Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Талаб ва таклиф функцияси-бозор механизми асоси


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/100
Sana31.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1144457
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   100
Bog'liq
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR

 
Талаб ва таклиф функцияси-бозор механизми асоси. 
Бозорда талаб ва таклиф мувозанатга келади ва маҳсулотнинг бозордаги мувозанат 
нарҳи ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини белгилайди. Маҳсулотнинг нарҳи ва ишлаб 
чиқариш 
миқдорининг 
қанча 
бўлиши 
талаб 
ва 
таклифнинг 
бир 
қанча 
характеристикаларидан боғлиқ бўлади. Аммо улар вақт ўтиши билан ўзгариб туради, 
талаб ва таклифга таъсир этувчи бошқа иқтисодий ўзгарувчиларнинг ўзгаришига ҳам 
боғлиқ бўлади. Масалан, умумий иқтисодий фаоллик, иш ҳақи харажатлари, ишлаб 
чиқариш ресурсларининг нарҳлари ва бошқалар доимо ўзгариб туради. 
Шунинг учун талаб ва таклиф функцияларини чуқурроқ ўрганишга харакат қилаб, 
улар ёрдамида ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ривожлантириш масаласини ечишга 
харакат қиламиз. Қуйида бозордаги талаб ва таклиф функцияси ва у билан боғлиқ 
иқтисодий кўрсаткичлар келтирилган. 
Талаб ва таклиф функцияси 
Ордината ўқи бўйича белгиланган Р- бир бирлик маҳсулотнинг сўмдаги нарҳини 
билдиради, абцисса ўқи бўйича белгиланган Q –маҳсулот миқдорини ифодалайди. 
Маҳсулот нарҳи, бу сотувчи таклиф қилаётган маълум миқдордаги маҳсулот учун 
оладиган ва харидор талаб қилаётган бу маҳсулот учун тўлайдиган тўловдир. 
Таклиф функцияси - Q
S
бозорнинг у ёки бу нарҳларида ишлаб чиқарувчининг 
қанча миқдорда маҳсулот сотишига хохиши борлигини билдиради. Бу эгри чизиқ юқорига 
Р 
Нарҳ 
Р

Q миқдор 
Q

Q

А 
Q

В 
С 
Д 
Истеъмолчи 
ютуғи 
Ишлаб 
чиқарувчини
нг ютуғи 


йўналган бўлади, негаки нарҳ қанча юқори бўлса шунча кўп фирмалар маҳсулот ишлаб 
чиқариши ва уни сотишга интилиши мумкин бўлади. Масалан, бир мунча юқори нарҳ 
фаолият олиб бораётган фирмаларга ишлаб чиқаришни қисқа даврда қўшимча ишчи 
кучларини жалб қилиш ёки қўшимча ишлаш (сверхурочных) ҳисобига кенгайтириш 
имкониятини беради, узоқ даврда эса, корхонанинг размерини кенгайтириш ҳисобига 
амалга оширилади. Бозордаги бир мунча юқори нарҳ бу бозорга янги фирмаларни кириб 
келишига шароит яратади, ишлаб чиқаришда тажрибаси бўлмаган янги корхоналарда 
харажатлар юқори бўлиб уларнинг маҳсулотлари паст нарҳларда рентабел бўлмайди. 
Ишлаб чиқарувчининг таклифи функцияси унинг ишлаб чиқариш имкониятларини яққол 
ифодалайди, Корхонада амалга оширилган янги техника ва технологияларни қўллаш, 
ишлаб чиқаришни қайта жихозлаш ва бошқа янгиликлар ўз аксини таклиф функциясида 
акс этдиради. Шунинг учун таклиф функцияси корхонанинг бозордаги рақобатлашиш 
имкониятларини белгилаб бериши керак. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling