Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/100
Sana31.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1144457
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   100
Bog'liq
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR

Қисқача хулосалар
Бозор муносабатлари шароитида турли хил мулкка асосланган корхоналарни 
ривожлантириш 
ва 
жойлаштириш 
муҳим 
масала 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон 
Республикасида корхоналарни, айниқса кичик бизнес корхоналарини ривожлантириш 
бўйича маълум ишлар амалга оширилмоқда. Бунда уларни жойлаштириш ва 
ривожлантириш хар томонлама манфатли бўлиши учун иқтисодий назария тавсиялари ва 
бозор қонунларидан фойдаланган холда иш олиб бориш зарур. Республикамизнинг барча 
ҳудудлари табиий ресурслар ва ишчи кучларига бойдир. Шунга қарамай улардан самарали 
фойдаланиш - хозирги замон талабидир. 
Ҳар бир тармоқ корхоналарини ривожлантириш ва жойлаштиришга турли хилдаги 
омиллар таъсир этади ва уларни ҳисобга олиш талаб қилинади. Ишлаб чиқаришни 
оптимал ривожлантириш ва жойлаштириш моделлари танланган мақсад мезонига қараб 
турли муаммоларни тўғри ҳал этиш мумкин. Корхоналарни ривожлантириш ва 
жойлаштириш моделлари мазмуни, кўриб чиқилиши ва бошқа белгилари бўйича турли 
типларга бўлинади. Ҳар қандай иқтисодий объект - корхона ўз фаолияти даврида турли 
хилдаги ўзгаришларни таъсири остида бўлиши мумкин; кенгайиши, қайта жиҳозланиши, 
ишлаб чиқаришни камайтириши турли ресурсларга нарҳ ва давлат сиёсатини ўзгариши ва 
бошқалар. 
Ишлаб чиқаришни келгуси даврда режалаштиришда аввалдан кўзланган 
натижаларга эришиш учун зарур бўлган ҳаражатларни минималлаштириш кўзда тутилади. 
Бунда асосан келгусидаги бозор талабини башорат қилиш катта аҳамият касб этади. 
Таянч иборалар. 
Мулкчилик турлари, республика иқтисодиёти, самарали жойлаштириш ва 
ривожлантириш, табиий ресурслар ва ишчи кучи, тармоқ, талаб, оптималлаштириш, 
моддий ишлаб чиқариш, корхона, цех, участка, ишлаб чиқариш характеристикаси, 
самарадорлик, транспорт алоқалари, ишлаб чиқаришни оптимал ривожлантириш ва 
жойлаштириш моделлари, ихтисослаштириш, технологиялар, янги қурилиш ва қайта 
жиҳозлаш, оптимал нисбат, транспорт алоқалари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни 
самарадорлигини баҳолаш, бир босқичли ва кўп босқичли тизимлар, тизимни ташкил 
қилувчилар, мақсад мезони, камёб маҳсулотларни ишлаб чиқаришни максималлаштириш, 
олинадиган фойдани максималлаштириш, тежамкорлик самарасини ошириш, статик ва 
динамик моделлар, бир маҳсулотли ва кўп маҳсулотли ишлаб чиқариш моделлари, ишлаб 
чиқариш ва ишлаб чиқариш-транспорт моделлари, турли ва жадвалли моделлар, ишлаб 
чиқариш қувватлари, маҳсулотлар таркиби, янги қувватлар, истиқболли режалаштириш, 
ҳаражатларни минималлаштириш, бозор талаби, хом ашё базалари, мақсад функция, 
чегаравий шартлар, корхонанинг максимал қуввати, манфий бўлмаслик шарти, корхонани 
ривожлантириш ва жойлаштириш, бир маҳсулотлилик, бир маҳсулотлиликни кўп 
босқичли моделлари, масаланинг вариантсиз қўйилиши, масаланинг вариантли қўйилиши. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling