Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Мажбуриятларнинг бўлинишига мисоллар


Download 1.71 Mb.
bet19/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Мажбуриятларнинг бўлинишига мисоллар:

  • бир ходим дебиторлик қарзларини тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатларини (квитанцияларни) масъулиятли сақланишини таъминлайди, бошқа ходим эса муддати ўтган қарздорликларнинг ҳисобдан ўчирилганини тасдиқлаш ваколатига эга. Ваколатлар бўлинмаса, бир киши муддати ўтган қарздорлик тўланмасдан туриб дебиторлик қарздорликни ноқонуний равишда ҳисобдан ўчиришни тасдиқлаши мумкин.

  • бир ходим товар сотиб олиш учун заказ-наряд ёзишга рухсат беради, бошқа ходим эса ёзилган заказ-нарядлар бўйича келиб тушаётган товарларни рўйхатга олишга жавоб беради. Ваколатлар бўлинмаса, бир киши қалбаки сотувчи номига заказ-наряд ёзиши, кейин эса буюртма қилинган товар олингани ҳақида қалбаки ҳужжатни бухгалтерия ҳисобига киритиши ҳамда худди ўша қалбаки сотувчи номидан корхонага тўлов учун счёт жўнатиши мумкин. Натижада, корхона аслида ҳеч қачон буюртмаган ва ҳеч қачон олмаган товар учун пул тўлашга мажбур бўлади.

  • бир ходим жорий дебиторлик қарзи бўйича бухгалтерия ёзувларини юритиш ваколатига эга, бошқа ходим эса тегишли проводкаларни амалга оширади (яъни, мижозлар бўйича дебитор-кредитор қарздорлик ҳисобини юритади). Ваколатлар бўлинмаса, бир киши тўлов квитанцияларини бошқа мақсадларда ишлатиши, кейин тушумни камайтириш учун тўлов киритган мижозларнинг қарздорликлари ҳақидаги маълумотларни сохталаштириши мумкин.

  • бир ходим банк депозитлари бўйича ёзувларни тайёрлашга жавоб беради, бошқа ходим эса жорий ҳисоб рақами айланмасини солиштириб текширади. Ваколатлар бўлинмаса, бир киши тўлов квитанцияларини бошқа мақсадларда ишлатиши, кейин счётларни солиштириб текширишда сунъий равишда яратилган “келишилган позициялар” (счетлар) ёрдамида ўзининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини яшириши мумкин.

Диққат: Лекин мажбуриятларнинг бўлиб берилиши фирибгарлик рўй бермаслигини кафолатламайди. Икки ёки ундан кўп ходимлар тил бириктириб, бир-бирларининг ёлғонларини ёпиб, фирибгарлик қилиши ва тушумни тақсимлаб олиши мумкин.


Корхона раҳбарияти ички назорат тизимининг ишлаб чиқилиши, ташкил қилиниши ва самарали ишлаб туриши учун жавобгардир. Ички назорат тизими корхонанинг миқёси ва фаолиятининг кўлами ва ўзига хос хусусиятларига жавоб бериши, мунтазам ва самарали равишда ишлаши раҳбариятга боғлиқ.
Корхонанинг самарали ташкилий тузилмаси ходимлар орасида жавобгарлик ва ваколатларни бўлиб беришни кўзда тутади. У баъзи бир шахслар томонидан назорат талабларининг бузилишига тўсқинлик қилиши ва бир-бирига зид функцияларнинг тақсимланишини таъминлаши зарур. Агар бир ходимда функцияларнинг тўпланиб қолиши тасодифан ёки атайлаб қилинган хатолар ва қоида бузилишларини содир бўлишига сабаб бўлса ва бундай хатолар ва қоида бузилишларнинг ўз вақтида аниқланишини қийинлаштирса, ходимнинг функциялари бир-бирига зид ҳисобланади.
Одатда қуйидагиларга ўхшаш функциялар турли ходимлар ўртасида тақсимланиши лозим:
а) корхона мулки (активлари) билан бевосита ишлаш ҳуқуқи;
б) хўжалик операцияларини амалга оширишга рухсат бериш;
в) хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши.


Шуни тушуниш керакки, ички назорат тизими мутлоқ аниқлик билан эмас, балки маълум бир эҳтимоллик даражаси билан ички назорат тизимининг қуйидаги чеклашлари оқибатида ўз олдига қўйган мақсадларига эришилганини тасдиқлаши мумкин холос:
а) назорат тадбирларини амалга ошириш харажатлари шундай тадбирларни қўллаш орқасида кўриладиган иқтисодий манфаатлардан кам бўлиши зарур, деган талабни;
б) корхона ходимларининг ушбу корхонада ишлайдиган бошқа ходимлар, шу жумладан, учинчи шахслар билан тил бириктириши натижасида назорат тизимининг атайлаб бузилиши (бундай ҳолатни назорат тизими ўз вақтида аниқлашиши қийин);
в) ички назоратни маълум бир қисмларини ишлаши учун жавобгар бўлган ходимлар томонидан ўз мансабини суистеъмол қилишлар оқибатида назорат тизимининг бузилиши;
г) молиявий-хўжалик фаолият ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларининг сезиларли даражада ўзгариши ва бунинг оқибатида назорат тадбирлари самарали бўлмай қолиши.

Ички аудитор мустақил равишда ички назорат методикаси, уни ўрганиш тартиби ва ички назоратни баҳолаш методикасини ишлаб чиқиши лозим, шунингдек, ўрганиш ва баҳолаш натижаларига қараб ички аудит тадбирларини режалаштиради. Бу вазифани бажаришда миллий аудит стандартларига таяниш керак бўлади.


Ички назорат тизими корхона миқёси ва фаолиятининг хусусиятларига мувофиқ келиши зарур. Ички аудитор аудиторлик текшируви чоғида бухгалтерия ҳисоби тизими текширилаётган корхонанинг хўжалик фаолиятини тўғри акс эттираётганига етарлича ишонч ҳосил қилиши шарт.
Агар ички аудитор корхонанинг тегишли назорат воситаларига таяна олишига амин бўлса, у аудиторлик текширувларини бу қадар батафсил ўтказмаслиги ва (ёки) танлаш асосида ўтказиши мумкин. Ички аудитор шунингдек, қўлланилаётган аудиторлик тадбирлари моҳиятига ва аудиторлик тадбирларини амалга ошириш учун мўлжалланаётган вақт сарфига ўзгартиришлар киритиши мумкин.




Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling