Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet1/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ САМАРҚАНД ФИЛИАЛИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ, СОЛИҚ ВА МОЛИЯ КАФЕДРАСИ

ИЧКИ АУДИТ
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА

САМАРҚАНД – 2022

Тузувчилар:
С. Алиқулов, Р.М. Ҳайдаров.


Тақризчилар:
К. Ўразов, и.ф.д. проф., Т. Рахмонов и.ф.н., доцент.

МУНДАРИЖА

1-БЎЛИМ. ИЧКИ АУДИТ АСОСЛАРИ



1-мавзу.

Ички аудитни бошқариш

3

2-мавзу.

Корхонадаги ички назорат ва хатарлар

24

3-мавзу.

Аудиторлик вазифаларини бажариш воситалари ва усуллари

52


2-БЎЛИМ. ИЧКИ АУДИТ АМАЛИЁТИ

1-мавзу.

Ички аудит хизматини бошқариш

69

2-мавзу.

Аудиторлик вазифаларини бошқариш

93

3-мавзу.

Корхонадаги фирибгарлик хатари ва назорат тадбирлари

109


3-БЎЛИМ. ИЧКИ АУДИТНИНГ АЛОҲИДА ЖИҲАТЛАРИ

1-мавзу.

Корхонадаги бошқарув тизими

128

2-мавзу

Менежмент принциплари ва хатар менежменти

138

3-мавзу.

Корхонанинг ташкилий тузилмаси, бизнес жараёнлар ва хатарлар

150

4-мавзу.

Корхоналарда ахборот алмашинуви

162

5-мавзу.

Ахборот технологиялари ва корхона фаолиятининг узлуксизлиги

166

6-мавзу.

Молиявий ҳисоб

173

7-мавзу.

Бошқарув ҳисоби

199

8-мавзу.

Солиққа тортиш

208

9-мавзу.

Хўжалик ҳуқуқи

226










1-БЎЛИМ. ИЧКИ АУДИТ АСОСЛАРИ (30 соат)
1-мавзу. Ички аудитни бошқариш
2-мавзу. Корхонадаги ички назорат ва хатарлар
3-мавзу. Аудиторлик вазифаларини бажариш воситалари ва усуллари
Мақсад: номзодлар Ўзбекистонда ички аудитни бошқариш тизимини билишлари ва тушунишлари, корхонадаги ички назорат тизими ва хатарларни, шунингдек, фирибгарлик хатарини билишлари ва тушунишлари, аудиторлик вазифаларини бажариш воситалари ва усулларини билишлари, тушунишлари ва ўз фаолиятларида қўллай олишлари лозим.


1-МАВЗУ. ИЧКИ АУДИТНИ БОШҚАРИШ
1.1. Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида низом.
1.2. Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисида низом.
1.3. Ички аудит соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий актлар.


1.1. Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида низом
Ички аудит хизматининг амалий фаолиятини бошқариш ва унинг ишини ташкил этишнинг асосий тамойилларини ўзида жамлаган асосий меъёрий ҳужжат (низом) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон Қарори билан тасдиқланган.
Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2006 йил 27 сентябрь ПҚ-475-сон Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Низомда қуйидаги атамаларга биринчи бор изоҳ берилган:
Ички аудит – хўжалик субъектининг тузилмавий бўлинмаси бўлган ички аудит хизматининг хўжалик субъекти бошқарувининг ижроия органи ва бўлинмалари фаолиятини текшириш ва корхонада қуйида келтирилганларга риоя этилишини мониторинг қилиш йўли билан назорат қилиш ва баҳолашга оид фаолиятидир:
- Ўзбекистон Республикасининг норматив – меъёрий ҳужжатлари;
- корхонанинг таъсис ва ички ҳужжатлари;
- корхона фаолиятига боғлиқ бўлган маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда тўлиқ ва тўғри акс этишини таъминлаш;
- хўжалик операцияларини амалга ошириш, активларни сақлаш борасида ўрнатилган қоида ва тартиблар;
- корпоратив бошқарув принциплари.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling