Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент Архитектура-Қурилиш Институти “Иқтисодиёт ва кўчмас мулкни бошқариш ” кафедраси “Қурилиш материаллари корхоналари иқтисодиёти” фанидан ТАҚДИМОТ Тайёрлади: катта ўқитувчи Ибрагимов С.
МАВЗУ: ҚУРИЛИШ КОРХОНАНИНГ АЙЛАНМА МАБЛҒЛАРНИ ШАКИЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ КЎРСАТКИЧИ
- Айланма маблағлар тушунчаси, иқтисодий табиати ва уларнинг корхона фаолиятидаги аҳамияти
2. Айланма маблағларнинг тузилмаси ва ҳаракати ҳамда уларнинг корхона иқтисодиётига таъсири
3. Айланма маблағларни нормалаштириш
Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишда меҳнат қуроллари (асосий фондлар) ва ишчи кучидан ташқари, айланма маблағларга ҳам эга бўлишлари зарур. Айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат. Айланма маблағлар, қоидага кўра, корхонанинг ҳисоб рақамида нақд пул кўринишида жамғарилади.
Ҳар бир корхонанинг айланма маблағлари асосий фондларнинг техник ҳолати ва маҳсулот ишлаб чиқариш дастури билан боғлиқ. Корхона қанчалик катта ва унинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари турлари кўп бўлса, айланма маблағлар шунчалик кўп талаб қилинади. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси ҳисобланади.
Айланма ишлаб чиқариш фондларикорхона ишлаб чиқариш фондларининг бир қисми бўлиб, битта ишлаб чиқариш цикли давомида сарфланади ҳамда натурал шаклини ўзгартириб, ўз қийматини тўлиғича тайёр маҳсулот таннархига ўтказади. Шу сабабли айланма ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнининг мажбурий элементи ва ишлаб чиқариш харажатларининг асосий қисми ҳисобланади.
Корхона айланма ишлаб чиқариш фондлари қаторига хом ашё ва материаллар заҳираси, ярим тайёр маҳулотлар, ёқилғи ва энергетика ресурслари, қадоқлаш ва ўров материаллари, эҳтиёт қисмлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келажакдаги харажатларни киритиш мумкин. Режалаштириш, системали ҳисоб ва ҳисоботни ташкил қилиш учун қулайлик яратиш мақсадида айланма ишлаб чиқариш фондлари уч гуруҳга бўлинади:
--ишлаб чиқариш заҳиралари;
--тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонада тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар;
--келгуси давр харажатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |