Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти тарих ва тиллар факультети


Қадимги Фарғона аҳолисининг антропологик типи


Download 91.3 Kb.
bet9/9
Sana21.02.2023
Hajmi91.3 Kb.
#1217892
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
maruzalar-matni

5.Қадимги Фарғона аҳолисининг антропологик типи. Фарғона водийси Ўрта Осиёнинг йирик суғорма деҳқончилик маданияти ривожланган минтақаларидан бири бўлиб, қадимда турли хил хўжалик соҳиблари ўртасида олиб бориладиган алоқа зонаси бўлган. Милоддан аввалги II- асргача ёзма манбаълар водий ҳақида деярли маълумотлар бермайди. Аммо, милоддан аввалгиII- асрдан бошлаб қадимги Фарғонани Қанғ давлати билан иқтисодий ва сиёсий ҳамда этномаданий алоқалари ривожланиб кетганлиги ҳақида Хитой ёзма манбаълари маълумотлар қолдирган. Археологик тадқиқот натижаларига кўра, қадимги Фарғонанинг шарқий ва шимолий минтақалари (Андижон ва Наманган вилоятлар территорияси), яъни Қора дарё ҳавзаси ва тоғ сойлари этакларида бронза ва илк темир даврида деҳқончилик маданияти (Чуст маданияти) ривожланганлиги, унинг жанубий ва ғарбий қисмининг адирли минтақаларида асосан чорвачилик хўжаликлари ривожланганлигидан далолат беради. Аммо, милоддан аввалги IV асрдан бошлаб, қадимги Фарғонанинг жанубий—ғарбида ҳам суғорма
деҳқончилик хўжаликлари таркиб топа бошлади. Антик даврида бутун водий
бўйлаб, оазисларда деҳқончилик, тоғ олди ва адирли минтақаларда ярим кўчманчи чорвачилик тараққий этади. Шу муносабат билан водий ўтроқ аҳолисининг аксарият кўпчиллиги долихокефал европеоид бўлса, дашт аҳолисининг этник таркиби турлича эди. Масалан, милоддан аввалги V-III асрларга тегишли Оқтом қабристонидан топилган калла суяклари асосан маҳаллий мезо-брахикран европеоид аҳоли бўлиб, улар бронза даврининг долихо-мезокран қабилаларнинг авлодлари эди. Улар анронова маданияти аҳолиси таъсирида брахикефаллашган. Ўзган теварак-атрофи аҳолиси эса (мил. авв. III-I асрлар) мўғулий ирқий белгили европеоидлар бўлиб, улар билан бир типли аҳоли эрамизнинг бошларида Еттисув ва Тян-Шанда кенг тарқалган. Ғарбий
Фарғонанинг милодий II-IV асрларига тегишли Ширинсой қабристони аралаш краниологик материал берди. Унинг таркибида Хуросон, Ўрол-Олтой ва европеоид дравидоидлар аралашиб кетган. Хўжанд яқинидаги Кайрагач қабристонидан топилган суяклар эса Ўрта Осиё икки дарё оралиги типини эслатади. Исфара атрофидан 6 та қабристон мўғулий элементларисиз соф Ўрта Осиё икки дарё оралиги типини берган. МилодийI-III асрларга тегишли Қувасой аҳолиси маҳаллий ўтроқ аҳолининг долихокефал ва брахикефал бош чаноқлардан ташкил топган европеоид типини берди. Шимолий Фарғона чорвадор аҳолиси таркиби (антик давр) мўғулий қўшилмали европеоидлар
бўлиб чиқди. Шундай қилиб, қадимги Фарғонанинг асосий аҳолиси Ўрта Осиё икки
дарё оралиги типининг мезо-брахикран европеоид варианти билан характерланади.
Download 91.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling