Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
Ички аудит хизмати – хўжалик субъектининг ички аудитни амалга оширувчи тузилмавий бўлинмаси бўлиб, у қонунчиликда белгиланган тартибларда хўжалик субъектининг кузатув кенгаши томонидан ташкил этилади.
Ички аудит хизматини ташкил этиш тўғрисидаги қарор корхона кузатув кенгашининг йиғилиш баённомаси билан расмийлаштирилади. Ички аудит хизмати ходимлари корхона штатида турадилар. Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида низом (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни бошқариш самарадорлигини ва давлат мулкини тегишлича ҳисобга олинишини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2006 йил 16 октябрдаги №215 Қарорига 2-илова) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил 27 сентябрь №ПҚ-475 Қарорига мувофиқ активларининг баланс қиймати 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган корхоналарда (тижорат банклари ва бюджет ташкилотларидан ташқари) ички аудит хизматини ташкил қилишнинг ягона талабларини ўрнатади ва қуйидагиларни белгилаб беради: ички аудит хизматининг асосий вазифалари ва функциялари; ички аудит хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; ички аудит хизматининг мустақиллигига қўйиладиган талаблар; ички аудит ўтказиш ва ички аудит натижалари бўйича жамлама ҳисобот тузишга доир талаблар; ички аудит хизматининг жавобгарлиги. Ҳозирги кунда хўжалик бошқаруви органи ҳисобланган баъзи акциядорлик жамиятларида штат ходимлари чекланган. Шу боис уларда штат лавозимларининг барчаси банд бўлса, ички аудиторни қандай қилиб ишга қабул қилиш мумкин, деган савол пайдо бўлади. Бунинг учун бошқа ходимларни ишдан бўшатиб, ички аудитор учун штат ўрнини очиш керакми? Бизнингча, бундай йўл тутиш шарт эмас. Таъкидлаш жоизки, ички аудиторларни ишга қабул қилиш ҳақида кўрсатма берилган қонунчилик акти корхона штатини чеклаш ҳақидаги бошқа қонунчилик актидан кейин қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий актлар тўғрисида” Қонунининг 14-моддасини эътиборга олиб, ички аудиторларни корхона штатига белгиланган ходимлар сони чегарасидан ташқари ишга қабул қилиш имкони мавжудлигини тахмин қилиш мумкин. Маълумки, ушбу қонунда “тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий актларда тафовут юзага келганда кейинроқ қабул қилинган актнинг қоидалари амал қилади” деб кўрсатилган. Қолаверса, ички аудиторларни ишга корхонанинг кузатув кенгаши қабул қилади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling