Курс ишининг мақсади Малайзия ташқи иқтисодий алоқаларининг
ривожланиш босқичларини ўрганиш ва охирги уч йиллик устувор тармоқлари,
географик структураларини таҳлил қилишдан иборат. Малайзия ташқи
иқтисодий фаолиятида Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё ва Хитойнинг
улушини ва 30 йиллик экспорт, импорт ҳажмининг ўзаро алоқалари тўгрисида
ҳамда Малайзия ташқи иқтисодий алоқаларида муаммолари ва уни бартараф
этиш йўналишларини ўрганишдан иборат.
Курс ишининг вазифалари. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги
вазифаларни ҳал қилиш кўзда тутилган:
Ташқи
иқтисодий
фаолиятининг
назарий
асослари
ва
йўналишларини ўрганиш ва очиб бериш;
Малайзия ташқи иқтисодий фаолияти ривожланиш босқичлари ва
тамойилларини ўрганиш;
Малайзия ташқи иқтисодий фаолиятининг устувор тармоқларини
таҳлил этиш;
Малайзия ташқи иқтисодий фаолиятида Жанубий-Шарқий Осиё ва
Хитойнинг улушинини аниқлаш;
Малайзия ташқи иқтисодий фаолиятидаги асосий муаммолар ва
уларни баратараф этиш йўналишларини аниқлаш;
Курс ишининг обекти. Малайзия ташқи иқтисодий фаолиятида устувор
тармоқлар таркиби, географияси ҳамда Жанубий-Шарқий Осиё ва Хитой
мамлакатлари билан экспорт импорт тармоқлари курс ишининг обекти
ҳисобланади.
Курс ишининг предмети Малайзия ташқи иқтисодий фаолиятининг ўзига
хослиги курс ишининг предмети ҳисобланади.
Курс ишининг таркибий тузилиши. Курс иши кириш, иккита боб, хулоса
фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |