Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet159/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

9-МАВЗУ. ХЎЖАЛИК ҲУҚУҚИ
9.1. Тузилаётган хўжалик шартномаларининг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари
“Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида”ги низомда ички аудиторларга хўжалик шартномаларини экспертизадан ўтказиш юклатилган.
Тузилаётган хўжалик шартномаларининг қонунчилик талабларига мос келишини экспертизадан ўтказиш ички аудит хизматининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ички аудитор шартнома лойиҳасининг Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик субъектларининг норматив-ҳуқуқий базаси тўғрисида” Қонуни ва шартнома томонларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва ўзаро муносабатларини бошқарувчи бошқа қонунчилик нормаларига мувофиқлигини текширади.
Экспертиза ўтказишнинг моҳияти тузилаётган шартнома лойиҳасининг амалдаги қонунчиликка мос келишини аниқлашдан иборат.
Агар корхонада шартномалар ҳуқуқий-иқтисодий экспертизадан ўтказилса, аудиторлик хатари камаяди. Чунки ҳуқуқий-иқтисодий экспертиза тузилаётган шартномаларни бухгалтерия, солиқ ҳисоби, молиявий ҳисоб ва ҳуқуқ нуқтаи назаридан тизимли равишда кўриб чиқади. Йирик корхоналарда ҳуқуқий-иқтисодий экспертиза ички назорат тизимининг ажралмас қисми сифатида қабул қилинади. Шартномаларни экспертизадан ўтказишнинг асосий йўналишлари қуйидаги жадвалда келтирилган.


Жадвал
Шартномаларни ҳуқуқий-иқтисодий экспертизадан
ўтказишнинг эҳтимолий йўналишлари

Экспертиза йўналишлари

Экспертиза чоғида ҳал қилинувчи вазифалар

Ҳуқуқий

Амалдаги қонунчилик талабларига мос келишини баҳолаш

Бухгалтерия

Тахминий счётлар корреспонденцияси, ҳужжат айланмаси, молиялаштириш манбаларини ўрганиш

Солиқ

Солиқ позицияларини (юзага келувчи солиққа тортиш объектлари, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконият, солиқ ставкалари) баҳолаш

Иқтисодий

Иқтисодий манфаатнинг ошиши (камайиши)ни баҳолаш. Шартномага доир хатарларни баҳолаш. Шартномада таклиф этилаётган шартларни нарх, ҳисоб-китоблар схемаси ва шакли бўйича таҳлил қилиш

Технологик

Сотиб олинаётган ёки чиқиб кетаётган активлар ва ҳ.к.зларнинг техник параметрларини баҳолаш

Маълум бир хўжалик шартномасини экспертизадан ўтказиш пайтида аудитор битимнинг барча шартларини ўрганиб чиқиши лозим. Томонлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича мақбул шаклда келишувга эришилгандагина шартнома тузилган ҳисобланади. Хусусан, қуйидагилар намунавий олди-сотди ва етказиб бериш шартномаларининг муҳим шартлари ҳисобланади:


- шартнома предмети;
- етказиб бериш ҳажми;
- товарнинг сони ва сифатини аниқлаш усуллари;
- етказиб бериш муддати, жойи ва шартлари;
- тўлов шартлари ҳамда тўлов валютаси номи;
- товарни топшириш ва қабул қилиш тартиби;
- етказиб бериш кафолатлари;
- жарима санкциялари;
- низоларни судда кўриб чиқиш тартиби;
- форс-мажор шартлари;
- томонларнинг юридик манзили ва бошқа реквизитлари;
- ваколатли шахсларнинг имзолари.
Агар аудитор имзолаб бўлинган хўжалик шартномаларини экспертизадан ўтказаётган бўлса, у ҳолда қуйидагиларни бажариши зарур:
- келтирилган рақамлар ва қайдларнинг айнан бир хиллигини текшириш;
- шартномани имзолаш билан боғлиқ ваколатларнинг мавжудлигини текшириш;
- шартнома доирасида алоҳида операция турларининг бухгалтерия ва солиққа тортиш борасида тўғри расмийлаштирилганини ўрганиш.
Келтирилган рақамлар ва қайдларнинг айнан бир хиллигини текшириш бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларида акс эттирилган суммалар шартнома баҳоси ва ўтказилган тўловлар суммасига аниқ мос келишини кўзда тутади. Тўлов ҳужжатларида пул маблағларини ўтказиш учун кўрсатилган асос корхона манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш мақсадида тузилган шартнома таърифига мувофиқ келиши лозим.
Йирик суммадаги шартномаларни тузишда аудитор имкон қадар таъсис ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботларни ҳам ўрганиши лозим. Агар шартнома лицензия талаб этиладиган фаолият йўналишлари бўйича тузилган бўлса, у ҳолда контрагентнинг лицензиялари нусхаси ҳам тақдим этилиши керак. Унинг реквизитлари шартнома матнига киритилган бўлиши, лицензия нусхаси эса шартноманинг асли билан бирга сақланиши зарур. Лицензияни таҳлил қилиш чоғида аудитор фаолият тури қандай таърифланганига алоҳида эътибор қаратмоғи лозим. Аудитор контрагентнинг вакили имзо қўйиш ваколатига эга эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Аудитор баъзи операция турларининг бухгалтерияда расмийлаштирилиши ва солиққа тортилишининг ўзига хос хусусиятларини ҳам инобатга олиши керак. У ёки бу операция амалга оширилганда аудитор шартномадан келиб чиқиб тўланадиган солиқ ставкаларини, бухгалтерия ҳисобига алоҳида талаблар (солиққа тортишнинг соддалашган тизими) мавжудлигини инобатга олиши лозим.
Хўжалик шартномаларини амалга оширишнинг турли босқичларда хатолар учраши мумкин. Хатолар шартномани нотўғри тузиш, шунингдек, шартномалар билан ишлашнинг етарлича ташкил этилмаганлиги, шартномавий интизом устидан назоратнинг пастлиги, шартномаларга доир хўжалик операцияларининг акс эттирилишида бухгалтерия ҳисобининг энг муҳим талабларига риоя этмаслик ва нуқсонлар оқибатида вужудга келиши мумкин.


Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling