Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR
чиқарувчининг ютуғи – бу маҳсулотнинг бозор нарҳидан ишлаб чиқариш
харажатларини айириб ташланганидан сўнг қоладиган суммани ташкил қилади. Ишлаб чиқарувчиларнинг ютуғи етказиб берувчиларнинг бозор фаолиятидан кўрадиган манфатларини аниқлаб беради. Хар қандай миқдорда таклиф эгри чизиғидаги нарҳлар маржинал ишлаб чиқарувчининг маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини кўрсатади ва нарҳни кейинги пасайишида у биринчи бўлиб бозорни тарк этади. Таклиф эгри чизиғи сотувчининг харажатларини ифодалагани учун ундан ишлаб чқарувчининг ютиғини аниқлашда фойдаланиш мумкин. Юқоридаги графикда ишлаб чиқарувчининг ютуғи бозор нарҳи чизиғининг остида ва таклиф чизиғининг устида жойлашган АВД учбурчак юзаси билан аниқланади. Бундан келиб чиқадики, таклиф чизиғининг баландлиги ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини аниқлайди, бозор нарҳи ва харажатлар айирмаси хар бир маҳсулот етказиб берувчи учун ишлаб чиқарувчининг ютуғини ташкил қилади. Маҳсулот етказиб берувчилар ва харидорларнинг фаровонлигини ифодалашда ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг ютуғидан фойдаланиш концепцияси бир хилда бўлгани учун улардан биргаликда фойдаланиш керак. Шунинг учун истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг ютуқлари – харидор ва сотувчиларнинг фаровонлигини ўрганишнинг асосий қуроли (инструменти) бўлиб эркин рақобатли бозорда ресурсларнинг аллокацияси жамиятнинг хохиш-истакларига мос келадими, йўқми жавоб топишга ёрдам беради. Бунинг учун ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг ютуқларини бирга қўшиб умумий ютуқ тушунчаси киритилади. Бозорда умумий ютуқни максималлаш бозор иштирокчиларининг хар бирининг иқтисодий фаровонлигини максималлашга олиб келади. Агарда ресурсларнинг аллокацияси умумий ютуқни максималлашга олиб келса, уларни бундай жойлаштириш самарали ҳисобланади. Агарда паст харажатга эришишни таъминлай олмайдиган етказиб берувчи маҳсулот ишлаб чиқарса, ресурсларнинг аллокацияси самарасиз бўлади. Ишлаб чиқаришни юқори харажатли фирмалардан кам харажатли компанияларга ўтказиши холида етказиб берувчиларнинг умумий харажатини қисқартиради, ва жамиятнинг умумий ютуғи эса ортади. Худди шунингдек, агарда маҳсулотни харид қилган харидорлар уни қолган харидорлардан юқорироқ баҳоламасалар ресурсларни жойлаштириш самарасиз бўлади. Бу холда таклифни паст даражада баҳолаган харидорлардан маҳсулотни юқори баҳолаган харидорларга харакати умумий ютуқнинг ортишига олиб келади. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling