1.2-чизма.
Башорат усуллари
Шундай қилиб, илмий башоратлашнинг энг муҳим шарти – прогнозланадиган
объектларни бошқарадиган қонунларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганишдан иборатдир.
Объектив прогнозли тадқиқот конкрет материал асосида инсоннинг мақсадли
фаолияти, иқтисодий жараёнларнинг
объектив характерига, объектив детерминизмнинг
сабабий қонунларига зид бўлмаслиги ҳақидаги умумий қоидани қўшимча
равишда
исботлаб беради.
Башоратли тадқиқотларни ташкил этиш ишнинг аналитик босқичи ҳисобланади,
прогнозлаш методологиясида эса келажакнинг ҳозирги ва ўтган давр билан генетик
алоқасини очиб бериш учун хизмат қилади.
Башоратлашлаш келажакни шакллантирадиган ҳозирги
даврдаги омилларни
аниқлашга ҳамда тараққиёт омилларига фаол таъсир кўрсатадиган тавсияларни ишлаб
чиқишга қаратилгандир.
Қисқача хулосалар.
Шундай қилиб режалаштириш, прогнозлаш, олдиндан айтиб бериш, олдиндан кўра
билиш - келажакни баҳолашнинг ишончлилик даражасига қараб бири-биридан фарқ
қилади.
Олдиндан айтиб бериш «Бўлса керак» лигини ифодалайди. Прогнозлаш "Нима
бўлиши мумкин" лигини кўрсатиб беради. Режалаштириш "Бўлиши шарт" деган маънони
билдиради. Башоратлаш жараёни объектни таҳлилидан бошланади. Бу таҳлил объектни
танлаш, пронозлаш мақсадида, объектга таъсир этувчи омилларни ўрганиш,
унинг
таркиби, бошқариш усулларни ўрганишдан иборат. Иқтисодий тизим жуда катта ва
мураккаб бўлгани учун уни ўрганишда тизимли таҳлил усули қўлланади.
Шундай қилиб иқтисодиёт мураккаб тизим бўлиб яхлитлик, иерархик, эҳтимоллик,
хусусиятларга эга ва шу шароитда бошқарилади
Таянч иборалар
Илмий ва ноилмийликни кўра билиш, башоратлаш, олдиндан айтиб бериш ва кўра
билиш,
режа ва режалаштириш, дастурий-мақсадли йўналиш, изланиш ва норматив
прогноз, башоратлаш усуллари,
эвристик усуллар, яхлитлик,
иерархия, эҳтимоллик.
Do'stlaringiz bilan baham: