Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия инстиути


-Мавзу. Бюджет тизимидан соғлиқни сақлаш тизимини


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/25
Sana23.01.2023
Hajmi1 Mb.
#1112407
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
Бюджетназорати ва ғазначилиги 2020

 
22-Мавзу. Бюджет тизимидан соғлиқни сақлаш тизимини 
молиялаштириш 
Соғлиқни 
сақлаш 
тизими 
харажатларини 
молиялаштириш 
манбалари. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлатнинг мажбуриятлари. 
Соғлиқни сақлаш тизими муссасаларини сақлаш ва ривожлантиришда 
давлат 
бюджетининг 
аҳамияти. 
Давлат 
соғлиқни 
сақлаш 
муассасаларининг таркиби, улар харажатларини режалаштириш ва 
бюджетдан молиялаштиришнинг хусусиятлари. Соғлиқни сақлаш 
харажатларини режалаштиришдаги асосий кўрсаткичлар, уларни аниқлаш 
тартиби. Турғун даволаш муассасаси харажатлар сметасини тузиш. 
Тиббий ходимлар иш хақини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари. 
Амбулатория-поликлиника, бошқа бирламчи тиббиёт муассасалари смета 
харажатларини ҳисоблаш. Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларининг 
бюджетдан ташқари маблағлари, уларнинг шаклланиш манбалари ва 
ишлатиш йўналишлари. Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни молиявий 
таъминлаш масалалари. Тиббиёт суғуртасини жорий қилишнинг 
ташкилий, иқтисодий ва молиявий масалалари. Хорижий давлатларда 
тиббиёт хизматларининг молиявий жиҳатлари. Давлат маблағлари 
ҳисобидан молиялаштириладиган тиббиёт дастурлари, уларнинг аҳоли 
гуруҳларига йўналтирилганлиги. 
 
23-Мавзу. Бюджет тизимининг ижтимоий таъминот ва аҳолини 
ижтимоий-қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштириш 
Мамлакатда ижтимоий таъминот тизими ва тадбирларини молиявий 
ресурслар билан таъминлаш манбалари. Давлат бюджетининг ижтимоий 
таъминот харажатлари таркиби. Ижтимоий таъминот тизимига қарашли 
муассаса 
ва 
ташкилотлар 
харажатларини 
режалаштириш 
ва 
молиялаштириш. Мурувват уйлари, меҳр-саҳоват уйлари харажатларини 
режалаштириш ва бюджетдан молиялаштиришнинг хусусиятлари. 



Ижтимоий таъминот тизимидаги уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш 
хизматлари 
харажатларини 
режалаштириш 
ва 
молиялаштириш. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
ижтимоий 
таъминот 
тўловларини 
молиялаштиришда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 
аҳамияти, унинг маблағларини ишлатиш йўналишлари.  
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг давлат томонидан 
кафолатланганлиги. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат 
бюджетининг ўрни ва аҳамияти. Бюджетдан молиялаштириладиган
ижтимоий ҳимоя харажатлари турлари: болали оналарга нафақалар; кам 
таъминланган оилаларга нафақалар; ёлғиз ва қаровчисиз фуқароларга 
молиявий ёрдам. Ижтимоий ҳимояни ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий 
таъминлаш. Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг аҳолини 
манзилли ижтимоий ҳимоя қилишдаги аҳамияти. Маҳаллаларнинг давлат 
бюджети билан муносабатлари. Аҳолини манзилли ижтимоий муҳофаза 
қилиш механизмининг такомиллашуви. Давлатнинг ижтимоий ҳимоя 
дастурларини молиявий таъминлаш. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling