Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


 - Мавзу. Экспертлар баҳолаш усуллари


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/100
Sana31.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1144457
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   100
Bog'liq
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR

10 - Мавзу. Экспертлар баҳолаш усуллари. 
 
Ушбу мавзу материалларини муваффақиятли ўзлаштиргандан сўнг талабалар 
қуйидаги билим, кўникма ва маҳоратга эга бўладилар: 
- эксперт баҳолаш усулларининг моҳияти ва қўлланилишини билиш; 
- экспертларни саволларга жавоб беришга тайёрлашни билиш; 
- экспертлар гуруҳини тузиш ва мулоқот ўтказиш технологиясини тушуниш
- ғояларни жамоа генерациялаш усулини қўллаш тамойилларини билиш
- дельфи усули моҳияти, афзалликларини билиш ва қўллаш; 
- экспертларнинг жавобларини қайта ишлаш ва унинг асосида қарорлар қабул 
қилишни билиш. 
 
Экспертларни саволга тайёрлаш. 
Иқтисодий жараёнлар ёки бошқа кузатувлар натижасида миқдорий маълумотларга эга 
бўлмаган ҳолларда, яъни ҳодиса ёки жараён бўйича миқдорий маълумотлар бўлмаса у 
ҳолда экспертлардан фойдаланилади. Экспертлар маълум бир соҳа бўйича етакчи 
мутахассислар бўлиб, улар ўзларининг компетенцияси доирасида у ёки бу ҳодиса ва 
жараёнлар бўйича хулосалар ишлаб чиқадилар. 
Эксперт (лотинча «тажрибали») амалга оширадиган экспертиза жараёни уч босқичдан 
иборат: 
1) экспертизага тайёрланиш; 
2) экспертлар билан сўров ўтказиш; 
3) сўров натижаларини қайта ишлаш. 
Экспертларнинг ўзлари иккинчи босқичда қатнашадилар. 
Тайёргарлик иши уч қисмдан иборат: 
1) савол шакли ва мазмунини белгилаш. 
2) саволларни тузиш. 
3) экспертларни шахсан танлаш ва жалб этиш.
Сўров шакллари: интервью олиш, мулоқот, йиғилиш, ғояларни танлаш, ўйинлар 
ўтказиш, анкета тузиш ва Дельфи усули. 
Сўроқлар индивидуал ёки гуруҳларда, юзма-юз ва сиртдан ўтказиш мумкин. 


Анкета ва интервьюларда саволни танлаш қийин. Саволлар очиқ ёки ёпиқ ёки бир 
неча шаклда бўлиши мумкин. Очик жавоблар сифатли ёки эркин ҳолда сонли ифодалар 
бўлади. 
Ёпиқ саволга жавоблар: «ҳа», «йўқ», «билмайман» сингари бўлади. 
Кўп саволлар бўлганда зарур жавоб чизилади. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling