Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти курс иши


Download 120.34 Kb.
bet1/4
Sana15.02.2023
Hajmi120.34 Kb.
#1199995
  1   2   3   4
Bog'liq
Asil elektr kurs ishi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

Курс иши
«Электр инжиниринг» фанидан
Мавзу: Бионергетика
Гуруҳ:24-19
Бажарди:Холмахматов Аслбек
Қабул килди: __________________________


Тошкент – 2021 йил
Мундарижа:
1.Кириш:
Бионергетика ҳақида тушунча
2.Курс иши вазифаси
Электр енергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
3.Хулоса
4.Фойдаланилган адабиётлар



Кириш
Бионергетика ҳақида тушунча:
Биоенергетика — молекуляр биологиянинг бир бўлими; организмларнинг ҳаёт фаолияти жараёнларида энергиянинг жамгарилиши ва сарф этилиш қонуниятларини ҳамда энергиянинг бир турдан иккинчи турга айланишини, биосферадаги энергетика жараёнларини ўрганади.
Биоенергетика тадкикотлари энергиянинг сақланиши ва бир турдан иккинчи турга айланиш қонунини кашф этган (1841) немис врачи Ю. Р. Маер томонидан бошлаб берилди. Ўсимлик тўқималаридаги асосий энергетик жараёнлар — фотосинтез ва нафас олишдан иборатдир. Ўсимликлардаги газ алмашинуви метаболитлар синтези, энергиянинг аденозинтрифосфат к-тага (АТФ) трансформатсияланиши ва унда жамгарилиши билан бирга боради. Мазкур бирикма энергияга бой пирофосфат микробогларининг мавжудлиги билан тавсифланади, бу богларнинг синтези учун фотофосфорланиш пайтида ютилган ва трансформатсияланган нур энергияси ҳамда оксидланиш билан борадиган фосфорланиш жараенида органик моддаларнинг оксидланишида ажралиб чиқадиган энергия ишлатилади. Фотосинтез жараенида жамгарилган ва нафас пайтида ажралиб чикадиган энергиядан организмнинг ҳаёт фаолиятига алоқадор барча жараёнларда, ўша энергия макроергик бирикмаларда жамгарилганидан кейингина самарали фойдаланиш мумкин. Нафас олиш жараенида бир молекула СО2 га 6 молекула АТФ тўгри келади, фотосинтезда эса бир молекула СО, қайтарилиши учун 3 молекула АТФ зарур бўлади. Биоенергетик тадқиқотлар орқали фотосинтез ва нафас жараёнлари ҳужайра умумий энергия захирасига қанчалик улуш қоʻшганлигини баҳолаш, ўсимликлардаги бутун моддалар алмашинуви энергетик "озиқ" билан кандай таьминлаётганлигини аниқлаш мумкин. Ёругликда фотосинтез ҳужайра биосинтези эҳтиёжларини энергия ва метаболитлар билан таьминлашдек асосий ишни бажарса, нафас олиш зиммасига қўшимча вазифа тушади. Энергия алмашинуви энергияни узатиш ва сарф қилишни ўз ичига олади. Агар газ алмашинуви энергия билан таьминловчи асосий жараён бўлса, унинг сарфланиши синтез жараёнлари, ассимилятларнинг ўтиши, ҳужайра протоплазмаси структурасини саклаб қолиш, ўсиш, қайта тикланиш ва ҳ. к. билан боглиқ бўлади. Нормал шароитларда, шикастланмаган ҳужайра кўп энергия сарфламайди. Стресс шароитида, ҳужайра тузилишига зарар етказувчи ноқулай шароит таьсирида ҳужайранинг бутунлиги ва ситоплазматик структуранинг функсионал фаоллигини сақлаб қолиш учун энергияга эҳтиёж ортади.
Биоенергетика тушунчаси бизнинг кундалик ҳаётимизга кириб келган бўлса ҳам, умуман тушунарсиз бўлиб қолди. Баъзан телевизор кўрадиган ҳар бир уй бекаси, ҳар бир мактаб ўқувчиси ҳар биримизда қандайдир қобиқ борлигини тушуниши мумкин, эҳтимол уларнинг бир нечтаси ҳам бор. Шунингдек, улар сизга Ауранинг соғлом бўлиши ёки касал бўлиши мумкинлигини айтишади. Ҳар бир инсон соғлом аурага эга бўлишни хоҳлайди, аммо озгина одамлар буни қандай қилишни билишади, чунки улар биоенергетикани ўзлари билан боғлиқ деб ҳисобламайдилар.
Биоенергия тушунчаси луғатларда қандай изоҳланади:

Download 120.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling