Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Ички аудит хизмати ходимларига қўйиладиган талаблар
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаштириш тартиби
- Ички аудит хизмати ходимларининг сони
- 7 та тури
Ички аудит хизмати ходимларига қўйиладиган талаблар. Ички аудитор лавозимига тайинлашда иш ҳажми ва жавобгарлик даражасига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, тегишли маълумот ва тажриба мезонлари белгиланади. Ички аудит хизмати ходимлари корхона фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда профессионал фаолият юритиш учун зарур бўлган билимлар ва кўникмаларга эга бўлиши керак.
Қонунчиликда ички аудиторга қуйидаги талаблар қўйилган: - охирги ўн йиллик иш стажининг бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида камида икки йиллик амалий иш (шу жумладан, ўриндошлик асосида) стажига эга бўлишлари; - қуйидаги талаблардан бирига жавоб беришлари: ички аудитор сертификатига ёки Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлатларнинг олий ўқув юртларида олинган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон таълим стандартига тенг деб эътироф этилган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш. Кўриниб турибдики ички аудит хизматига фақат олий иқтисодий маълумотга эга бўлган шахс қабул қилиниши мумкин. Агарда ички аудит хизматига, мисол учун, қурилиш ёки бўлмаса технология бўйича мутахассис керак бўлса, бундай мутахассисларни ички аудит хизматига таркибига қабул қилишда меъёрий таъқиққа дуч келамиз. Шунинг учун ички аудит хизматига маълум йўналишлардаги мутахассисликларни ишга қабул қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгунча, мутахассисни ишга қабул қилиш масаласини корхона кузатув кенгаши даражасида ҳал қилиш лозим. Мисол учун, бундай мутахассис билан тегишли пудрат шартномасини тузиш мумкин. Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаштириш тартиби Адлия вазирлигида 2012 йил 12 майда № 2361 билан рўйхатга олинган Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом билан белгиланади. Ички аудит хизмати ходимларининг сони ички аудит мақсадларига эришиш ҳамда унинг олдига қўйилган вазифаларни самарали ҳал қилиш учун етарли бўлиши зарур. Ички аудиторларнинг умумий сонини кузатув кенгаши белгилайди, лекин уларнинг сони сертификатланган икки нафар ички аудитордан кам бўлмаслиги зарур. Ички аудит хизматига ички аудитор сертификатига эга бўлган шахс раҳбарлик қилади. Ҳар йили ички аудит хизмати раҳбари ички аудит хизматининг харажатлари сметасини тузади ва уни тасдиқлаш учун корхона кузатув кенгашига топширади. Харажатлар сметасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби ва смета тузилмаси мазкур Қўлланманинг кейинги бўлимларида батафсил тасвирлаб берилган. Ички аудиторлар ҳар йили тегишли лицензияси бўлган таълим муассасаларида малака ошириш орқали ўзларининг касб даражаларини ошириб боришлари шарт. Агар ички аудитор бир марта бўлсин, малака ошириш курсларида ўқишни канда қилса, ўз сертификатидан айрилиши мумкин. Ички аудит хизмати ходимлари ҳар йили корхона кузатув кенгаши томонидан аттестациядан ўтказиладилар. Кузатув кенгаши томонидан ички аудиторни аттестациядан ўтказиш тартиби ҳозирча белгиланмаган. Ички аудит хизмати мустақил бўлиши шарт. Унинг мустақиллигига қуйидаги йўллар билан эришилади: - ички аудит хизмати раҳбари ва ходимларини тайинлаш ва лавозимидан бўшатиш, уларга иш ҳақи ҳамда бошқа тўловлар ҳажмини белгилаш корхона кузатув кенгаши қарорларига кўра амалга оширилади; - бевосита корхона кузатув кенгашига бўйсуниш. Ички аудит хизматининг биронта ходими корхонанинг ижроия органи раҳбариятига бўйсунмайди. Ички аудитор фаолиятини назорат қилиш билан боғлиқ барча масалалар, ички аудиторга интизомий жазо бериш, айниқса, у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш кузатув кенгашининг ваколатига киради. Шуни таъкидлаш керакки, ички аудиторнинг иш ҳақи ижроия органи раҳбари тасдиқлайдиган корхона штат рўйхатига биноан тайинланади. Лекин корхонанинг чиқимлари, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг ҳажмини кузатув кенгаши корхона бизнес режасини тасдиқлаш пайтида тасдиқлайди. Шундай қилиб, ички аудиторнинг иш ҳақини билвосита шаклда бўлса-да, корхона кузатув кенгаши белгилайли, дейиш мумкин. Ташқи аудиторлардан фарқли равишда, ички аудит хизмати корхона фаолиятини текширишнинг ҳар бир йўналиши бўйича ҳисоботлар тайёрлайди. Қонунчиликда текширувларнинг камида 7 та тури ва демакки, ички аудит хизмати ҳисоботларининг ҳам 7 та тури қайд этилган: - бизнес-режа бажарилишининг бориши ҳақида ҳисобот; - корпоратив бошқарув принципларига риоя этилиши ҳақида ҳисобот; - бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг аҳволи ҳақида ҳисобот; - солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши тўғри бажарилгани ҳақида ҳисобот; - молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонунчиликка риоя этилаётгани ҳақида ҳисобот; - активлар ҳолати ҳақида ҳисобот; - ички назорат ҳолати ҳақида ҳисобот. Кузатув кенгаши корхона ихтисослашуви ва фаолияти турларидан келиб чиқиб, текширувларнинг қонунчиликка мувофиқ келувчи бошқа йўналишларини белгилаши мумкин. Қайд этиш керакки, ички аудиторлик текшируви фақат ички аудит хизмати ходимлари томонидан текширувлар ва мониторинг ўтказиш йўли билан амалга оширилади: тасдиқланган бизнес-режани бажаришни текшириш; корпоратив бошқарув принципларига риоя қилиш; бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг аҳволи; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши; молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши; активларнинг аҳволи; ички назоратнинг аҳволи. Ўтказилган текширувлар натижалари бўйича тегишли ҳисоботлар тузилади ва бевосита текширув ўтказган ходим (ходимлар) томонидан имзоланади. Ички аудит хизмати ҳисоботининг ҳар бир тури қуйидаги таркибда бўлиши лозим: Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling