Солиқ тизими – давлат томонидан белгилиб берилган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар, уларнинг қурилиш шакли ва усуллари жамланмасидир.
Солиқ мажбурияти – тўловчининг давлатга солиқ тўлови предметини топширишга доир бир томонлама мажбурияти.
Солиқ қонунчилиги солиқ ҳуқуқининг вужудга келиши ва мавжудлиги шаклидир.
Солиқ қонунчилиги – бу солиққа тортиш соҳасидаги жамият муносабатларини бошқарувчи норматив-ҳуқуқий актлар жамланмасидир.
Ўзбекистон Республикасида 2008 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрь, № ЎзРҚ-136 рақамли Қонуни билан тасдиқланган Солиқ кодекси солиқ муносабатларини бошқарувчи асосий қонунчилик акти сифатида эътироф этилади. Солиқ кодекси ўрнатган қоидага кўра, барча солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар мазкур кодекснинг ўзида белгилаб берилган тартиб ва шартлар асосида жорий қилинади, ўзгартирилади ёки бекор қилинади.
Солиқ кодекси Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги Солиқ кодекси ва солиқлар ҳамда йиғимлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонунчилик актларидан иборат эканлигини назарда тутади.
Солиқ қонунчилигининг вақт ичидаги таъсири. Солиққа тортиш солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амал қилаётган қорнунчиликка биноан амалга оширилади.
Солиқ қонунчилиги актлари тескари кучга эга эмас ва улар жорий этилгандан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан қўлланилади (агар мазкур моддада бошқача ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса).
Солиқ қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни юмшатувчи ёки бекор қилувчи солиқ қонунчилиги актлари тескари кучга эга.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг бекор қилиниши, солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар ставкаларининг камайтирилиши, мажбуриятларнинг бекор қилиниши ёки солиқ тўловчининг аҳволини бошқача кўринишда енгиллаштиришни назарда тутувчи солиқ қонунчилиги актлари (агар солиқ қонунчилиги актларида бевосита кўзда тутилган бўлса) тескари кучга эга бўлиши мумкин (мазкур модданинг учинчи қисмида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
Янги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўрнатилишини, имтиёзларнинг тўла ёки қисман бекор қилинишини, солиққа тортилувчи базанинг оширилишини назарда тутувчи солиқ қонунчилиги актлари расман эълон қилинган пайтдан бошлаб камида уч ойдан кейин жорий қилинади.
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларининг ўзгаришини назарда тутадиган солиқ қонунчилиги актлари расман эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб жорий қилинади (агар бошқа кечроқ муддат кўрсатилган бўлса).
Солиқ қонунчилиги актлари расман эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради (агар бошқа кечроқ муддат кўрсатилган бўлса).
Солиқ муносабатларини ҳуқуқий бошқаришнинг асосий принциплари ёки солиққа тортишнинг юридик принциплари – бу солиқ ҳуқуқи принциплари бўлиб, қуйидагилар уларнинг муҳимлари ҳисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |