Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


-Мавзу. Иқтисодий тизимларни башоратлашда қўлланадиган


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/100
Sana31.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1144457
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   100
Bog'liq
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR

9-Мавзу. Иқтисодий тизимларни башоратлашда қўлланадиган
асосий принциплар. 
Ушбу мавзу материалларини муваффақиятли ўзлаштиргандан сўнг талабалар 
қуйидаги билим, кўникма ва маҳоратга эга бўладилар: 
- иқтисодий башоратлаш тушунчаси, асл маъноси, объектини тушуниш; 
- башоратлаш турларини фарқлаш; 
- башоратлаш усулларини фарқлаш, англаш ва амалиётга қўллаш тамойилларини 
билиш. 
Иқтисодий прогнозлаш тушунчаси, асл маъноси, объекти. 
Ҳозирги кунда келажакни баҳолашни 2 тури ҳаётга тадбиқ этилган: илмий баҳолаш 
ва ноилмий кўра билиш. 
Ноилмий кўра билишга турли тахминлар, ҳар хил ҳаёлий сезгилар, эҳтимоллар ва 
бошқа шунга ўхшаш асосланмаган истиқболларни билиш киради. 
Илмий кўра билишни принципиал фарқи шундаки ҳодисаларни ишончли, илмий 
тасдиқланган бўлишига имкон туғдиради. Бу эса тизимларни келажакда бошқаришга ва 
конкрет қарорлар қабул қилишга асос бўлади. 
Келажакни илмий баҳолашнинг турлари: 
Олдиндан айтиб бериш - бу келгусидаги муаммони ҳал қилишнинг мумкин бўлган 
ёки исталган истиқболда ҳолатини баён қилишдир. Бошқача қилиб айтганда, олдиндан 
айтиб бериш - келгусида бўладиган маълум жараёнларнинг ҳолати ҳақидаги ишончли 
фикрни билдиради. 
Олдиндан кўра билиш - тизимни ривожлантиришнинг қонуниятларига асосланган, 
ҳақиқатни, олдиндан акс эттиришдир. Бу нарса тизимнинг келгусидаги ҳолати ҳақида 
маълум хулоса чиқариш имконини беради. 
Башорат - бу эҳтимол йўналишлар, объектлар ва ҳодисаларнинг ривожланиши 
натижалари. Прогнозлаш - бу объектни ривожлантириш истиқболини белгилаб берадиган 
махсус илмий тадқиқотлардир. 
Режалаштириш - бу аниқ белгиланган мақсад, уни амалга оширишнинг йўллари ва 
тадбирлари, белгиланган хом ашёлар билан ажралиб туради.
Режа - якка ягона, ижроси мажбур бўлган директив ҳужжатдир. 
Шундай қилиб режалаштириш, прогнозлаш, олдиндан айтиб бериш, олдиндан кўра 
билиш - келажакни баҳолашнинг ишончлилик даражасига қараб бири биридан фарқ 
қилади. 
Олдиндан айтиб бериш «Бўлса керак» лигини ифодалайди. Прогнозлаш нима 
бўлиши мумкинлигини кўрсатиб беради; режалаштириш - бўлиши шарт деган маънони 
билдиради. 
Башоратлаш соҳалари жуда кенг: географик, геологик, экологик, иқтисодий, 
социал, ташқи-сиёсий, юридик ва ҳ.к. 
Иқтисодий башоратлаш - бу иқтисодий қонунларга илмий ёндошган ҳолда 
иқтисодий тизимларни прогнозларини тузиш жараёнидир. Иқтисодий тизимни бошқариш 
схемасини қуйидагича ифодалаш мумкин (1.1-чизма): 
Башоратлар 
Ма=садлар 
Ресурслар 
Дастурлар 
Режалар 
Ишлаб 
чи=ариш 
комплекслари 


1.1-чизма. Ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларининг чизмаси 
Аввало иқтисодий тизимни ривожланишини мақсади аниқланади. Қуйидаги 
мақсадга келажакда бўлиши мумкин ҳолатлари ўрганилиб прогноз қилинади. Энг 
самарали танланган ривожланиш вариантлари, комплекс дастурларни тузилишига 
информацион база сифатида қўлланиб, прогноз қилинган ҳолатга тизим эришиш учун, 
қандай тадбирлар амалга оширилиши кераклигини дастур кўринишида тузиб олинади. 
Бундай ёндашиш «Дастур» дейилади. Мақсадни ва бор имкониятларни 
(ресурсларни) солиштириш натижасида илмий асосланган режалар тузилади ва тизимни 
элементларига етказилади. 
Шундай қилиб, режа - фақат бошқариш мумкин бўлган жараёнларда қўлланади. 
Масалан, ишлаб чиқаришда режани қўллаш мумкин. Прогноз бошқарилиши мумкин 
бўлган ва мумкин бўлмаган соҳаларда қўлланилади. Масалан: оби ҳавони режалаштириб 
бўлмайди уни прогнозлаш мумкин, демографик, илмий-техника, ташқи иқтисодий, ва ҳ.к. 
жараёнларни қисман уларни бошқариш мумкин. 
Башоратлаш аввало, режаларнинг илмий асосланганлигини ошириш учун 
тараққиёт мақсадларидан бирига эришишга қаратилган конкрет режа ёки комплекс 
дастурни текшириш асоси тарзида қаралади. Ишнинг бу босқичи режа ечимларининг, 
шунингдек иқтисодий тадбирлар тизимини ўтказиш муддатларининг изчиллигини танлаш 
ва асослаш имконини беради. 
Башоратлашни режалаштиришнинг альтернатив тарзидаги ёрдамчи воситаси деб 
ҳисоблайдиган айрим муаллифлар унга режанинг бирмунча ишончли, директив 
режалаштириш вазифаларига мос келадиган баланс усулини қарама-қарши қўядилар. 
Дарҳақиқат, баланс - бу иқтисодий ҳисоб-китоблар усули бўлиб, иқтисодий-
статистик, аналитик ва режали ишларнинг турли босқичларида қўлланилиши мумкин. 
Башорат - бу методологияда бутун мантиқи ва ўзига хослиги билан мақсадли тематик 
тадқиқот бўлиб, ҳам сифат, ҳам миқдор таҳлилларини ўз ичига олади ҳамда унда, режали 
ишлаб чиқаришнинг пировард натижаларидан қатъий назар, мустақил илмий аҳамият касб 
этади. Унинг кўрсаткичлар доираси келгусидаги режанинг кўрсаткичлари доирасидан 
жиддий фарқ қилиши мумкин. 
Прогнозли тадқиқот ечимларни асосли равишда танлаш учун жуда фойдали бўлади 
ва бундай жараён ташқи шароитлари муддатини баён қилиб беради. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling