Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш тартиби


Download 28.43 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi28.43 Kb.
#1505387
Bog'liq
активларни ҳисобдан чиқариш тартиби.


Aim.uz

Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш тартиби.
Табиий ресурслар хам тугатилаётган актив қаторига киради, чунки ушбу ресурсларнинг қазиб олиниши натижасида улар аста-секин камая бошлайди. Бунга яққол мисол тариқасида ўрмон майдонлари, нефть, табиий газ, маъдан бойликлари- олтин, кумуш, тошкўмир ва бошқаларни келтириш мумкин. Ушбу табиий бойликларнинг ҳисобини юритиш жуда қийин, чунки қуйидаги муаммолар мавжуд:

  • ушбу табиий ресурслардан фойдаланишни амалга ошириш жараёнида уларнинг қийматини аниқлаш тартибини белгилаш;

  • ушбу аниқланган қийматни амортизация кўринишида молиявий натижа тўғрисида ҳисоботга қайд қилиш.

Табиий ресурсларнинг қийматини аниқлаш жараёни энг аввало унинг қийматини акс эттириш учун қайси сарфларни ва қанча миқдорда номоддий активларга капиталлаштириш лозимлигини аниқ белгилашни тақозо қилади. Кейинги муаммо эса ушбу қийматнинг ҳисобдан чиқарилиш тартибидир, яъни амортизация даражасини белгилашдир. Ҳисобот даврида сарфланган табиий ресурсларнинг қиймати уларнинг камайишини билдиради.
Камайиш учун асос бу ушбу ресурсларни қазиб олиш жараёнида амортизация кўринишида қийматига қўшиш учун олдиндан номоддий актив сифатида ушбу суммани капиталлаштиришдир. Ушбу сумма, яъни капиталлаштирилган қиймат ушбу бойликдан фойдаланиш жараёни тугамагунча қопланмайди. қолдиқ қиймат эса активнинг камайиш асосини аниқлашга таъсир қилади. Қийматнинг ижобий қолдиғи (чунки у ижобий еки салбий қолдиқ бўлиши мумкин) активнинг камайиш асосини ҳисоблаётганда капиталлаштирилган қийматдан чегирилади.
Тугатилаётган объектни тайёрлаш билан боғлиқ ҳар қандай харажат ушбу камайишнинг асосига қўшилади.
Ушбу ер усти ва ер остидаги табиий бойликларни текшириш жараёнидаги сарфланган харажатлар – қидирув ва пармалаш ишлари, агарда улар актив кўринишига эга деб ҳисобланса, номоддий активлар қийматига қўшилади. Шунинг учун ҳам субъектлар ушбу қидирув ва пармалаш ишлари бўйича сарфларни ҳисобга олишнинг махсус усулини қўллайдиларки, ушбу сарфлар тегишли табиий ресурсларнинг турларига тааллуқлигининг мутаносиблигини таъминлаши лозим.
Молиявий ҳисобот учун камайиш усулини қўллаш тартиби. Ушбу камаяётган объектнинг амортизацияси камайиш деб юритилади. Камайиш – бу қазиб олинган ресурсларнинг қийматига камайишнинг асоси бўлган қийматни даврий ҳисобдан чиқаришдир.
Камайиш қийматини аниқлашнинг умумий услуби бу қазиб олинган табиий ресурсларининг мавжудлигидир. Камайиш асоси ва қазиб олинадиган табиий ресурслар бирлигининг смета қиймати аниқ бўлган шароитда камайиш бирлигининг меъёри қуйидагича аниқланади.


Камайиш асоси = КБМХ х қазиб олинган захираларнинг смета қиймати

Ҳар бир даврга тегишли камайиш суммаси қазиб олинган хом ашёнинг миқдорини бирлик маҳсулотга тегишли смета қийматига кўпайтириш усули билан аниқланади. Ушбу сумма тегишли сарфлар ёки табиий ресурсларнинг инвентар счётининг дебет томонида ва тегишли активларнинг камайишини билдирувчи счётнинг кредит томонида қайд қилинади. Агарда ушбу инвентар счёт қўлланилса ушбу табиий ресурсларни сотиш жараёнига асосан ушбу камайиш асосининг қиймати сотилган маҳсулотларнинг қиймати сифатида ҳисобдан чиқарилади. Ҳисобот даврининг охирида қазиб олинган, лекин сотилмаган маҳсулотларга тегишли камайиш қиймати қазиб олинган ТМЗ қийматига қўшилади. Кўп ҳолларда камайиш суммаси камаяётган объектнинг кредитига ёзилади, лекин ушбу суммани жамғарилган камайиш счётини очиб унинг кредитига ёзилиб борилса, асосий воситаларнинг ҳисобини юритишга ўхшайди, чунки камайиш қазиб олинган хом ашё қийматининг бир қисмидир.


Субъектнинг бошқа узоқ ва қисқа муддатли активлари қатори номоддий активлар ҳам хизмат вақтининг тугаши ёки бошқа сабабларга асосан ҳисобдан чиқарилиши, яъни субъектнинг тасарруфидан чиқарилиши мумкин.
Ушбу жараённи қайд қилиш ва бу маълумотларни умумлаштириш учун 9220-"Бошқа активларни сотиш ва бошқа ҳисобдан чиқаришлар" счёти қўлланилади. Ушбу счётнинг дебет томонида чиқиб кетаётган активларнинг баланс қиймати, ҚҚС ва бошқа сарфлар (комиссион мукофотлар ва ҳоказолар) акс эттирилади. Унинг кредит томонида эса бойликларни сотишдан олинган даромаднинг суммаси ва эскириш суммаси қайд қилинади.
9220-"Бошқа активларни сотиш ва бошқа ҳисобдан чиқаришлар" счётининг дебет қолдиғи (кўрилган зарар) 9432-"Бошқа активларни сотишдан ва бошқа ҳисобдан чиқаришлар натижасида кўрилган зарарлар" счётининг дебетига ва кредит қолдиғи эса 9320-"Бошқа активларни сотиш ва бошқа ҳисобдан чиқаришлардан олинган фойда" счётнинг кредитига ёзилади.


Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Узок муддатли активлар нима ва уларнинг таркибини ёритинг.

  2. Асосий воситаларнинг мохияти ва хисобининг вазифаларини тавсифланг.

  3. Асосий воситалар кандай тартибда туркумланади?

  4. Асосий воситаларни бахолаш тартибини ёритинг.

  5. Асосий воситаларнинг хисоби кандай хужжатларга асосан юритилади?

  6. Асосий воситаларнинг аналитик хисобини юритиш тартибини ёритинг.

  7. Асосий воситаларнинг харакати нима ва унинг хисоби кандай юритилади?

  8. Инвентаризация утказиш тартиби, максади ва натижасини хисобда акс эттиришни тавсифланг.

  9. Номоддий активларни ахамияти кандай?

  10. Номоддий активларни таркибига нималар киради?

  11. Номоддий активларни бахолаш тартибини кандай булади?

  12. Номоддий активларга кандай килиб эскириш хисобланади?

  13. Номоддий активларни хисобга олишда кулланиладиган дастлабки хужжатлар кандай тузилади?

  14. Номоддий активларни хисобга олишда кулланиладиган йигма хужжатлар кандай тузилади?




Aim.uz



Download 28.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling