Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/100
Sana31.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1144457
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   100
Bog'liq
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR

Талаб функцияси - Q
D
бозорнинг хар бир нарҳида истеъмолчилар қанча миқдорда 
маҳсулот харид қилишга тайёр эканликларини билдиради. Талаб эгри чизиғи пастга 
йўналган, негаки одатда истеъмолчи нарҳ паст бўлганида кўпроқ маҳсулот харид қилишни 
афзал кўради. Масалан, нарҳнинг бир мунча паст бўлиши маҳсулотни харид қилаётган 
истеъмолчиларга уни кўпроқ миқлорда ҳарид қилишга ва аввалги нарҳларда харид қилиш 
имкони бўлмаган истеъмолчиларга ҳам ўзлари учун бу маҳсулотни харид қилишга 
имконият яратади. Таклиф функцияси ўзида харидорнинг бошқа хусусиятларини ҳам акс 
этдириши мумкин. Бунинг учун харидорнинг мавжуд хатти-харакатлари, дид ва афзал 
кўришини миқдорий ифодалаш имкониятларини ахтариш керак. 
Талаб ва таклиф функциялари бир нуқтада , талаб ва таклиф мувозанатлашган А 
нуқтада кесишади, яъни мувозанат нарҳ – Р
*
ва мувозанат ишлаб чиқариш миқдорида- Q
*

Мувозанат нарҳда Р

таклиф қилинаётган ва талаб қилинадиган маҳсулот миқдори бир 
миқдорда Q
*
-га тенгдир. Бозор механизими эркин бозордаги шароитни мувозанат нарҳ 
ўрнатилмагунича ўзгаришини таъминлайди, яъни нарҳнинг ўзгариши таклиф қилинаётган 
маҳсулот хажми талаб қилинаётган маҳсулот хажмига тенг бўлмагунича давом этади. 
Мувозанат нуқтасида дефицит ҳам, ортиқча таклиф ҳам бўлмайди, шундай экан бозорда 
нарҳни ўзгаришига олиб келувчи кучлар ҳам бўлмайди. Бозорда талаб ва таклиф доимо 
ҳам мувозанат холатида туравермайди, шароитнинг ўзгариши, омилларнинг таъсири 
доимо ўзгариб туради. Шуларга қарамай бозордаги нарҳнинг ўзгариш тенденцияси 
мувозанат ҳолатига келишга харакат қилади. Иқтисодиёт назариясида маҳсулотни харид 
қилган истеъмолчининг ютуғи ва маҳсулотни ишлаб чиқарган сотувчининг ютуғи 
тушунчаси мавжуд. Бу кўрсаткичдан ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ривожлантириш 
масаласини ҳал қилишда фойдаланиш мумкин. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling