Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
Имтиҳон топширишга рухсат бериш. Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари ариза келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида имтиҳон топширишга рухсат бериш тўғрисида ёки имтиҳон топширишга рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Меъёрий ҳужжатда ушбу қарорларнинг бирини қабул қилиш дам олиш кунларига тўғри келган ҳоллар назарда тутилмаган.
Даъвогарга қуйидаги ҳолларда имтиҳон топширишга рухсат берилмайди: а) белгиланган малака талабларига жавоб бермаса; б) ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда ёки тўлиқ тақдим этилмаганда; в) қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланганда. Имтиҳон топширишга рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарнома рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда аудиторларнинг жамоат бирлашмалари томонидан даъвогарнинг анкетасида кўрсатилган манзилга ёки унинг электрон манзилига юборилади. Даъвогар имтиҳон топширишга рухсат беришни рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этиб, ариза билан қайта мурожаат этиши мумкин. Рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этиш учун даъвогарга ўн кун муддат берилади. Жамоат ташкилоти томонидан ҳужжатлар уч кун ичида қайта кўриб чиқилади. Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилган ҳолда тақдим этилган аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди. Ҳужжатлар уч кун ичида қайта кўриб чиқилади. Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилган ҳолда тақдим этилган аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди. Имтиҳон топширадиган даъвогарларнинг тасдиқланган рўйхати аудиторларнинг жамоат бирлашмалари томонидан Имтиҳон комиссиясига топширилади. Имтиҳон топширадиган даъвогарларнинг рўйхати тасдиқланган сўнг ҳужжат топширган даъвогарлар кейинги имтиҳон топширадиган даъвогарларнинг рўйхатига киритилади. Гуруҳларнинг шаклланишига (камида 10 киши ва кўпи билан 20 киши) қараб имтиҳон ўтказилади. Гуруҳлар даъвогарларнинг аризаларини рўйхатга олиш кетма-кетлигида шакллантирилади. Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари имтиҳон топширишга рухсат берилган даъвогарларга имтиҳон ўтказиладиган санадан камида ўн беш кун олдин имтиҳон ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги хабарномани аудиторларнинг жамоат бирлашмалари веб-сайтларига жойлаштиради ҳамда даъвогарнинг анкетада кўрсатилган манзилига почта орқали ёки электрон хабар кўринишида юборади. Малака имтиҳони имтиҳон ўтказувчи комиссия (бундан кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади. Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, аудиторларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари, зарурият бўлганда, бухгалтерия ҳисоби, аудит, солиқ солиш ва хўжалик ҳуқуқи соҳаларининг етакчи мутахассислари киритилади. Комиссиянинг ишлаш регламенти аудиторларнинг жамоат бирлашмалари томонидан тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари: а) ўзларининг веб-сайтларига имтиҳон ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги ахборотни жойлаштиради; б) тайёрлов дастури асосида тест саволларини ва жавоб вариантларини тузади ҳамда уларни имтиҳон ўтказиш санасидан йигирма кун олдин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади; в) ўқув марказларида ўқув жараёни тайёрлов ва малака ошириш дастурлари асосида ташкил этилганлигини назорат қилади; г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига имтиҳон ўтказилган санадан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай имтиҳон натижалари бўйича даъвогарларга берилган сертификатлар тўғрисида ахборот тақдим этади. Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари имтиҳон ўтказишда: а) даъвогарларни рўйхатдан ўтказади; б) имтиҳон ўтказиш учун жиҳозланган хонани зарурий техник воситалар билан таъминлайди; в) даъвогарларни имтиҳон топширишларига рухсат беради; г) имтиҳон ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва материаллар сақланишини таъминлайди; д) имтиҳон ўтказиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни амалга оширади. Даъвогарлар имтиҳон топширишга паспорти билан ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар билан киритилади. Паспорти ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари бўлмаган ёхуд имтиҳонга кечиккан даъвогарлар имтиҳонга келмаган деб ҳисобланади ҳамда имтиҳон топширишга рухсат берилган навбатдаги гуруҳдаги даъвогарлар рўйхатига киритилади. Даъвогар аудиторларнинг жамоат бирлашмаларига ҳужжатларни топширган санадан бошлаб икки маротаба имтиҳон топширишга келмаган тақдирда, даъвогар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар қайтариб юборилади. Тўланган йиғим қайтариб берилмайди. Имтиҳон уч соат ичида ёзма шаклда тест ўтказиш йўли билан ўтказилади. Имтиҳон вақтида ҳар бир даъвогарга рўйхат рақами (шифр), тест саволлари ҳамда тест жавобларини қайд этиш учун тест бланкалари берилади. Комиссия раиси томонидан имзо қўйилмаган тест бланкаси ҳақиқий ҳисобланмайди. Тест саволлари аудиторларнинг жамоат бирлашмалари тақдим этган саволлар асосида ўзбек ва рус тилларида Молия вазирлиги томонидан тайёрланади. Тест саволлари қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳисобга олинган ҳолда вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади. Имтиҳон саволлари ички аудиторларни тайёрлаш дастурига биноан тузиладиган 60 та тест саволидан иборат бўлади. Даъвогарга ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл, нотўғри жавоб учун ёки жавоб бўлмаса 0 балл қўйилади. Тест натижаларини ижобий деб тан олиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган тўғри жавоблар миқдори имтиҳон тестларидаги мавжуд саволлар миқдорининг камида 75 фоизини ташкил этиши керак. Бегона шахсларнинг имтиҳонда қатнашишига рухсат этилмайди. Имтиҳон ўтказишга ажратилган вақт тугагач, даъвогар тест бланкасини тест саволлари билан бирга имтиҳон комиссиясига топширади. Тест бланкасида даъвогарнинг рўйхат рақамидан ташқари ахборотлар (даъвогарнинг исми, фамилияси, отасининг исми, шунингдек даъвогарнинг шахсини аниқлаш имконини берадиган бошқа бирор бир белги) бўлмаслиги лозим. Ушбу талабларни бузган даъвогар имтиҳон топширмаган деб ҳисобланади. Имтиҳон ўтказилаётганда даъвогарга қуйидагилар таъқиқланади: а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув ва махсус адабиётлардан фойдаланиш; б) уяли алоқа телефонлари ёки бошқа техник воситалардан фойдаланиш; в) ўзаро гаплашиш, ёрдам ҳамда маслаҳат ва тушунтиришлар бериш; г) тест саволларини аудиториядан олиб чиқиш. Ушбу талабларни бузган даъвогарлар далолатнома расмийлаштирилган ҳолда аудиториядан чиқариб юборилади ва имтиҳон топшира олмаган деб ҳисобланади. Имтиҳон натижалари комиссия томонидан имтиҳон ўтказилгандан сўнг икки кун ичида эълон қилинади. Имтиҳон топшира олмаган даъвогарларга йиғим қайтариб берилмайди. Имтиҳон топшириш натижалари салбий баҳоланган даъвогарнинг ҳужжатлари қайтариб юборилади. Имтиҳон топшира олмаган даъвогар имтиҳон топшириш учун ҳужжатларни белгиланган тартибда қайта тақдим этишга ҳақлидир. Имтиҳонда иштирок этиш учун даъвогарлар томонидан берилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ҳамда комиссиянинг йиғилиш баённомалари қонунчиликда белгиланган давр мобайнида аудиторларнинг жамоат бирлашмаларида сақланади. Имтиҳон натижалари салбий баҳоланган даъвогар натижалар эълон қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида тегишли аудиторларнинг жамоат бирлашмасига ёзма равишда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби аудиторларнинг жамоат бирлашмалари томонидан белгиланади. Берилган апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан бир ҳафта ичида кўриб чиқилади ва қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчи ёзма равишда хабардор қилинади. Ариза берувчи ўзининг апелляция шикоятини кўриб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади: имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида; ариза берувчининг имтиҳон натижаларини бекор қилиш ва қайта имтиҳон тайинлаш тўғрисида; имтиҳон натижаларини ўзгартириш ва ижобий баҳолаш тўғрисида. Имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: апелляция шикояти белгиланган муддат мобайнида тақдим этилмаган, почта манзили нотўғри кўрсатилган ёки ёзма бўлмаган шаклда тақдим этилган бўлса; апелляция шикоятида келтирилган далиллар тасдиқланмаса; Ариза берувчининг имтиҳон натижаларини бекор қилиш ва қайта имтиҳон тайинлаш тўғрисидаги қарор имтиҳон ўтказишдаги қонунчилик талабларини бузилган ҳолда ўтказилганда қабул қилинади. Қайта имтиҳон тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳолларда, апелляция комиссияси имтиҳонни қайта топшириш кунини белгилайди. Лекин апелляция комиссияси даъвогарлар учун навбатдаги имтиҳон кунини белгиламайди. Демак, апеляция комиссияси апелляция шикоятини берган шахсни ички аудит бўйича навбатдаги имтиҳонда иштирок этишига рухсат бериши мумкин. Чунки имтиҳон айнан шу даъвогар учун ташкил этилмайди. Бундай ҳолларда ариза берувчидан йиғим ундирилмайди. Қайта апелляцияга рухсат этилмайди. Апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling