Иктисодий – статистик усуллар ва
Download 108.5 Kb.
|
Данаев М Иктисодий – статистик усуллар ва эконометрик моделлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эконометрика фанидан РЕФЕРАТ Мавзу
- 1. Башоратлаш усуллари.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент Молия Институти Молия факультети Сиртқи бўлим Эконометрика фанидан РЕФЕРАТ Мавзу: Иктисодий – статистик усуллар ва эконометрик моделлар Бажарди: СММ-52 гуруҳ талабаси Данаев M. Қабул қилди: Ўтанов Б. Тошкент 2023 Иктисодий – статистик усуллар ва эконометрик моделлар Режа: 1. Башоратлаш усуллари 2. Эконометрик моделлар 3. Коббо-Дуглас ишлаб чикариш функцияси асосида моделлар 4. CES-функциясининг ночизикли энг кичик квадратлар усули буйича бахолаш 1. Башоратлаш усуллари. Иктисодий математик усуллар ёрдамида иктисодий жараенларни белгиловчи курсаткичлар ва уларга таъсир этувчи омиллар орасидаги микдорий богланишларни ифодаловчи моделлар мухим уринга эга. Иктисодий жараенларни ана шундай микдорий томонларини хамда иктисоднинг назарий тахлилларини математик статистиканинг усуллари оркали талкин килувчи фанни эконометрика деб аталади. Эконометриканинг асосида параметрлари математик статистиканинг усуллари оркали бахоланадиган омиллар тахлилининг иктисодий мате-матик модели етади. Бу модел статистик асосида у еки бу иктисодий жараенларни башоратлаш, тахлил этиш каби тадкикотлар юритиш учун хизмат килади. Бундай моделларни эконометрик моделлар деб юритилади. Хозирги шароитда, халк хужалиги жараенларининг тараккиетини режалаштиришда, илмий асосланган башоратлар ердамида бошлангич марраларнинг аникланиши мухим ахамиятга эгадир. Башоратлаш окибатида халк хужалигини келгусида эгаллаш мумкин булган холати аникланади, хозирги кунда кабул килинадиган карор-ларнинг натижалари тахминан белгилаб чикилади. Иктисодий башоратлашда иктисодиетни ривожлантириш масала-ларини хал килиш вактида, биз дуч келишимиз мумкин булган муаммолар ва вазифалар маълум булади. Бу иктисодиетнинг келажакдаги ахволини аниклар эканмиз, халк хужалигини ривожлантиришдаги ижобий ва салбий тамонларини башоратлаш оркали кураоламиз. Бу башоратлаш вактида аникланган ва хал этилиши лозим булган бир катор вазифаларга эга булиб, конкрет тадбирларни турли дастурлар шаклида ишлаб чикаоламиз, бу дастурлардан эса режа топширикларини ишлаб чикиш вактида фойдаланишимиз мумкин булади. Ижтимоий ходисалар ва жараенларнинг бир - бирига боглик равишда ва бир - бирини такозо этиб ривожланиш принципи социал - иктисодий башоратлаш назариясининг бошлангич шарт - шароитдир. 12 Ижтимоий хаетдаги купгина жараенлар уз тараккиетида инерцион хоссаларга эга булиб, куриб чикилаетган тизим канчалик мураккаб булса, унинг инерционалиги хам шунчалик куп булади. Халк хужалиги иктисодиетини режали ривожлантириш шароитида тараккиетининг инер-ционлиги купрок содир булади. Бир хил ходисалар хакидаги ахборотни таркатиш усули, муайян шарт-шароитда ахборот хажмини бир ходисадан иккинчисига утказиш экстраполяция усули дейилади. Экстраполяция тадкикот объектининг хозирги вактда текшириш мумкин булган кисми учун кулай ахборотга, бутун объектнинг аникланишини таъминлайдиган умумий конуниятларга асосланади. Экстраполяция усули билиш усули сифатида илмий башорат учун асос булади, чунки руй бераетган ходисаларни башоратлаш вактида у тизимни ( объектни) келгусида ривожлантириш конуниятларига тадбик килинади. Башоратлашнинг максади тизимининг утмишдаги ва хозирги ахволини, узгариш конуниятларини урганиш ва тахлил килиш асосида унинг келгусидаги ривожланишини илмий асосланган холда белгилаб чикиш, содир буладиган вазиятнинг хакрактери ва мазмунини очиб беришдан иборат. Башоратлаш ходисалар ва жараенларнинг келажакдаги мумкин булган ривожланиш йулини ва натижасини белгилаб беради, озми-купми узокрок истикбол учун бу ходиса ва жараенларни характерловчи курсаткич-ларга бахо беради. Башоратлаш вазифалари куп жихатдан башорат мулжалланадиган даврнинг муддатига богликдир. Башоратлаш даврининг муддати буйича уч группага булинади: киска муддатли башоратлар – даври 5 йилгача; уртача муддатли башоратлар – 15 йилгача; узок муддали башоратлар – 30 йилдан купрок даврни уз ичига олади. Амалда башоратлашнинг барча усулларини 3 группага булиш мумкин: 1). мутахассислар тузиб чикадиган ва маълум ахборотларга асос-ланадиган эксперт усуллари; 2). маълум маълумотлардан фойдаланишга асосланган, башоратлаш объектнинг утмишини характерловчи маълумотга асосланган статистик (иктисодий-математик) усуллар; 3). мавжуд хамда эксперт ахборотдан фойдаланишга асосланган аралаш усуллар. Бир – бирига богланган тенгламалар тизимига асосланган энг оддий башоратлаш моделларидан бирини курамиз. Бу моделда курсаткичлар киймати уларга таъсир этувчи омиллар буйича тегишли тенгламалар ердамида аниклаб чикилади. Каралаетган омиллар одатда тасодифий характерга эга булганлиги сабабли аниклашнинг кенг таркалган усулларидан бири корреляцион усулдан иборат булиб, бу усул омиллар орасидаги богланишларни улчаш 13 хамда улардан бирининг микдорий узгариши бошкаларига кандай таъсир этиш даражасини аниклашдан иборатдир. Бошкача килиб айтганда, тадкикот килиниши лозим булган курсаткичларни узаро белгиловчи ва улар орасидаги богланишларни ифодаловчи катталикларни уз ичига олган математик муносабатларни келтириб чикариш ва уларни тахлил этиш шу усулнинг мохиятини ташкил этади. Бу муносабатлар масаланинг куйилишига хамда талаб килинаетган аникликка караб хилма-хил куринишга эга булиши мумкин. Фараз килайлик y, xl,…,xk кандайдир жараенинг узаро боглик тасодифий белгили омиллари булиб, улар орасидаги муносабат Y=f(xl,…,xn) (1) куринишда булсин. Бу муносабатга асосан бизни кизиктираетган у нинг кийматларини бошка х1,…,хк омиллар кийматлари буйича f- коидани куллаб топиш мумкин. (1) даги f-“коидани” танлаш тадкикотчининг ихтиеридаги мавжуд статистик маълумотларига таянган холда амалга оширилади. Фараз килайлик, караетган у, х 1,…,хк тасодифий белгили омиллар узаро корреляцион богликликда булиб, улар хакидаги сонли статистик маълумотлар куйидаги жадвал куринишда берилган булсин. у=с+а1х1+…+акхк, (2) бунда с, а1,…,а к – кандайдир узгармас сонлар булиб, улар белгилар орасидаги узаро муносабатларга богликдир. Агар (2) муносабат тадкикотчи томонидан танланган булса, унинг кейинги вазифаси с, а1,…,ак узгармасларни шундай танлаши керакки, натижада у нинг (2) формула буйича топилган кийматлари, амалда кузатилган кийматларига етарли даражада якин булсин. Бу масалани хал килишда энг кичик квадратлар усули деб аталувчи усул кулай воситадир. Бу усулнинг мохиятини куйидагича тушунтириш мумкин. (2) тенгликнинг унг томонига жадвалдаги x1(i),…,xk(i), i=1,2,…,m ларни куйсак, умуман yi лардан фаркланувчи Yi кийматларни хосил киламиз. 14 У холда Yi-yi айирма (2) буйича хисоблангандаги билан жадвалда унга мос киймат орасидаги фаркни билдиради. Энг кичик квадартлар усули буйича с, а1,…,ак ларнинг шундай кийматларини топиш лозимки натижада Умуман олганда, халк хужалигини ва тармокни иктисодий-математик башоратлаш жараени куйидаги боскичларни уз ичига олади. муайян максадга йуналтирилган концепцияни ишлаб чикиш; башорат килинаетган объектнинг дастлабки холатини аниклаш; • башоратлаш усулларини танлаш; • башоратлаш натижаларини тузатиб чикиш ва бахолаш; • узок муддатга мулжалланган режалар ва комплекс дастурларни ишлаб чикишга доир хулосалар ва тавсиялар. Download 108.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling