Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


-Мавзу. Эконометрик моделларнинг ижтимоий - иқтисодий


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/100
Sana31.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1144457
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   100
Bog'liq
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR

12-Мавзу. Эконометрик моделларнинг ижтимоий - иқтисодий 
жараёнларни прогнозлашда қўлланилиши. 
Ушбу мавзу материалларини муваффақиятли ўзлаштиргандан сўнг талабалар қуйидаги 
билим, кўникма ва маҳоратга эга бўладилар: 
-ишлаб чиқариш функцияларини прогнозлашда қўлланишини билиш; 
-эконометрик тенгламалар тизими ва уларнинг турларини фарқлаш; 
-эконометрик тизимли моделларни барақарорликка текшириш ва улардан 
макродаражада қарорлар қабул қиишни билиш. 
Ишлаб чиқариш функцияларини прогнозлашда қўлланиши. 
Эконометрик модел деганда, прогнозлантириш объектнинг барча мавжуд 
омилларини ўзаро боғланишини ифодаловчи регрессия тенгламалар тизимлари 
тушунилади. 
Илмий тадқиқотларда кенг таркалган эконометрик тенгламалар - бу ишлаб 
чиқариш функциясидир. Ишлаб чиқариш функцияларини қуришдан мақсад - ишлаб 
чиқариш 
жараёнини 
натижаларига 
омилларнинг 
таъсири 
даражаси 
ва 
характеристикаларини аниқлаш, миқдорий баҳолашдир.
Ишлаб чиқариш функциялари турли кўринишга эга бўлиб, аналитик кўриниши 
бўйича икки гуруҳга бўлинади: тўғри чизиқли ва эгри чизиқли. 
Номаълум ўзгарувчилар сони бўйича ишлаб чиқариш функциялари қуйидагиларга 
бўлинади: 
- бир омилли: ишлаб чиқариш маҳсулоти, ёки асосий фондлар, ёки меҳнат 
ҳаражатлари билан боғлиқлигини билдиради; 
- кўп омилли: ишлаб чиқарилган маҳсулот бир нечта омиллар билан боғланган. 
Ишлаб чиқариш функциялар бўйича прогнозлаш учун кетма-кет бир нечта 
босқичлардан ўтиш лозим: 
1. Берилган маълумотлар асосида корреляцион таҳлил ўтказилади: 
а) хусусий корреляция коэффициентлар матрицаси ҳисобланади; 
б) жуфт корреляция коэффициентлари матрицаси ҳисобланади. 
2. Корреляцион таҳлил натижасида танланган омиллар асосида регрессия тенгламаси 
қурилади; 
3. Қурилган тенглама қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади: 
а) Фишер мезони
б) Стьюдент мезони; 
в) Дарбин-Уотсон мезони; 
г) Кўплик корреляция коэффициенти; 
д) Детерминация коэффициенти
е) аппроксимация хатолиги. 
4. Қурилган тенглама мезонларга мос келса, кейин асосий кўрсаткич тенглама асосида 
прогноз даври ҳисобланади. 
5. Ишлаб чиқариш функциясини асосий хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади: 
а) ўртача унумдорлик омиллари; 
б) чегаравий унумдорлик омиллари; 
в) ресурслар бўйича эластиклик коэффициентлари; 
г) ресурсларга талаб
д) ресурсларни алмаштириш чегаралари. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling