Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/100
Sana31.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1144457
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   100
Bog'liq
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR

 
Иқтисодий тизимнинг мувозанати  
«Мувозанат» термини иқтисодиётнинг шундай ҳолатини ифодалаш учун 
қўлланиладики, тизим бу ҳолатда ташқи кузатувчи бўлмаса исталганча давом этиши 
мумкин. Иқтисодий мувозанатнинг ҳолати иқтисодий омиллардан ҳеч бири 
ўзгартиришдан манфаатдор эмаслиги билан характерланади. 
Иқтисодий мувозанат - ўзгариб турувчи ижтимоий муҳитдаги иқтисодий тизимнинг 
барқарор ҳамда оптимал ҳолда мавжуд бўлишидир. Хатти-ҳаракати топшириқ берилган 
шароитда айрим мақсадга йўналтирилган функциянинг оптималлаштириш қоидаси билан 
аниқланадиган оптимал иқтисодий тизимлар мувозанат ҳолатдаги тизим модели бўла 
олади. 
Мақсадга 
йўналтирилган 
функциянинг 
йўл 
қўйиладиган 
чегаралари 
оптималлаштиришнинг етарлича аниқ қоидалари билан берилади. Тизим оптимал 
ишлашининг синтези тизим мувозанат ҳолатининг синтези ҳисобланади, шунинг учун 
иқтисодий 
тизимдаги 
барча 
ўзгаришларни 
қайта 
тузувчи 
реал 
механизм 
лойиҳалаштирилиши лозим. 
Масалан, оила истеъмолчиларнинг демографик ўзгаришларига ёки илмий-техника 
тараққиётининг бехосдан ўсишига даромад ва истеъмол бойликларини тақсимлаш, 
шунингдек, ишлаб чиқариш ва жамғарма усуллардаги ўзгаришларга мувофиқ келиши 
керак. 
Мувозанатда ишлаш тегишли тескари алоқа тизими, аҳборот таъминотисиз бўлиши 
мумкин эмас. 
Мувозанатли нархларни тартибга соладиган бозор жараёни билан сақланадиган 
иқтисодий тизимлар иқтисодий мувозанатнинг яна бир мисоли бўла олади. Бу ўринда 
ташқи муҳитдаги ўзгаришлар талаб ва таклиф ўртасидаги фарқни ўзгаритириш ва 


кейинчалик нархлар тизимини ўзгартириш воситасида қорежаади. Тизим хатти-
ҳаракатини мувозанат моделлари ёрдамида тадқиқ қилишда иккита муаммо юзага келади. 
Улардан бири - тизим ишлаб туриши жараёнида вужудга келадиган тизим траекториясини 
топиш муаммосидир. 
Иқтисодий мувозанат, одатда, аниқ ифодаланган умумий мезон бўлмайди. Умумий 
мезонни излаш ўз хатти-ҳаракатларини оптималлашга киритувчи элементлар 
(қатнашчилар) нинг муносабатлари механизми шаклланишига боғлиқ бўлган бошқа 
вазифа билан алмаштирилади. 
Мувозанат моделлари бир маҳсулотли ва кўп маҳсулотли статик ва динамик 
кўринишда бўлади. 
Бундай моделларда иқтисодий тизимнинг ижтимоий маҳсулоти макродаражада 
ишлаб чиқариш ва тақсимлаш тарзидаги хатти-ҳаракати баён қилинади. Бир маҳсулотли 
схемада бир хил турдаги маҳсулотдан айни бир вақтда меҳнат предмети ва истеъмол 
предмети тарзида фойдаланиш назарда тутилади. Кўп маҳсулотли моделда бир неча 
маҳсулот кўздан кечириб чиқилади. Бунда уларни таксимлаш схемаси кўзланган мўлжалга 
кура ўзгартирилиши мумкин. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling