Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet16/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Тикловчи назорат: корхона фаолиятининг барча соҳаларида аниқланган камчиликлар, ожизликлар, хатолар ва шу кабиларни тузатиш (барҳам бериш)га қаратилган назорат шакли. Банк маълумотлари билан солиштириш тадбири (маълумотларни солиштириб текшириш) бир йўла топиш назорати ва тикловчи назоратга мисол бўла олади. Чунки у назорат тадбирларидаги камчиликлар ва хатоларни тузатиб тиклашга имкон беради. Одатда банк ҳужжатларини олишда ёки тарқатишда шу усул қўлланилади.

Бундан ташқари, назорат ҳаракатлари ўзи боғланган мақсад турларига қараб учта тоифага бирлаштирилиши мумкин: молиявий ҳисобот, операциялар ва норматив-ҳуқуқий актларга мувофиқлик.
Ички аудитор текширилаётган корхонанинг назорат воситалари қуйидаги мақсадларга эришишига амин бўлиши лозим:
а) хўжалик операциялари умумий ҳолларда ҳам, алоҳида ҳолатларда ҳам раҳбарият томонидан маъқулланган ҳолда бажарилади;
б) барча операциялар бухгалтерия ҳисобида тўғри суммаларда, бухгалтерия ҳисобининг кераклича счётларида, содир бўлган ҳисобот даврида, корхонада қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мувофиқ қайд этилади ва ишончли молиявий ҳисобот тайёрлаш эҳтимолини таъминлайди;
в) активлардан фақат тегишли раҳбарият рухсати билангина фойдаланиш мумкин;
г) амалда мавжуд бўлган активлар (номи, сони, ҳажми, суммаси) жиҳатидан бухгалтерия ҳисобида қайд этилган маълумотга мослиги ваколатли шахслар томонидан белгиланган вақт даврида аниқланади, улар ўртасида фарқ аниқланганда раҳбарият томонидан тегишли чоралар амалга оширилади.
Ички аудитор ўзи текшираётган корхонада қуйидагидек ички назорат тадбирлари қўлланилаётганига амин бўлиши зарур:
а) бухгалтерия ёзувларининг тўғрилигини арифметик текшириш;
б) ҳисоб-китобларни солиштириш;
в) ҳужжатлар айланмаси тўғри амалга оширилгани ва раҳбариятнинг рухсат берувчи ёзувлари мавжудлигини текшириш;
г) бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг амалдаги мавжуд активларга мувофиқлигини аниқлаш учун касса ва товар-моддий заҳираларнинг даврий ҳамда кутилмаган инвентаризацияларини ўтказиш;
д) корхонадан ташқарида жойлашган манбалардан олинган ахборотлардан назорат мақсадлари учун фойдаланиш;
е) ваколатсиз шахсларнинг корхона активларига, ҳужжатлар юритиш тизими ва бухгалтерия счётларига оид ёзувларга етишишларини (аралашишларига) олдини олишга қаратилган чораларни амалга ошириш;
ж) корхона фаолияти натижалари бўйича кўрсаткичлар динамикасини тадқиқ этиш, режа ва смета кўрсаткичларини амалда эришилган кўрсаткичлар билан таққослаш ва аҳамиятли фарқларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш.
Назорат ҳаракатларига мисоллар:


  1. Download 1.71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling