корхона раҳбарлари томонидан амалга ошириладиган текширувлар: эришилган натижаларни бюджет кўрсаткичлари билан таққослаш; прогнозлар, ўтган даврлар фаолияти натижаларини, рақобатчилар фаолиятини таҳлил қилиш; режалаштирилган мақсадларга эришиш даражасини ва тасдиқланган режаларнинг бажарилишини кузатиб бориш;
функциялар ва фаолият турларини бевосита бошқариш: маълум бир функцияларни бошқарувчи менеджерлар иш натижалари, масалан, муддати ўтган қарздорликни тўлаш ҳақидаги тегишли ҳисоботларни текширишларни амалга оширадилар;
ахборотни қайта ишлаш: транзакция маълумотларининг аниқлиги ва тўлиқлигини, транзакциялар авторизацияси мавжудлигини текширишга доир назорат ҳаракатлари; янги ахборот тизимининг жорий қилиниши ва ишлаётган тизим модификацияси устидан назорат; маълумотлар файлларига ва дастурларга компьютер тармоғи орқали уланишларни назорат қилиш;
мустақил текширувлар: бирон-бир операцияни бажаришга жавобгар шахсдан кўра бошқа холис шахс амалга оширган текширувлар ушбу операцияларни аниқ ишлашини кафолати ва текширилувчи шахснинг ҳаракатларини тўғрилиги нуқтаи назаридан анча таъсирчан бўлади. «Бир жуфт янги кўз» ушбу операцияни бажараётган ходимга қараганда хатоларни тезроқ ва кўпроқ илғашга қодир;
фаолиятнинг миқдорий кўрсаткичлари: турли маълумотлар жамланмасини таққослаш ва қиёсий таҳлилнинг натижасида олинган натижаларни ўрганиш. Маълумотлар молиявий ёки операцион фаолият натижаси бўлиши мумкин. Фаолият натижаларини акс эттирувчи кўрсаткичлар харид нархларининг ўзгариб туриши, харидорлар томонидан қайтарилган товарлар улушини ўз ичига олиши мумкин. Таҳлил натижаларини ўрганиш ёрдамида корхона раҳбарлари бизнеснинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилмаслиги хавфи мавжуд бўлган йўналишни ва соҳаларини белгилаб олишлари мумкин;
активларнинг бутлигини таъминлаш устидан назоратнинг моддий усуллари: активларнинг бутлигини таъминлаш устидан назоратнинг усулларига корхона активларини сув тошқини ва қуюн каби табиий офатлар оқибатида юз берадиган талофатлардан ҳимоя қилиш киради. Яъни активлар табиий офатлар зарар етказа олмайдиган омборларда сақланаётгани текширилади. Шунга ўхшаш назорат ҳаракатлари активларни моддий ҳимоялаш чораларини, масалан, тегишли ваколатлари бўлмаган ходимларни активлар ёки бухгалтерия ёзувлари, чек бланкалари, заказ-нарядлар, банк кодлари ва шу кабиларга қўллари етишини чеклаш чораларини ўз ичига олади. Бундай ҳужжатлар вақт-вақти билан қайта санаб чиқилиши ва натижалар бухгалтерия ёзувлари билан солиштирилиши зарур;
Do'stlaringiz bilan baham: |