Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Жамлама ҳисобот учун маълумотларни йиғиш


Download 1.71 Mb.
bet37/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

3.3. Жамлама ҳисобот учун маълумотларни йиғиш
Ички аудит хизмати ходимлари ҳисобот даври мобайнида корхона кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган ички аудит режасига мувофиқ қуйидаги йўналишларда ички аудит текширувидан ўтказадилар:

  • тасдиқланган бизнес-режа бажарилиши;

  • корпоратив бошқариш принципларига риоя қилиниши;

  • бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ҳолатини;

  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши;

  • молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши;

  • активларнинг ҳолати;

  • ички назоратнинг ҳолатини текшириш

  • бошқа текширувлар

Ҳар бир аудиторлик текшируви якунлари бўйича ички аудитор тасдиқловчи ишчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишли ҳисобот расмийлаштиради. Ички аудитор текширув якунлари бўйича тузган ишчи ҳужжат ички аудит хизмати раҳбари ёки ички аудит хизмати раҳбари ваколатлаган ва текширувда бевосита иштирок этмаган шахс томонидан текширилиши лозим.


Корхоналарда ички аудит хизмати тўғрисида низомда битта талаб кўрсатилган: ҳисоботни текширув ўтказган аудитор имзолаши лозим. Лекин қонунчилик талабларини ҳисобга олган ҳолда бу талабни кенгайтириш мумкин: аудитор ҳисоботнинг ўзинигина эмас, унинг ҳар бир саҳифасини имзолайди. Ҳисоботга шунингдек, синовлар, саволномалар, жавобгар шахсларнинг тушунтиришлари, корхонанинг бошланғич ҳужжатларини нусхалари ва ҳ.к.з. илова қилинади.
Ҳар бир аудитор ички аудит хизмати раҳбарига ҳужжатлар тўпламини топширишдан аввал қуйидаги ишларни бажариши керак:
- ишчи ҳужжатларни комплектлаш;
- ишчи ҳужжатларни рақамлаш;
- бошқа аудитор ёки ички аудит хизмати раҳбарининг сўров, синов ва теширувлар натижаларини текширганликлари ҳақидаги белги борлигини текшириш;
- ҳужжатларда уларни яратган ва текширган шахсларнинг имзолари борлигини текшириш.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling