Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet5/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

а) бизнес-режа бажарилишининг бориши юзасидан ўтказилган текширув натижалари ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
- бизнес-режа бажарилишининг ҳажм ва сифат кўрсаткичлари таҳлили;
- бизнес-режанинг бажарилиши таъминланмаганда айбдор мансабдор шахсларни номма-ном кўрсатган ҳолда аниқланган сабаблари баёни.
б) корпоратив бошқарув принципларига риоя этилишини текшириш натижалари ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
- корхона бошқарув органлари қабул қилаётган қарорларнинг натижалилиги, корхона қатнашчилари (таъсисчилари) қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатларига риоя этилаётганлиги таҳлили;
- корпоратив бошқарув соҳасида қонунчиликнинг бузилиш фактлари (таъсис ҳужжатларига риоя қилиниши, корхона бошқарув органларининг умумий йиғилишлари ва мажлисларининг ўтказилиши, дивидендларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши ва ҳ.к.з.) баёни;
в) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг аҳволини текшириш натижалари ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш тартибига риоя этилишига берилган баҳо;
- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш тартибининг бузилиш ҳолатлари баёни;
г) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш натижалари ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
- тузилган ва тегишли органларга тақдим қилинган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби тўғрилигига берилган баҳо;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибининг бузилиш фактлари, солиққа тортилувчи базани аниқлашдаги четга оғишларнинг баёни;
д) молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонунчиликка риоя этилишини текшириш натижалари ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
- корхона томонидан амалга оширилган молиявий-хўжалик операцияларининг қонунчиликка мувофиқлигига берилган баҳо;
- ички аудит чоғида аниқланган, корхона томонидан молиявий-хўжалик операцияларининг амалга оширилишида қонунчиликка мувофиқ келмаган жиҳатлар баёни;
е) активлар аҳволи ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
- активларнинг бухгалтерия ҳисоби амалдаги норматив-ҳуқуқий актларга мувофиқлигига берилган баҳо;
- активлар инвентаризацияси натижалари баёни;
- активлардан фойдаланиш самарадорлигига берилган баҳо;
ж) ички назоратнинг аҳволини текшириш натижалари ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
- ички назорат тизими ва ушбу тизим ишидаги мавжуд камчиликлар баёни;
- корхона тузилмавий бўлинмаларидаги ижро интизомининг аҳволи, аниқ бир ходимлар ишидаги камчиликлар ҳақида маълумотлар.
Активлар ҳолатини текшириш натижалари активлар инвентаризациясига асосланиши ва уларнинг ҳаракати, ҳақиқатда мавжуд эканлиги ҳамда бутлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим. Ички аудитор корхона активлари инвентаризацияси давомида инвентаризация комиссияси таркибида қатнашиши шарт.
Ўтказилган текширишларга доир барча ҳисоботлар якуний қисмни ҳам ўз ичига олиши, ундан корхона ижроия органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари фаолиятига берилган баҳо, аниқланган нуқсонлар ва бузилишларни бартараф қилишга доир тавсиялар ҳамда ички аудитор фикрини тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўплами ўрин олиши лозим.
Ўтказилган ички аудит натижаларига кўра жамлама ҳисобот тузилиб, унга ички аудит хизмати раҳбари имзо чекади. .
Аудит борасида норматив ҳужжат талабларини бажариш учун ички аудит хизмати раҳбари ўз ходимлари орасида текшириш туралрини тақсимлайди. Жамлама ҳисобот барча ҳисобот турларини бирлаштириш йўли билан олинади.
Жамлама ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
- таҳлилий қисм;
- якуний қисм;
- тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўла тўплами.
Тасдиқловчи ҳужжатлар тўпламига ички аудит ўтказилиши пайтида тўпланган аудиторлик далиллари ҳам киради.
Жамлама ҳисоботнинг таҳлилий қисми ички аудит хизмати ходимлари ўтказган барча йўналишлар бўйича текшириш натижалари ҳақидаги умумлашган ахборотни ҳам ўз ичига олиши шарт.
Якуний қисм қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
- корхона ижроия органи ва тузилмавий бўлинмалари фаолиятига берилган умумий баҳо, шунингдек, корхона ликвидлиги таҳлили;
- ички аудит хизматининг аниқланган четга оғишлар ва қоида бузилишларини бартараф қилишга доир тавсиялари, шунингдек, корхона молиявий-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарувни такомиллаштиришга доир умумлашма таклифлар.
Жамлама ҳисобот ички аудит якунлангандан кейин 10 кун ичида тайёрланади. Жамлама ҳисоботлар кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун бевосита корхона кузатув кенгашига тақдим этилиши зарур. Ҳисоботлар тасдиқлангандан кейин уларнинг нусхалари корхона ижроия органига тақдим этилади. Ҳозирги кунда эса ички аудит хизмати ҳисоботлари корхоналарда кузатув кенгаши билан ишлайдиган бўлим (қимматли қоғозлар бўлими, мулкчилик бўлими)га топширилади. Чунки кўпгина корхоналарда корпоратив секретарь лавозими йўқ, жамлама ҳисобот одатда бир нусхада тайёрланади, кузатув кенгаши аъзолари эса камида 3 кишидан иборат бўлади. Шунинг учун ички аудит хизмати ҳисоботларини кузатув кенгашига тақдим этиш тартибини кузатув кенгаши билан келишиш лозим.
Ички аудит хизматининг жамлама ҳисоботини нусхаси корхонанинг ижроия органига тақдим этилади. Корхонанинг ижроия органи ички аудит натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
Ички аудит хизмати текшириш давомида аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш, шунингдек умуман корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва зарур даражада бажарилиши устидан назорат ўрнатиши керак.
Низомда ички аудит хизмати ходимларига жавобгарлик чоралари белгиланган бўлиб, улар:
ўзлари ўтказган текширишлар натижалари бузиб кўрсатилганлиги;
ички аудит давомида олинган ёки хизмат вазифаларини бажариш мобайнида уларга маълум бўлган корхонанинг сирини ташкил этадиган ахборотнинг маҳфийлигини таъминламаганлик учун;
корхона бўлимлари ва ходимларидан олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва текширув тугаганидан сўнг эгаларига қайтарилишини таъминлаш учун жавоб берадилар.
Корхонанинг кузатув кенгаши ҳар чоракда ички аудит хизматининг фаолият натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирларни тасдиқлайди.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling