхонага 
активлар ва ўз сармояси учун тармоқдаги ўртача даражадан юқори миқдордаги 


111 
даромадлиликни таъминловчи, балансда акс эттирилмаган номоддий активларни 
келтиради. Бу усул билан кўпинча гудвил баҳоланади. 
Усулнинг асосий босқичлари: 
1. Барча активларнинг бозор баҳосини аниқлаш. 
2. Баҳоланаѐтган корхонанинг фойдасини бир меъѐрга келтириш. 
3. Активлар ва ўз сармояси учун тармоқдаги ўртача даражадан юқори миқдордаги 
даромадлиликни аниқлаш. 
4. Активлар (ѐки ўз сармояси) учун тармоқ бўйича ўртача даромадни кўпайтириш 
асосида кутилаѐтган фойдани ҳисоблаб чиқиш. 
5. Ортиқча фойдани аниқлаш (бир меъѐрга келтирилган фойдадан кутилаѐтган 
фойда чиқариб ташланади). 
6. Ортиқча фойдани капиталлаштириш коэффициентига бўлиш йўли билан гудвил 
қийматини ҳисоблаш. 
Мисол. Фараз қилайлик, корхона активларининг бозор қиймати 50000 АҚШ долларини; 
нормаллаштирилган соф фойда 17000 АҚШ долларини ташкил қилади. Активлар учун ўртача 
даромад 15 фоизга тенг. Капиталлаштириш ставкаси - 20 фоиз. Гудвил қийматини баҳоланг. 
Қуйида ҳисоб-китоблар натижалари келтирилган (АҚШ долларида): 
активларнинг бозор қиймати - 50000; 
меъѐрлаштирилган соф фойда - 17000; 
кутилаѐтган фойда - 7500 (50000 х 0,15); 
ортиқчафойда-17000-750 = 9500; 
ортиқа фойда қиймати - 47500 (9500/0,2); 
ортиқча фойда қиймати ва активларнииг бозор қиймати - 97500 (50000 + 47500). 
Бунда корхонанинг амалдаги соф фойдасидан жорий бўлмаган даромадларни чиқариб 
ташлаш лозим. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling