Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия инситути


Фонд биржасининг савдосини амалга ошириш тартиби


Download 107 Kb.
bet4/6
Sana11.02.2023
Hajmi107 Kb.
#1189298
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Молия бозори 22

Фонд биржасининг савдосини амалга ошириш тартиби

қимматли қоғозлар муомаласини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензияси) бўлган юридик ва жисмоний шахслар фонд биржаси муассислари бўлиши мумкин. Биржада брокерлик ўрнини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар фонд биржасининг (товар фонд биржаси ёки валюта биржаси фонд бўлимининг) аъзолари бўлишлари мумкин. Фонд биржаси аъзоларининг сонини биржанинг бошқарув органлари тартибга солиб турадилар. Давлат ҳокимияти ва бошқарув, прокуратура ва суд органлари, уларниннг мансабдор шахслари ва мутахассислари фонд биржаси аъзолари бўлишга ҳақли эмасдир. Фонд биржаси аъзолари қимматли қоғозлар муомаласини амалга ошириш учун рухсатномага эга бўлган ҳамда инвестиция муассиси мақомини олган тақдирдагина олди-сотдига қўйилади. Брокерлик ўрнини сотиб олган жисмоний шахс уни давлат ҳокимияти маҳаллий органларида рўйхатдан ўтказганидан кейингина олди-сотдига қўйилиши мумкин. Республикамиз фонд биржасидаги олди-сотдини фақатгина брокер амалга ошириши ва қонунлаштириш мумкин. Маклер, катта маклер ва уларнинг ёрдамчилари операцион залларда кузатувчи сифатида иштирок этадилар. Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ қуйидаги идоралар, муассасалар, бирлашмалар биржа бўлиши мумкин эмас:



    • давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг олий ҳамда маҳаллий идоралари;

    • давлат банклари ва давлат кредит муассасалари (бунда банклар фонд ва валюта биржаларининг муассалари бўлиши мумкин);

    • давлат суғурта ва давлат инспекцияси компаниялари ҳамда фондлари;

    • жамоат; диний ва хайрия бирлашма (ташкилот)лари ҳамда фондлари;

    • қонунларга кўра тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ман этилган жисмоний шахслар.

Биржа амаллари қоидаларининг мақсади. қимматли қоғозларга доир биржа амалларини бажаришда қўлланиладиган қоидаларни биржанинг юқори бошқарув органи, яъни акционерларнинг умумий йиғилиши тасдиқлайди. Бу қоидаларда қуйидагилар назарда тутилади:

  • қимматли қоғозлар олди-сотди принциплари;

  • биржа қатнашчиларининг таркиби уларга қўйиладиган талаблар мажмуи;

  • биржа йиғилишлари ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисидаги ахборот;

  • қимматли қоғозларни биржа олди-сотдисига чиқариш тартиби;

  • биржа битимларининг тавсифи;

  • мижозлар брокерларга берадиган топшириқ (буйруқ) турлари;

  • олди-сотдисини ташкил этиш;

  • битимларни рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби;

  • қимматли қоғозлар муомаласини амалга оширишда фойдаланиладиган шартнома шартнома ҳисобот, буюртма ва хабарномалар ҳақида биржага оид бошқа ҳужжатлар намуналари.

Фонд биржаси биржа олди-сотдиси вақтида битимлар тузиш, битимларни текшириб кўриш ва улар юзасидан ҳисоб-китоб қилиш тартибини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Фонд биржалари ва фонд бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги билан келишиб олинган қимматли қоғозлар муомаласи битимларини амалга ошириш низомлари ва ички қоидалари, фонд биржаси устави (фонд бўлими тўғрисидаги низом) асосида иш тутадилар.

Download 107 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling