Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet35/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Тенденциялар таҳлили (тренд таҳлили) – бу ҳам таҳлил тури бўлиб, бунда аудитор корхона фаолиятидаги ҳодисаларнинг ривожланиш йўлларини таҳлил қилади. Масалан, бу усулни корхона фаолиятининг узлуксизлиги хатарини аниқлашда қўллаш мумкин.
Тенденциялар таҳлилини ўтказиш учун аудитор битта жадвалда корхонанинг кетма-кет бир неча йил ичидаги ва ҳисобот йилининг чораклари якунларига оид аниқ бир кўрсаткичларини тўплаши ва умумлаштириши талаб этилади. Қайд этиш керакки, таҳлилий тадбирларнинг бу тури тарихий тавсифга эга, яъни аудитор жорий ҳисобот даври эмас, балки ўтган ҳисобот даври маълумотларини таҳлил қилиш натижасида хулоса чиқаради. Шунинг учун тенденциялар таҳлили корхонанинг молиявий кўрсаткичларида юзага келаётган салбий трендларни илк босқичларидаёқ аниқлаб олишга имконият яратади. Мисол тариқасида корхона рентабеллиги ва ликвидлиги таҳлилини, муддати ўтган дебиторлик қарзининг ўсиши таҳлили, омбордаги тайёр маҳсулот қолдиқларининг ўсиш таҳлилини келтириш мумкин.
Амалиётда корхона маълумотларини таҳлил қилиш учун аудиторлар бошқа таҳлилий усуллардан ҳам фойдаланадилар. Таҳлилий усулларни қўллаш корхона фаолиятининг хусусиятлари, аудит мақсади ва вазифаси, шунингдек, аудиторнинг профессионал мулоҳазасига боғлиқ.
Масалан, аудитни режалаштириш босқичида таҳлилий тадбирлар аудиторга корхона фаолиятининг ўзига хосликларини белгилашга, ҳисоботдаги ғалати ёки нотўғри акс эттирилган фактларни аниқлашга, қўшимча эътибор талаб қилувчи хатар соҳаларини белгилашга, шунингдек, турли кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашга имкон беради.
Таҳлил усулини танлаш уларни ўтказиш мақсадларига боғлиқ бўлиб, усулларни аудиторнинг ўзи танлайди.
Асосий таҳлил тадбирларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- рақам ва фоиз солиштирувлари;
- коэффициент таҳлили;
- статистика усулларига асосланган таҳлил;
- корреляция таҳлили;
- бошқа турдаги таҳлиллар.
Аудитор мазкур усулларни қўллаб ҳақиқий кўрсаткичларни режа (смета ёки бюджет) кўрсаткичлари билан солиштиради. Ҳақиқий кўрсаткичлар режа кўрсаткичларидан кескин четга оғган энг муҳим соҳаларни таҳлил қилиш яширин хатолардан гувоҳлик берувчи жиҳатларни аниқлашга имкон беради. Уларнинг йўқлиги хатоларнинг бўлиш эҳтимоли жуда кам эканлигидан дарак бера олади. Шунга ўхшаш таҳлил тадбирлари амалда, масалан, давлат корхоналари аудитида кенг қўлланилади. Бу ерда иккита жиҳатни инобатга олиш зарур:
- корхона прогнозларига қанчалик ишониш мумкин. Бунинг учун ички аудитор корхона раҳбарияти билан прогноз тузиш ишлари ҳақида суҳбатлашади;
- корхона ходимлари жорий молиявий ахборотни прогноз ҳисоб-китобларига мувофиқ ўзгартирганликлари эҳтимоли қандай. Бу эҳтимолни минимал даражага тушириш учун аудитор назорат хатарини баҳолайди ва ҳақиқий маълумотларни батафсил синовдан ўтказади.
Ҳисобот даври кўрсаткичларини ўтган давр кўрсаткичлари билан солиштиришда кўринган кескин кўтарилиб-тушишлар аудиторнинг диққатини тортиши лозим. Чунки улар иқтисодий шароитларнинг ўзгариши ёки молиявий ҳисоботдаги хатолар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Корхона молиявий аҳволи коэффициентларини ҳисоблаш ва улар динамикаси таҳлили асосида аудитор корхонанинг яшовчанлиги ҳақида муҳим хулосалар чиқаради.
Корхона кўрсаткичларини тармоқнинг ўртача маълумотлари билан солиштирганда баъзи ҳолларда шу корхонага ўхшаш бошқа бир корхонанинг кўрсаткичлари билан солиштириш мақсадга мувофиқдир. Аудитор муҳим четга оғишларни ўрганиб чиқиши зарур, лекин корхоналарнинг ҳисоб сиёсати, иқтисодий шароитлар ва баъзи бир корхоналар чиқараётган маҳсулотларнинг тахминий хусусиятларидаги тафовутни инобатга олиш лозим.
Агар аудитор молиявий бўлмаган кўрсаткичлар (сотилган маҳсулот миқдори, ишланган соатлар миқдори ва ҳ.к.з.) ёрдамида корхонанинг ҳақиқий маълумотларини кутилаётган натижалар билан солиштирса, у ҳолда молиявий бўлмаган шу кўрсаткичларнинг аниқлигига ишонч бўлиши муҳимдир.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling