Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Ортиқча тўланган солиқ суммасининг қайтарилиши
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ортиқча тўланган бошқа мажбурий тўловлар суммасининг ҳисобга ўтказилиши ва қайтарилиши
Ортиқча тўланган солиқ суммасининг қайтарилиши. Солиқ кодексининг 56-моддасида кўзда тутилган тартибда ҳисобга қабул қилиш ишлари ўтказилгандан кейин қолган ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши талаб этилади.
Давлат солиқ органининг солиқ тўловчи ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтаришни сўраб ёзган аризаси асосида қилган хулосаси тақдим этилгач, ортиқча тўланган солиқ суммаси тегишли молия органлари томонидан ариза топширилган санадан бошлаб ўттиз иш куни мобайнида қайтариб берилади. Ортиқча тўланган бошқа мажбурий тўловлар суммасининг ҳисобга ўтказилиши ва қайтарилиши Тўланган ва тўлаш учун ҳисобланган бошқа мажбурий тўловлар суммаси ўртасидаги ижобий фарқ ортиқча тўланган бошқа мажбурий тўловлар суммаси деб топилади. Бошқа мажбурий тўловлар суммаси тегишли ваколатли органлар томонидан Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий актлар билан белгиланган тартибда ҳисобга ўтказилади ва қайтарилади. Ортиқча тўланган божхона тўловлари божхона органлари томонидан божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобга ўтказилади ва қайтарилади. Ортиқча тўланган бошқа мажбурий тўловлар солиқ тўловчининг ёзма аризасига кўра, ариза топширилган санадан бошлаб ўттиз иш куни мобайнида ушбу суммалар киритилган бюджет ёки давлат мақсадли фондлари маблағларидан қайтариб берилади. Солиқларни турли белгиларига кўра таснифлаш мумкин. Солиққа тортиш объекти бўйича солиқлар тўловчи ва давлат ўзаро муносабатлари юзасидан бевосита ва билвосита турларга бўлинади. Бевосита солиқлар моддий қадриятларнинг сотиб олиниш ва тўпланиш жараёнида, билвосита солиқлар эса уларни сарфлаш жараёнида ундирилади. Бевосита солиқлар жисмоний шахслар ва корхоналарнинг даромадларидан, билвосита солиқлар эса солиқ тизимининг бошқа бўғинларида ундирилади. Улар солиқ юкининг якуний ташувчилари, яъни харидорлар зиммасига юклашга мўлжалланган, деб фараз қилинади. Бевосита солиқлар бевосита солиқ субъекти томонидан ва кўпинча тўлов қобилиятига тўғри пропорционал тўланади. Бевосита солиқларга даромад солиғи, мулк солиғи, яъни солиқ тўловчининг даромади ва мулкидан ундириладиган солиқлар мисол бўлади. Бевосита солиқлар ўз навбатида шахсий ва реал солиқларга бўлинади. Шахсий солиқлар солиқ тўловчининг молиявий аҳволини, унинг тўлов қобилиятини ҳисобга олади ва ҳақиқатан олинган даромаддан тўланади. Реал солиқлар эса индивидуал молиявий аҳволдан қатъий назар, фаолият ёки мулкни, яъни сотиш, сотиб олиш ёки (мулкка) эгаликни солиққа тортади. Реал солиқлар солиқ тўловчининг ҳақиқий тўлов қобилиятини инобатга олмайди, бу асосан мулкка солинадиган солиқлардир (мулк солиғи, ер солиғи). Билвосита солиқлар қуйидагиларга бўлинади: товарларнинг қатъий белгиланган гуруҳлари тортиладиган билвосита индивидуал (товарларнинг баъзи турларига қўйиладиган акциз) ва имтиёзлар белгиланган товарлар, иш ва хизматлардан ташқари барча товарлар, иш ва хизматлар тортиладиган билвосита универсал ва божхона божлари. Бевосита солиқларнинг якуний тўловчиси даромад олувчи ҳисобланса, билвосита солиқларнинг якуний тўловчиси нархга устама шаклида қўйиладиган солиқ юкини кўтарувчи товар истеъмолчисидир. Турли даражадаги бошқарув органларининг солиқларни белгилаш ва жорий қилиш, шунингдек, улардан фойдаланишга доир ваколатлари бўйича давлат бюджетига келиб тушадиган умум давлат (масалан, ҚҚС, даромад солиғи ва ҳ.к.з.) ва ҳудудлар бюджетига келиб тушадиган маҳаллий (масалан, ер солиғи, мулк солиғи) солиқларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг жорий қилиниши маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаларини тўлдириш ва шаҳарлар, туманлар ҳамда бошқа маъмурий-ҳудудий бирликларнинг ижтимоий-хўжалик эҳтиёжларини таъминлаш мақсадини назарда тутади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Солиқ кодексида кўзда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амал қилади. Қуйидагилар солиқларга киради: 1) юридик шахсларнинг фойда солиғи; 2) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи; 3) қўшимча қиймат солиғи; 4) акциз солиғи; 5) ер ости конларидан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар; 6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 7) мулк солиғи; 8) ер солиғи; 9) ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи; 10) жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ. Бошқа мажбурий тўловларга қуйидагилар киради: 1) ижтимоий фондларга мажбурий тўловлар: - ягона ижтимоий тўлов; - фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия фондига суғурта бадаллари; - бюджетдан ташқари Пенсия фондига мажбурий чегирмалар; 2) Ўзбекистон Республикаси йўл фондига мажбурий тўловлар: - Республика йўл фондига мажбурий чегирмалар; - Республика йўл фондига йиғимлар; 3) давлат божи; 4) божхона тўловлари; 5) товарларнинг алоҳида турлари чакана савдоси ва хизматларнинг алоҳида турларини кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим. Юқорида санаб ўтилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар умум белгиланган солиқлар ҳисобланади. Солиқ кодексида белгиланган ҳолларда ва тартибда соддалашган солиққа тортиш тартибида тўланувчи қуйидаги солиқлар қўлланилиши мумкин: - ягона солиқ тўлови; - ягона ер солиғи; - тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турлари бўйича қайд этилган солиқ. 1-6-бандларда кўзда тутилган солиқлар ва 1-4-бандларда назарда тутилган бошқа мажбурий тўловлар умум давлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланади. 7-10-бандларда кўзда тутилган солиқлар ва 5-бандда назарда тутилган бошқа мажбурий тўловлар маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга киради. Шунингдек, солиқларни солиққа тортиш субъекти бўйича ҳам ажратиш мумкин: жисмоний шахслардан олинувчи солиқлар ва юридик шахслардан олинувчи солиқлар. Солиқларнинг аксарияти барча субъектлар учун умумий ҳисобланади (даромад солиғи, мулк солиғи, ер солиғи, ер ости конларидан фойдаланувчилар учун солиқ ва ҳ.к.з.). Лекин фақат юридик шахсларга хос бўлган солиқлар ҳам бор (Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилувчи маҳсулот бўйича акциз). Бухгалтерия ҳисобида акс этиш хусусиятига кўра қуйидаги солиқлар фарқланади: Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling