Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/100
Sana31.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1144457
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   100
Bog'liq
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR

Қисқача хулосалар
Корреляцион-регрессион моделлар иқтисодий жараёнларни тадқиқ қилишда ва 
башоратлашда кенг қўлланилади. Ушбу моделлар асосан динамик жараёнларни, яъни 
вақтли қаторларни қайта ишлашда фойдаланилади. Корреляцион моделлар ўрганилаётган 
жараёнлар ўртасида боғланиш шаклларини ўрганса, регрессион моделлар ёрдамида ушбу 
жараёнларнинг регрессион тенгламаларини олиш мумкин. 
Регрессион моделнинг параметрларини баҳолаш боғлиқ ўзгарувчининг 
тақсимланиш эҳтимолини топишдир. Энг кичик квадратлар усулида ҳисоблаш тамойили 
натижавий кўрсаткичнинг ҳақиқий қийматларининг ўртача қийматидан фарқининг 
квадрати суммасини топишдан иборат. 
Ҳисобланган регрессия тенгламаларини реал жараёнга мос келишини бир неча 
мезонлар ёрдамида текшириш мумкин. Регрессия тенгламалари орқали натижавий 
кўрсаткичларнинг башорат қийматларини ҳисоблаш мумкин бўлади. 
Таянч иборалар. 
Бир омилли чизиқли боғланиш, натижавий кўрсаткич, боғлиқ бўлмаган омил, 
корреляция коэффициенти, вариация, ўртача қиймат, ўртача квадратик фарқ, қолдиқ 
дисперсияси, боғлиқлик барқарорлиги, кузатувлар, статистик маълумот, хатоликлар: 
тўплам хатоси, стохастик хато, ўлчов хатоси, ностохастик, танлов ҳажми, модел 
параметрлари, нормал тақсимланган, ҳақиқий қийматлар, фарқлар квадратлари суммаси, 
миқдорларни корреляциялаш, корреляцион боғлиқлик, регрессия, нормал тенгламалар 
тизими, детерминация коэффициенти, мезонлар бўйича баҳолаш. 
 
Назорат учун саволлар. 
1.
Корреляцион боғланиш нима?
2.
Боғланишларнинг қандай турларини биласиз? 
3.
Корреляция коэффициентининг ва корреляция индексининг иқтисодий маъноси 
нимадан иборат? 
4.
Регрессия тенгламалари нима? 
5.
Регрессия тенгламаларини аниқлайдиган қандай компьютер дастурларини биласиз? 
6.
Нимага корреляция коэффициентлари ва детерминация дейилади? Уларнинг фарқи 
нимада? 
7.
Нормал тенгламалар параметрларини аниқлашнинг қандай усулларини биласиз? 
8.
Фишер мезони нимага хизмат қилади? 
9.
Стьюдент мезонининг асосий вазифаси нимада? 
10. 
Дарбин-Уотсон мезонининг маъносини тушунтиринг. 
Адабиётлар 
1.
Айвазян С. А. Прикладная статистика и основы эконометрики: Учебник. –М.: 
ЮНИТИ, 2003. 
2.
Доугерти К. Введение в эконометрику. Учебник. –М.: ЮНИТИ, 2001. 
3.
Замков О.О. и др. Математические методы в экономике. Учебник. –М.: Дело и Сервис
2004. 
4.
Кремер Н.Ш. Эконометрика: Учебник. –М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2002. 
5.
Магнус Я.Р. Эконометрика: Начальный курс. –М.: Дело, 2001. 


6.
Мур Дж.У. Экономическое моделирование в Microsoft Excel. –М.: Изд. дом. «Вильямс», 
2004. 
7.
Абдуллаев А., Фаттахов А., Саидов М. Моделирование и прогнозирование 
экономических процессов. Учеб. пособ. –Т.: Фан, 2000. 
8.
Монахов А.В. Математические методы анализа экономики. Учебное пособие. –С.Пб.: 
БЕК, 2002. 
9.
Чавкин А.М. Методы и модели рационального управления в рыночной экономике. –М.: 
Финансы и статистика, 2001. 
10.
Шелобаев С.И. Математические методы и модели в экономике, финансах, бизнесе. 
–М.: ЮНИТИ, 2000 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling