Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия инситути


Download 107 Kb.
bet3/6
Sana11.02.2023
Hajmi107 Kb.
#1189298
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Молия бозори 22

Делистинг – бу қимматли қоғозларни биржанинг ёки компаниянинг ўз қарорига биноан рўйхатдан чиқарилиши, яъни листинг имтиёзларидан тамомила маҳрум бўлишидир.
Агар, масалан акцияларнинг ўзи қолмаган бўлса; фирма қайтариб олса ёки янгисига алмаштирган бўлса; компания активсиз қолса ёки синса; акцияларни ошкора жойлаштириш мақбул бўлмаган кичик ҳажмга эга бўлса; компания листинг келишувини бузса, бундай ҳолларда делистинг қўлланилади.
Фонд биржаси тўғрисидаги қонунчилик. Ўзбекистон Республикасида фонд биржаларини ташкил этиш ва улар фаолиятини ўзига хос жиҳатлари «қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинади.
Қонунда белгилаб қўйилганидек, фонд биржаси қимматли қоғозларнинг, рисоладагидек айланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб берадиган, уларнинг бозор нархларини (қимматли қоғозларга талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни акс эттирадиган) аниқлаб берадиган ва бу нарлар хусусидаги ахборотни тарқатадиган, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг юксак даражадаги (профессионализм)ни қўллаб-қувватлайдиган ташкилотдир.
Фонд биржаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, биржа уставига ҳамда қимматли қоғозлар операцияларини амалга оширишга доир ички қоидаларга риоя қилади.
Фонд биржаси рўйхатдан ўтади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан қимматли қоғозлар билан биржа фаолиятини юритишга лицензия олади.
қимматли қоғозлар билан операциялар юритиш ҳуқуқи учун ижозатнома (лицензия) олган юридик ва жисмоний шахслар фонд биржасининг муассислари бўлиши мумкин.
Юридик, жисмоний шахслар, шу жумладан брокерлик ўрнини сотиб олган хорижий шахслар фонд биржаси (товар-фонд ёки валюта биржасининг фонд бўлими) аъзолари бўлиши мумкин. Фонд биржаси аъзоларининг сонини биржани бошқарувчи органлари, прокуратура ва суд органлари, булардаги мансабдор шахслар ва мутахассислар фонд биржасининг аъзоси ҳуқуқига эга эмас. Фонд биржаси аъзоларининг савдога кириши учун уларнинг қўлида қимматли қоғозлар операциясининг лицензияси бўлиши ва улар инвестиция муассасаси мақомини олиши керак.
Брокерлик ўрнини сотиб олган ва қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш берадиган малака гувоҳномаси бор жисмоний шахс жойлардаги давлат ҳокимияти идораларида савдога киритилиши мумкин.
қонунда қимматли қоғозлар билан бўладиган биржа операциялари қоидаларига талаблар белгилаб қўйилган ва у биржа бошқарувининг олий органи томонидан тасдиқланади.
қоидалар қуйидагиларни назарда тутади:

  • мазкур биржада қимматли қоғозлар савдосининг тартиблари;

  • биржа савдорлари қатнашчиларининг таркиби ва уларга қўйилган талаблар;

  • биржа йиғилиши бўладиган жой ва вақт ҳақидаги ахборот;

  • биржа савдосига чиқариладиган қимматли қоғозларнинг навбат тартиби;

  • биржа битимларининг тавсифи;

  • мижозларнинг брокерларга топшириқлари (буйруқлари)нинг турлари;

  • савдони ташкил этиш;

  • битимларни рўйхатга олиш ва расмийлаштириш тартиби;

  • қўлланиладиган қимматли қоғозлар операцияларининг шартномалар, ҳисоботлар, буюртмалар, хабарнома ва биржа ҳужжатлари шаклининг намуналари.

қонун билан фонд биржасининг қуйидаги ҳуқуқлари белгилаб қўйилган:

  • биржа аъзолигига кириш учун инвестиция муассасаларига қўйиладиган зарур энг кам мажбурий талабларни белгилаш;

  • биржа йиғилишларини чақириш ва ташкил этиш;

  • биржа иши учун зарур эксперт, малака, котировка комиссиялари, маслаҳат ва маълумот бюроларини ва бошқа муассасаларни таъсис этиш, шунингдек қимматли қоғозлар опеарцяилари чоғида пайдо бўладиган бахсларни ҳал қилиш учун эксперт комиссиялари тузиш;

  • ўз уставига кўра, биржа аъзоларидан кириш ва жорий бадалларини белгилаб қўйиш ва ундириш, битимларни рўйхатдан ўтказиш, техника хизмати, биржани доимий ва биргалик қатнашчиларидан кириши учун ҳақ олиш, шунингдек, уставни биржа йиғилишлари қоидаларини бузгани ҳамда рўйхатдан ўтиш йиғимини ўз вақтида тўламагани учун жарималар ҳамда пениялар ундириш;

  • биржа букетлари, маълумотномалар, тўпламлар нашр этиш;

  • назорат органларининг ҳуқуқига хилоф ҳатти-ҳаракатлари бўйича судга ариза билан мурожаат этиш.

Фонд биржасининг фаолияти қуйидагилар эвазига маблағ билан таъминланиши мумкин:

  • акциялар ва пайларни сотиш, брокерлик ўрнини сотиш;

  • фонд биржаси аъзоларининг мунтазам тушиб турадиган аъзолик бадаллари;

  • биржа битимларини рўйхатдан ўтказиш йиғимлари;

  • қимматли қоғозлар операцияларидаги воситачилик ҳақи;

  • биржа уставида кўзда тутилган ахборот ва бошқа хизматлардан тушадиган даромад.

  • қуйидаги ҳолда фонд биржаси фаолияти тўхтатилади:

  • муассислар умумий йиғилишининг қарори билан ёки суд органларининг қарори асосида.




Download 107 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling